← Назад
Решение #743260 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 138 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 ноябр 4-1703-2202/1476-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи- Андижон
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар- ISTIQLOL HAUS TEXNALOGIYA
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили Д.Каримов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ISTIQLOL HAUS TEXNALOGIYA масъулияти чекланган жамияти солиқ
тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси
судга ариза киритиб, ISTIQLOL HAUS TEXNALOGIYA масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгарга нисбатан
камерал солиқ текшируви тайинланганлиги ёки қандай хужжатлар талаб
этилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмаслигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини рад этишликни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Мазкур Кодекснинг 138-моддасига кўра, Камерал солиқ текшируви солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий
ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида
мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида
солиқ органи томонидан ўтказилади. Солиқ органлари камерал солиқ
текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни
ўтказиши мумкин. Текширувдан олдинги таҳлил — тақдим этилган солиқ
ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни
солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ
тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир.
Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар
ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади. Агар текширувдан олдинги
таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ
органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар
аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ
ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган
кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки
аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай
мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида
камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлади. Текширувдан олдинги
таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар
асосномаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ёхуд камерал солиқ
текшируви тайинлаган санадан эътиборан якунланган ҳисобланишлиги
белгиланган.
Аризачи ўз аризасида солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви
натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва тузатишлар тақдим
этилмаганлиги ёки талаб қилган ҳужжатларни тақдим этмаганлиги аниқ баён
этмаган, шунингдек судга жавобгарга хужжатларни талаб этилганлигини
асословчи далилларни тақдим эта олмади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ушбу ҳолатда суд аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад
этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини даъвогардан
ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 170, 222-моддаларини қўллаб, суд
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов