Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/1975 Дата решения 11.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ПЛЮС-ЯГОНА масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый PLYUS-YAGONA MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 934757 Claim ID 2895219 PDF Hash cfac641830f0901c... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 148-моддаси онуни 148 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2022 йил 11 ноябрь 4-1304-2201/1975-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Тўйчиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматов котиблигида, “PLYUS-YAGONA” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Р.Шодиев (раҳбар), кредитор вакили Ш.Шоюсупов (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “PLYUS-YAGONA” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда қарздор деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жамият ўз фаолиятини амалга ошириш учун Дўстлик туманида кўп қаватли уйлар қурилиши учун банкдан 8.074.000.000 сўм кредит расмийлаштириб, қурилиш ишларини амалга оширганлигини, кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли 7.813.331.345 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1.313.551.190 сўм муддати ўтган кредит фоизи юзага келганлиги, ушб қарзни ундириш бўйича суд қарори мавжудлигини, барпо этилган кўп қаватли уйлар гаров сифатида турганлигини, уйларнинг сотуви паст бўлганлигини, суд ижро варақаси асосида мажбурий ижро бюроси томонидан мол-мулклар тақиқга қўйилганлигини, ҳозирда кредит фоизи ўсиб бораётганлигини, солиқ қарздорликларини уч ойдан ошиқ муддат давомида тўлай олмаганлигини, ҳозирда кредиторлар олдида жами қарздорлиги 10.908.851.154 сўмни ташкил этишини, жамиятнинг тўлов қобилияти йўқлиги сабабли жамиятни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 09 сентябрдаги ва 2022 йил 21 сентябрдаги ажримлари билан аризачининг аризаси иш юритиш учун қабул қилинган ва қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилиб, қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда учинчи тоифали суд бошқарувчиси Хасан Ҳайдаров муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Суд мажлисида аризачи ариза талабини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили Ш.Шоюсупов тушунтириш бериб, ҳақиқатдан қарздор банк кредити эвазига кўп қаватли уй қурганлигини, уйлар гаров таъминоти сифатида олинганлигини, ҳозирда қарздор муддати ўтган кредит қарзлари ва фоизларини тўлай олмаётганлигини, бу бўйича суд қарори мавжудлигини, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб уни қаноатлантиришни лозим деб топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистан Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 5-моддаси 1-қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қонуннинг 37-моддаси 4-қисми биноан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонуннинг 52-моддаси 1-қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Иш ҳужжатларидан аниқланган ҳолатларга кўра, “Асака банк” акциядорлик жамияти ва “PLYUS-YAGONA” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 07 июнда №2019-670-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, йиллик 22 фоиз тўлов билан Дўстлик туманида кўп қаватли уйлар қурилишини амалга ошириш учун 8.074.000.000 сўм кредит ажратиш белгиланган. Гаров таъминоти сифатида ушбу кредит эвазига қуриладиган уйлар гаровга қўйилган. Қарздор банкдан олинган кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли 7.813.331.345 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1.313.551.190 сўм муддати ўтган кредит фоизидан қарздорлиги юзага келиб, ушбу қарздорлик Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 май кунги 4-1301-2201/1182-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори билан қарздордан ундирувчи фойдасига ундирилиб, ундирув гаров таъминотига қаратилган. Иш ҳужжатлари, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботидан кўринишича, қарздорнинг “Асака банк” акциядорлик жамиятидан 9.782.801.162 сўм, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 50.884.901 сўм, бошқа юридик шахслар олдида 27.503.339 сўм кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Шу қатори, бошқа юридик шахсларнинг жамият олдида 311.711.053 сўм дебиторлик қарздорлиги мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатлари, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботига кўра қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган деб ҳисоблаб, қарздор доимий тўловга қобилиятсиз деган хулосага келиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади. Қонуннинг 142-моддасига биноан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, 2-тоифали суд бошқарувчиси Хасан Ҳайдаровни қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 5-7, 37, 51-52, 92, 140-144-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 36, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи “PLYUS-YAGONA” масъулияти чекланган жамияти аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “PLYUS-YAGONA” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Ҳайдаров тайинлансин ва унга ҳақ тўлаш кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгилансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор “PLYUS-YAGONA” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида ҳамда суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларига риоя қилган ҳолда расмий нашрда эълон қилиш ва бу ҳақда далилларни судга тақдим қилиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 148-моддасига биноан қарздор “PLYUS-YAGONA” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа ҳисобварақларни аниқлаб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва мазкур ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғини қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказиб, тугатишга доир иш жараёнида қарздорнинг сўмда юритиладиган ягона ва валютада юритиладиган ягона ҳисобварақларидан фойдаланиш; - тугатишга доир иш юритиш ишларини Қонун талабларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли олиб бориш, ҳар ой судга оралиқ ҳисоботларини тақдим этиб бориш, тугатишга доир иш юритиш муддатларига риоя қилиш ҳамда тугатишга доир иш юритиш натижалари бўйича ҳисоботни 2023 йил 11 февралга қадар судга тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14-августдаги 24-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”да назарда тутилган тартибда, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, “PLYUS-YAGONA” масъулияти чекланган жамиятининг сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриш; “PLYUS-YAGONA” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдинган тўланган 900.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм миқдорда почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А.Тўйчиев