← Назад
Решение #743298 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФК | 705 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 ноябрь
4-1703-2202/1468-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.М.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти қўриқлаш
бошқармасининг жавобгар – Улуғнор туман ҳокимлигига нисбатан тақдим
этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Полвонов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти
қўриқлаш бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади)
ва Улуғнор туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 7 июнда № 846-сонли “Қўриқлаш хизмат
кўрсатиш” шартномалари (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади)
тузилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан суд кунига қадар қарздорликни тўланмасдан келаётганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлигини инобатга олиб, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатувларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантирини лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган шартнома (846-сонли)нинг 1-бандига кўра, миллий гвардия
қўриқлаш хизмати саф бўлинмалари кўринишида жавобгарнинг мулкини
қўриқлаш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса шартнома шартларига кўра ўз
вақтида кўрсатилган хизмат учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 9-бандига асосан, хизматлар нархи белгиланган
тарифларга мос ҳолда 10 кунга 41 763 700 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 17-бандига мувофиқ, кўрсатилган хизматлар учун
шартнома асосидаги тўлов муддатидан ўтиб кетса, шартномада белгиланган
бир ойлик хизмат нархининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўланиши
белгиланган.
846-сонли шартнома бўйича тарафлар томонидан имзоланган сметаҳисоботига кўра жавобгар даъвогарга 2022 йил 7 июнь кунидан бошлаб
10 кунлик кўрсатилган қўриқлаш хизмати учун 41 763 700 сўм миқдорида пул
маблағи ўтказиши лозим бўлган.
Қўриқлаш хизмати учун маблағлар ўз вақтида ўтказилмаганлиги
сабабли солиштирма далолатномада қарздорлик 2022 йил 10 октябрь ҳолатига
41 763 700 сўм эканлиги кўрсатилган.
Илова қилинган шартномалар, смета ҳисоблари ва солиштирма
далолатномалари билан қарздорликнинг мавжудлиги ўз исботини топганлиги
сабабли суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, асосий
қарздорликни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 705-моддасига асосан, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда
ва тартибда тўлаши шарт.
Шу сабабли суд, даъвони қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 41 763 700 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи қичмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Ушбу қонун талабига кўра суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаблари
асослилигини, даъвогар томонидан давлат божи ва почта харажатлари тўлаб
чиқилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
835 274 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Улуғнор туман ҳокимлиги ҳисобидан:
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия Андижон вилоят Қўриқлаш
бошқармаси фойдасига 41 763 700 сўм асосий қарз, 835 274 сўм давлат божи
ва 24 000 почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.М.Абдухаликов