← Назад
Решение #743301 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 216 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 217 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 111 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ
ANDIJON VILOYATI
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик,д. 50а
170700, Qo’rg’ontepash, Mustaqillikko’chasi 50-a
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
i.qurgontepa@sud.uz
Веб-сайт: www.oliysud.uzэл.почта:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
4-1705-2202/1477-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суд, судья И.Жураев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, аризачи - Дддддднинг жавобгар “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонага нисбатан
42 014 016 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи
вакиллари - Д.Асқаров, О.Исаев(ишончнома асосида), жавобгар вакили – С.Солижонов
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
Қўрғонтепа
туман
суди
биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи - Дддддд (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги қўшма корхонага (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга олиш тўғрисида” ги
Қонунининг 111-моддасига асосасн 42 014 016 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакиллари судга маълумот тақдим қилиб, қарздорлик
қисман бартараф этилганлигини билдириб, аризани қисман қаноатлантириб беришни
сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида аризачининг аризадаги талабларини тан олиб,
қарздорлик қисман бартараф этилганлигини қолган қарздорликларни ҳам тез
кунларда бартараф этилишини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, тараф вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, аризачи вакилининг судга
тақдим қилган маълумотномасини ва иш материалларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан ариза талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали
шакллантирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари
бўйича кредитор ҳамда тўлов муддати ўтган дебитор қарздорликлари тўғрисидаги
маълумотномасига асосан 2022 йил 1 июль ҳолатига муддати ўтган дебитор
қарздорликлар аниқланган.
Унга кўра, “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма
корхонаси билан Корея давлатининг “Packard Korea Inc” компанияси ўртасида тузилган
207210194203194740200200032-идентификация рақамли импорт контрактига асосан
27 461,12 АҚШ доллари, Хитой давлатининг “Wenzhou Lianyi Wire Harness Tape Co.
LTD” компанияси ўртасида тузилган 207210194203194740210200063- идентификация
рақамли импорт контрактига асосан 11 366,42 АҚШ доллари, Италия давлатининг “El.
компанияси ўртасида тузилган 207210194203194740200200019идентификация рақамли импорт контрактига асосан 289,38 АҚШ доллари, Хитой
давлатининг “QINGDAO EXTRUSION TECHNOLOGY CO.LTD” компанияси ўртасида
тузилган 20721019420319440210200064 - идентификация рақамли импорт
контрактига асосан 1 379,50 АҚШ доллари, Корея давлатининг “ATLAS AIRamp;SEA
CO..LTD”
компанияси
ўртасида
тузилган
207210194203194740200200031идентификация рақамли импорт контрактига асосан 36 247,60 АҚШ доллари жами
76 744,02 АҚШ доллари миқдоридаги 180 кундан ўтган дебитор қарздорлик
аниқланган.
Шунингдек, қонунчиликда белгиланган муддати ўтган дебитор
қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27бандига мувофиқ даъвогар жавобгарга қўлланиши лозим бўлган молиявий жаримани
ихтиёрий равишда тўлашни сўраб, 2022 йил 22 июль куни 33/22-22986-сонли
талабнома билан мурожаат қилган, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилгандан сўнг, жавобгарга нисбатан 42 014 016 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 216-моддасига
мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда
назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга
олинган ҳолда кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 217-моддасига
мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат: фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва
(ёки) қайта ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш,
бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун
бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни
ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда
назарда тутилган ҳоллар мустасно; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар
ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини
ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; тадбиркорлик фаолиятининг айрим
турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал
қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал
қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно. Суд қонун
ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга олиш тўғрисида” ги
Қонунининг 111-моддасига мувофиқ, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ
беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо
операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар
республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. –деб белгилаб қўйилган.
Жавобгар томонидан “Валютани тартибга олиш тўғрисида” ги Қонунининг 111моддаси талаблари бузилган.
Бироқ, жавобгар суд мажлиси кунига қадар Хитой давлатининг “Wenzhou Lianyi
Wire
Harness
Tape
Co.
LTD”
компанияси
ўртасида
тузилган
207210194203194740210200063- идентификация рақамли импорт контрактига асосан
вужудга келган 11 366,42 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни батараф этган.
Ушбу ҳолат Дддддднинг 2022 йил 10 ноябрь кунги 33/22-38273-сонли судга
тақдим этилган маълумотномасида ўз тасдиғини топиб, 10.11.2022 йил ҳолатига
ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими(ТСОЯЭАТ)дан олинган
маълумотга асосан жавобгарнинг жами 65 377,60 АҚШ доллари миқдоридаги муддати
ўтган дебитор қарздорликлари бартараф этилмаганлиги кўрсатилган.
Қайд этилган ҳуқуқ нормаларида келиб чиқиб, суд аризачининг талабини
қисман қаноатлантириб, “Валютани тартибга олиш тўғрисида” ги Қонунининг 111моддаси талабларига мувофиқ жавобгарга жами 65 377,60 АҚШ доллари миқдоридаги
180 кундан ўтган дебитор қарздорлик суммасидан 27 461,12 АҚШ долларининг 5
фоизи, 1 379,50 АҚШ долларининг 5 фоизи, 36 247,60 АҚШ долларининг 5 фоизи,
289,38 АҚШ долларининг 10 фоизи миқдорида
талабнома расмийлаштирилган
кундан бир олдинги Марказий банкнинг АҚШ долларига нисбатан белгиланган
валюта курси бўйича (21.07.2022 йилда 1 АҚШ доллари учун 10 908,0 сўм,)
27 461,12 $ - 5% = 1373,056 *10908 = 14 977 295;
1 379,50 $- 5 % = 68,975 *10908 = 752 379;
36 247,60 $- 5 % = 1812,38 *10908 = 19 769 441;
289,38 $- 10 % = 28,938 *10908 = 315 656;
жами 35 814 771 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни, ариза талабининг
қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган .
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд жавобгардан давлат божи
ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига 24000 сўм почта харажати,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига 75000 сўм
видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йил
кунги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 283-сонли Қарори ва “Валютани
тартибга олиш тўғрисида” ги Қонунининг 111-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма
корхонага нисбатан “Валютани тартибга олиш тўғрисида” ги Қонунининг 111-моддаси
асосан 35 814 771 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда
ундириш аризачи зиммасига юклатилсин.
Жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма
корхона ҳисобидан аризачи - Дддддд фойдасига 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма
корхона ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига 75000
сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ариза талабининг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажати ва
видеоконференцалоқа харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат
ичида апелляция шикояти бериши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида” ги
Қонуннинг 111-моддасига асосан жарима тўқсон кунлик муддат ичида ташқи савдо
операциялари бўйича репатриация қилинган активлар суммасига мутаносиб равишда
ўн кунлик муддатда ихтиёрий тарзда тўланган тақдирда, тўланган жарима суммаси
резидентга қайтарилади.
Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида ташқи
савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация қилинган тақдирда, тўланган
жарима қайтарилади, жарима қўллаш тўғрисидаги ишни юритиш тугатилади ва
мажбурий ундириш учун кўрилган барча чоралар бекор қилинади.
Раислик қилувчи
И.Жураев