← Назад
Решение #743308 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| моддасига асосан ФК | 280 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 11 ноябрь
4-1706-2201/1079-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – ******************** манфаатини кўзлаб, жавобгар
“********************” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар
“********************”
масъулияти
чекланган
жамиятига
нисбатан
233 333 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 246 904 000 сўм муддати ўтган
асосий қарз ва унга хисобланган 95 961 000 сўм фоиз, жами 576 198 000 сўм
кредит қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли
“Ахолига тиббий хизмат кўрсатиш шифохонаси, дам олиш хоналари ва чойхона”
бино-иношоотларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни
даъвогар вакили ************ (2022 йил 07 апрель кунги 11/12-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили ************ (2022 йил 02 ноябрь кунги
3-сонли ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакили ************
(ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) ******************** (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб, Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“********************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) хисбидан 233 333 000 сўм муддати келмаган асосий
қарз, 246 904 000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва унга хисобланган 95 961 000
сўм фоиз жами 576 198 000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни
“********************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Қўшимча жавобгар” деб юритилади)га тегишли “Ахолига тиббий хизмат
кўрсатиш шифохонаси, дам олиш хоналари ва чойхона” бино иношоотларига
ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво
аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
“ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар
билан тузилган кредит шартномаси бўйича 500 000 000 сўм кредит маблағлари
ажратилганлигини, кредит шартномаси иловаси бўлган тўлов графикда
кўрсатилган муддат ва миқдорда белгиланган кредит тўловларини тўламай
келаётганлигини, муддатда кечиктириб келганлиги сабабли судга даъво аризаси
билан мурожаат қилинганлиги, жавобгар судга даъво ариза берилганидан сўнг
кредит тўловлари учун 39 716 076 сўм тўлов амалга ошириб, ушбу тўловлар
кредит асосий танига йўналтирилганлигини маълум қилиб, жавобгар томонидан
тўланган суммани чегириб, қолган кредит қарздорликни тўлиқ ундиришни,
ундирувни гаров мулкларига қаратиб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили даъво
талабини қисман тан олиб, ҳақиқатан ҳам даъво талабида кўрсатилган қарздорлик
мавжуд бўлганлигини, молиявий қийинчиликлар туфайли кредит тўловларини ўз
муддатида тўлашни имконияти бўлмаганлигини, судга даъво ариза
киритилганидан сўнг 39 716 076 сўм кредит тўловларини амалга оширганлигини,
қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, мазкур қарздорликни тез
кунларда тўлиқ тўлаб беришини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили ҳақиқатан хам кредит
шартномаси тузилиб, кредит маблағлари олинганлигини, гаровга жамиятига
тегишли бўлган “Ахолига тиббий хизмат кўрсатиш шифохонаси” ва “Чойхона”
бино иношоотларига гаровга қўйиб берганлигини билдириб, ҳозирда тўлаш
чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогарнинг Жалақудуқ туман филиали
ва жавобгар ўртасида 2020 йил 20 ноябрь куни 253-сонли кредит шартномаси
(бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1.-2-7-банддарига кўра даъвогар жавобгарга
“Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш маскани фаолиятини ташкил қилиш мақсадида
жихоз ва дастгохлар сотиб олиш” учун 36 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр
билан 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 500 000 000 сўм кредит маблағи
ажратиш, жавобгар олинган пул маблағларини белгиланган муддатда ва миқдорда
қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси таъминоти сифатида 2020 йил 24 ноябрь куни нотариал
тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасига кўра қўшимча жавобгар
“********************” масъулияти чекланган жамиятига тегишли “Ахолига
тиббий хизмат кўрсатиш шифохонаси” ва “Чойхона” бино иношоотлари ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Мазкур гаров мулклари томонлар
ўртасида баҳолаш келишув далолатномасига асосан жами 625 000 000 сўмга
баҳоланган.
Кредит шартномаси 4.3.3-бандига кўра қарз олувчи кредит асосий қарзи ва
фоиз тўловларини 60 кундан ортиқ муддатда тўламаганда, даъвогар жавобгардан
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорликни
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ва ундирувни гаров мулкларига
қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.
Кредит шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит
асосий қарз ва фоизи ҳар ойнинг 15 санасигача тўлаб бериши белгиланган.
Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан шартномада
кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилиб, ўз
мажбуриятларини бажарган.
Жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан, мунтазам
равишда тўлов графигида белгиланган тўловларни амалга оширишни кечиктириб,
шунингдек, 60 кундан ортиқ муддатда тўловларни амалга оширмаганлигини
натижасида даъвогар олдида 2022 йил 06 октябрь ҳолатига 246 904 000 сўм
муддати ўтган асосий қарз ва унга хисобланган 95 961 000 сўм фоиз, 233 333 000
сўм муддати келмаган асосий қарз, жами 576 198 000 сўм кредит қарздорликка йўл
қўйган.
Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатида тўлаш борасида
даъвогарнинг 2022 йил 07 февраль, 2022 йил 01 март кунлари жавобгар ва
қўшимча жавобгарга юборилган талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, палата даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча жавобгарга
нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит
шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шартлиги, ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Жавобгар кредит шартномасига илова тўлов графигида белгиланган кредит
тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган, бу тарафларнинг тушунтиришлари ва
ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномаси, тарафларнинг
тушунтириши ҳамда ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъво ариза судга тақдим
қилинганидан сўнг, 2022 йил 31 октябрь куни жавобгар кредит муддати ўтган
асосий қарзи учун 39 716 076 сўм тўловларни амалга оширганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан даъво ариза судга тақдим
қилинганидан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб,
даъвонинг кредит қарзини ундириш талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан тўланган маблағларни чегирган ҳолда даъвогар фойдасига
440 520 924 сўм асосий қарз, 95 961 000 сўм фоизни ундиришни лозим топди.
Шунингдек,
даъво
аризада
ундирувни
гаров
мулки
бўлган
бино-иншоотларига қаратиш сўралган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2020 йил 24 ноябрь куни
нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига кўра қўшимча
жавобгар “********************” масъулияти чекланган жамияти тегишли
бўлган Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Кўприкбоши МФЙ, Кўчак кўчасида
жойлашган 4 807,73 квадрат метр ер майдонига жойлашган “Ахолига тиббий
хизмат кўрсатиш шифохонаси, дам олиш хоналари ҳамда чойхона” бино
иношоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Мазкур гаров мулклари томонлар ўртасидаги баҳолаш келишув
далолатномасига асосан 625 000 000 сўмга баҳоланган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Шунингдек,
ФКнинг
280-моддасига
кўра
гаровга
олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилади.
ФК 281-моддасига асосан ФК 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган,
гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш
қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ
кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
Қарори 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши
лозимлиги қайд этилган.
Суд қайд этилганларга асосланиб, даъвогарнинг ундирувни гаровдаги
мол-мулкка қаратиш талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар
томонидан асосий мажбуриятни лозим даражада бажармасдан, муддати ўтган
кредит қарздорликка йўл қўйган.
5
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли бўлганлиги сабабли, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-181-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АТ
“Халқ банки” фойдасига 440 520 924 сўм асосий қарз, 95 961 000 сўм фоиз ҳамда
24 000 сўм почта харажати жами 536 505 924 сўм ундирилсин.
Ундирув 2020 йил 24 ноябрь куни нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига кўра “********************” масъулияти чекланган
жамияти тегишли бўлган Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Кўприкбоши
МФЙ, Кўчак кўчасида 4 807,73 квадрат метр ер майдонида жойлашган, фойдали
майдони 873,78 квадрат метр бўлган “Ахолига тиббий хизмат кўрсатиш
шифохонаси, дам олиш хоналари ва чойхона” бино-иношоотлари ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 11 523 960 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов