Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2410 Дата решения 11.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый MODA DOGAN масъулияти чекланган жамияти
Source ID 938031 Claim ID 2969179 PDF Hash b3a4d8705e0b00f2... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 11 ноябрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2410-сонли иш Судья О.Эргашев, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар MODA DOGAN масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, аризачи вакили Ш.Абулқосимов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида бўладиган очиқ суд суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар MODA DOGAN масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни жавобгар томонидан ўзи кўрсатган манзили тўғрисида аниқ маълумот тақдим этгунига қадар қадар тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ш.Абулқосимов кўрсатма бериб, жавобгар ўзи кўрсатган манзилда йўқлигини, ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлигини, жавобгарнинг манзилини топиш имкони бўлмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан MODA DOGAN масъулияти чекланган жамияти ўзининг таъсис ҳужжатларида кўрсатган манзилда, яъни Дўстлик тумани, Хамза МФЙ, Хамза кўчаси 4-уйда мавжудлиги юзасидан ўрганиш ўтказилганда, бундай манзилда мавжуд эмаслиги аниқланган. Шу сабабли, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Мазкур Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Жавобгарнинг ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, ишни судда кўриш билан боғлиқ почта харажатларни жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан жавобгар MODA DOGAN масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) бўйича операциялари жавобгарнинг у маълум қилган манзилида йўқлигининг асослилиги солиқ органи томонидан эътироф этилгунга қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилгач банк томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан хўжаликнинг ҳисобварақлар бўйича операциялари тиклансин. Жавобгар MODA DOGAN масъулияти чекланган жамиятидан Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 21.600 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. О.Эргашев