← Назад
Решение #743404 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 48 | — | law | |
| ИПКнинг | 57 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
СССССССССССС даъвогар “ВВВВВВВВВВВВ” АТБ манфаатида жавобгар
“АААААААААААААА” масъулияти чекланган жамиятидан 1 000 000 000
сўм кредитнинг асосий қарзи, 103 000 000 сўм унга ҳисобланган фоиз жами
1 103 000 000 сўм ундириш, ундирувни “Норин дарё шалоласи” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Косонсой тумани, Навбахор МФЙда
жойлашган кадастр рақами 16:01:07:01:03:1425-сон кадастр рақами билан
давлат рўйхатидан ўтказилган, умумий ер майдони 302,56 кв.метр, фойдали
майдони 498,93 кв.метр иборат бўлган “Қандолат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш цехи” бино ва иншоотларига эгаллаб турган ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари А.Собиров (2022 йил 5
январдаги 212-сонли ишончнома асосида), Б.Умаров (2022 йил 17 октябрдаги
юр 400-сонли ишончнома асосида), жавобгар рахбари О.Тўраев, қўшимча
жавобгар рахбари А.Анорқулов, унинг вакиллари адвокатлар С.Агаликов
(2022 йил 27 октябрдаги 733-сонли ордер асосида) ва Ш.Қамчибеков (2022 йил
27 октябрдаги 732-сонли ордерга асосан), низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора нотариуси вакили Ф.Хамидов
(2022 йил 1 ноябрдаги 1200-сонли ишончнома асосида), ишга мутахассис
сифатида жалб этилган Кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси
вакили Т.Обилов (2022 йил 1 ноябрдаги 02210-сонли ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Палата вакили иштирокисиз, иқтисодий
судининг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, СССССССССССС (бундан буён
матнда Палата деб юритилади) “ВВВВВВВВВВВВ” АТБ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “АААААААААААААА”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда хусусий корхона деб
юритилади)дан 1 000 000 000 сўм кредитнинг асосий қарзи, 103 000 000 сўм
унга ҳисобланган фоиз жами 1 103 000 000 сўм ундириш, ундирувни “Норин
дарё шалоласи” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Косонсой тумани,
Навбахор МФЙда жойлашган кадастр рақами 16:01:07:01:03:1425-сон кадастр
рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган, умумий ер майдони 302,56
1
кв.метр, фойдали майдони 498,93 кв.метр иборат бўлган “Қандолат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” бино ва иншоотларига эгаллаб турган ер
майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 48-моддасига асосан, низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу
шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига
таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга
киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг
ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариал идора нотариуси О.Исмоилов жалб этилган.
ИПКнинг 57-моддасига мувофиқ, маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш
ва илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам кўрсатиш йўли билан
далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда кўмаклашиш мақсадида фан,
техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва малакага эга бўлган, вояга
етган, иш натижасидан манфаатдор бўлмаган шахс суд мажлисида ёки
процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун суд томонидан мутахассис
сифатида жалб қилиниши мумкин.
Ишга мутахассис сифатида Кадастрлар палатасининг Наманган вилоят
бошқармаси жалб этилган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган. Суд, ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата
вакили иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан кредитдан бўлган қарздорликлар бўйича
тўловлар амалга оширилмаганлиги боис, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Жавобгар жамият рахбари даъвогарнинг даъво талаблари юзасидан ўз
эътирозларини билдириб, ҳақиқатда даъвогар билан кредит шартномаси
тузилганлигини, шартномага биноан кредит маблағлари олинганлигини,
Россия давлати билан ҳамкорликда ишлашини, ушбу давлатга маҳсулот
жўнатганлигини бироқ пул маблағлари келиб тушмаганлигини, келиб тушса
тўлаш чоралари кўрилиб, графикка тушиб олишини, жамиятга инвестр жалб
қилиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Қўшимча жавобгар ташкилот рахбари ҳамда унинг вакиллари
даъвогарнинг даъво талабалари юзасидан ўз эътирозлари борлигини
билдириб, ҳақиқатда тарафлар ўртасида мулкини гаровга қўйиш ҳақида
ипотека шартномаси имзоланганлигини, уни жавобгар жамият рахбари
жамиятга улушдор сифатида киритиш ҳақида ваъдалар берганлигини бироқ
киритмаганлигини, жавобгар кредитдан мақсадли фойдаланмаганлигини,
банк ходимлари бориб ўрганиб кредитни мақсадли ишлатилган деб хулоса
берганлигини, бироқ 5 тонна маҳсулотни олиб станокка қўйганлигини
қолганини сотиб юборганликларини, жорий йилнинг май ойида Ички ишлар
органига ариза билан мурожаат этганлигини, жавобгар жамият рахбарига
2
нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 228 ва 170-моддаларида кўрсатилган жиноятни собир этганлик
юзасидан айблов хулосаси эълон қилинганлигини билдириб, унинг мулкига
қаратиш қисмини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариал идора нотариуси вакили ҳақиқатда тарафлар ўртасида
2021 йил 21 декабрда ипотака шартномаси тасдиқланганлигини, нотариал
харакат амалдаги қонунларга бажарилганлигини, тарафларнинг розилиги
олинганлигини, мулкнинг таъқиқи текширилганлигини, бир вақтнинг ўзида
тарафлар имзолаб берганлигини ҳамда печат билан тасдиқлаганликларини,
гаров мулки таъқиқга олинганлигини ва давлат рўйхатидан ўтказилганлигини
маълум қилди.
Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Кадастрлар палатаси Наманган
вилоят бошқармаси вакили мулклар гаровга қўйилгандан сўнг таъқиқга
қўйилганлигини ва рўйхатдан ўтказилганлигини, бугунги кунда биноиншоотлар таъқиқда турганлигини маълум қилди.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар, жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ва мухатассиснинг
фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, “ВВВВВВВВВВВВ” АТБ Наманган вилоят ҳудудий филиали ва
жавобгар ўртасида 2021 йил 29 декабрда 22-сонли кредит шартномаси
имзоланган. Шартноманинг 1.1, 1.2, 1.3 ва 1.4-бандларига мувофиқ, “Банк”
томонидан “Қарз олувчи”га 12 ой муддатга, 3 ой имтиёзли даврни ҳисобга
олган ҳолда йиллик 11 фоиз устама тўлаш шарти билан “Калава ип
маҳсулотлари сотиб олиш ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб
чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида айланма маблағни тўлдириш”
учун жами 1 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Шартноманинг 5.5-бандида, “Қарз олувчи” олинган кредитни муддатли
мажбурият асосида ҳамда ҳисобланган фоизларини 2022 йил 28 декабргача
иловадаги график асосида қайтариши; 5.6-бандига кўра, “Қарз олувчи” кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 25-санасига қадар ўз
тўлов топшириқномаси билан тўлаб боришини белгиланган.
3
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 22 июлда қўшимча кредит
шартномаси имзоланиб, унинг 1.2-бандига кўра, жавобгар ажратилган кредит
маблағини қайтариш графигини 6 (олти) ой муддатга яъни 2023 йил 21
июнгача узайтириб берилган.
Суднинг 2022 йил 2 ноябрдаги ажрими билан даъвогарнинг кредит
маблағини ҳисоб китоби ва граматик хатони тўғрилаш ҳақидаги аризаси
қисман қаноатлантирилиб, “Норин дарё шалоласи” масъулияти чекланган
жамияти дея иш ҳужжатларига асосан нотўғри кўрсатилганлигини инобатга
олиб, “Норин дарё шалоласи” нодавлат таълим муассасаси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) деб ўзгартирган.
Жавобгар кредит шартномасининг иловаси бўлган график бўйича
кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш
графигида белгиланган шартларни бузган ҳолда шартнома мажбуриятларини
лозим даражада бажармасдан бир неча ойдан бери ўз вақтида ойма-ой
тўловларни амалга оширмаган.
Натижада даъвогарнинг 2022 йил 11 ноябрь ҳолатига суд берган
аризасида кўрсатилган ҳисоб китоб маълумотномасига биноан 222 222 222
сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи ва 65 162 000 сўм унга
ҳисобланган фоиз жами 287 384 222 сўм қарздорлик вужудга келганлиги
маълум қилинган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили ишни кўриш кунига
қадар ҳам мазкур қарздорлик бўйича тўловлар бўлмаганлиги маълум қилган.
Жавобгарга кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз
тўловларини қайтариш графигида белгиланган шартлар бузилаётганлиги ва
тўловларни амалга ошириш лозимлиги ҳақида Палата томонидан 2022 йил 15
сентябрда ва 26 сентябрда медиация хатлари юборилган. Бироқ, медиация
хатлари жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 734-моддасига биноан, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 738-моддасига мувофиқ, қарз олувчи қарз суммасининг
қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда
тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз
берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари
ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва
тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
4
Шу боис, суд даъвогарнинг кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи ва
муддати ўтган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги талабларини қисман
асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
222 222 222 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи, 65 162 000 сўм унга
ҳисобланган фоиз ҳамда 777 777 778 сўм муддати келмаган асосий қарз жами
1 065 162 000 сўм ундиришни лозим деб топади.
Даъвогар томонидан 2022 йил 11 ноябрь ҳолатига суд берган аризасида
кўрсатилган ҳисоб китоб маълумотномасига биноан 103 000 000 сўм даъво
аризасида кўрсатилган фоиздан 37 838 000 сўм пеня эканлиги маълум
қилинган ва суд мажлисида ундириб бериш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарорининг (бундан буён матнда Олий хўжалик судининг 2007 йил 15
июндаги 163-сонли Пленум қарори деб юритилади) 2-бандида шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Бундан ташқари, ФКнинг 335-моддасига мувофиқ, агар кредитор
қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин
бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар
миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор
мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини
қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига
қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни
батамом рад этишга ҳақли.
ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 37 838 000 сўм пеня ундириш талаби
билан келишмайди. Ваҳоланки, даъвогар томонидан пеня ундириш сўралсада,
бироқ ушбу пеня қандай асосларга кўра вужудга келганлиги, унинг ҳисоб
китоблари ҳамда айнан қайси муддатдан қайси муддатга қадар пеня
ундирилиши лозимлиги асослаб берилмаган. Юқоридагиларга келиб чиқиб,
суд неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланмаганлиги
ва
асослантирилмаганлиги,
мажбурият
бузилиши
оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
“ВВВВВВВВВВВВ” АТБ Наманган вилоят ҳудудий филиали, жавобгар
ва қўшимча жавобгар ўртасида 2021 йил 28 декабрь куни кредитнинг
таъминоти сифатида ипотека шартномаси имзоланган. Ипотека
шартномасининг 2-бандига мувофиқ, қўшимча жавобгар томонидан ўзига
5
тегишли Наманган вилояти, Косонсой тумани, Навбаҳор МФЙ, Булоқ кўчаси,
234-уйда жойлашган кадастр рақами 16:01:07:01:03:1425-сон кадастр рақами
билан давлат рўйхатидан ўтказилган, умумий ер майдони 302,56 кв.метр,
фойдали майдони 498,93 кв.метр иборат бўлган “Қандолат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш цехи” бино ва иншоотларига эгаллаб турган ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаров (ипотека)га қўйилган.
Тарафлар ўртасидаги ипотека шартномаси нотариал идора томонидан
рўйхатдан ўтказилиб, таъқиқ қўйилган. Шунингдек, Наманган вилоят Ер
тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг Косонсой туман
филиали томонидан 2021 йил 29 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 13-бандининг
биринчи хатбошисида, қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминлашини мумкин.
Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикаси Қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай
мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш
жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва
ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида, қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи
шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
ФК 270-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров
тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал
тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома
рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан
бошлаб вужудга келади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Жавобгар томонидан кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи ва
фоизлари муддатларида қопланмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида
тузилган 2021 йил 28 декабрдаги ипотека шартномасининг шартларига
мувофиқ, суд ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли Наманган вилояти,
Косонсой тумани, Навбаҳор МФЙ, Булоқ кўчаси, 234-уйда жойлашган кадастр
рақами 16:01:07:01:03:1425-сон кадастр рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган, умумий ер майдони 302,56 кв.метр, фойдали майдони 498,93
кв.метр иборат бўлган “Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” бино ва
иншоотларига эгаллаб турган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан
қаратишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 222 222 222 сўм
кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи, 65 162 000 сўм унга ҳисобланган фоиз
ҳамда 777 777 778 сўм муддати келмаган асосий қарз жами 1 065 162 000 сўм
6
ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли Наманган вилояти,
Косонсой тумани, Навбаҳор МФЙ, Булоқ кўчаси, 234-уйда жойлашган кадастр
рақами 16:01:07:01:03:1425-сон кадастр рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган, умумий ер майдони 302,56 кв.метр, фойдали майдони 498,93
кв.метр иборат бўлган “Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” бино ва
иншоотларига эгаллаб турган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан
қаратишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур
модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади; ушбу модданинг
еттинчи қисмига биноан, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
21 303 240 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм тўланган почта
харажатлари, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 756 760 сўм давлат
божи (пеня рад этилган қисмига нисбатан)ни ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 270, 279, 734, 735, 738 ва 744-моддаларини,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
қарори 13-бандини, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
163-сонли Қарорининг 2-бандини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
СССССССССССС даъвогар “ВВВВВВВВВВВВ” АТБ манфаатида
киритган даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
“АААААААААААААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “ВВВВВВВВВВВВ” АТБ фойдасига 222 222 222 сўм кредитнинг
муддати ўтган асосий қарзи, 65 162 000 сўм унга ҳисобланган фоиз ҳамда
777 777 778 сўм муддати келмаган асосий қарз жами 1 065 162 000 сўм кредит
қарздорлиги ва 24 000 сўм почта харажатлари;
7
Ундирув “Норин дарё шалоласи” нодавлат таълим муассасасига
тегишли Наманган вилояти, Косонсой тумани, Навбаҳор МФЙ, Булоқ кўчаси,
234-уйда жойлашган кадастр рақами 16:01:07:01:03:1425-сон кадастр рақами
билан давлат рўйхатидан ўтказилган, умумий ер майдони 302,56 кв.метр,
фойдали майдони 498,93 кв.метр иборат бўлган “Қандолат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш цехи” бино ва иншоотларига эгаллаб турган ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ВВВВВВВВВВВВ” АТБ ҳисобидан:
- Республика бюджети даромадига 756 760 сўм давлат божи ундирилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
8