← Назад
Решение #743511 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 21 | — | law | |
| онун | 15 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| онуннинг | 34 | — | law | |
| аролик Кодекси | 1023 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO`RGO`NTEPA
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
QO`RGO`NTEPA INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
170700, Andijon viloyati,
Qo`rg`ontepa shahar,Mustaqillik ko‘chasi,
50a-uy
170700, Andijan region,
Qurgontepa city, Mustaqillik street, 50-a
Тel., Ғах: (+998-74) 723-11-49, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 10 ноябрь
4-1705-2202/1537-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья И.Жураевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, даъвогар – Дддддднинг жавобгар “Жжжжж” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 116 322 859 сўм асоссиз
олинган маблағни ундириш ҳамда ассосиз олинган даромаднинг 20 фоизи миқдорида
жарима қўллаб, 23 264 571 сўм қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишга мустақил талаблар билан “Ishonchli
Posbon Tekstil” масъулияти чекланган жамияти ва “Best textile International”
масъулияти чекланган жамиятини жалб қилган ҳолда ишни даъвогар вакили
Х.Обидов (2022 йил 12 октябрь кунги 2898/01-07-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили О.Шохобов ( 2022 йил 10 июнь кунги 22/31-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дддддд (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 116 322 859 сўм асоссиз олинган
маблағни ундириш ҳамда ассосиз олинган даромадни 20 фоизи миқдорида
23 264 571 сўм жарима қўллаб, ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида “Ishonchli Posbon Tekstil” масъулияти чекланган жамияти ва “Best
textile International” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз тушунтиришида даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларини такрорлаб, даъво талабларини
қаноатлантириб туришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини тан олиб,
ҳисобланган жаримани камайтиришни сўради.
Учинчи шахслар “Ishonchli Posbon Tekstil” масъулияти чекланган жамияти ва
“Best textile International” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида харбардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни учинчи шахслар “Ishonchli
Posbon Tekstil” масъулияти чекланган жамияти ва “Best textile International”
масъулияти чекланган жамияти иштирокисиз ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси
биринчи қисмига кўра, Монополияга қарши орган рақобат тўғрисидаги қонунчиликка
риоя этилиши устидан, шу жумладан танлов (тендер) ва биржа савдоларини
ўтказишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товархом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси
механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сонли
Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
18 мартдаги “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги
маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги 170-сонли Қарорида кўрсатилган
вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Жжжжж” масъулияти чекланган
жамияти пахта-тўқимачилик кластери корхонаси томонидан пахта хом ашёсини
қайта ишлашдан олинган техник чигит, пахта ёғи, пахта шрот, пахта шлухаси
маҳсулотларини биржа савдолари орқали реализация қилишда 2022 йил апрел-май
ойлари учун ойлик тасдиқланган режа графиклар ишлаб чиқиши ҳамда бугунги кунда
ҳақиқатда жамият омборида қолган маҳсулот қолдиқлари бўйича ўрганиш
мониторинг ишлари олиб борилган.
Ўрганиш мониторинг натижаларига кўра, жамият томонидан шартномаларга
асосан етказиб берилган 11400 техник чигит маҳсулотни қайта ишлашдан олинган
тайёр 1368 тонна пахта ёғи, 9462 тонна шрот маҳсулотларни ойлик тасдиқланган
режа график асосида маҳсулотлар биржа савдоларига умуман қўймаслик ҳолатлари
аниқланган.
Шунингдек, жамият ушбу тайёр маҳсулотлардан 417 тонна пахта ёғи ва 2408
тонна шрот маҳсулотларни жамият билан “Ishonchli Posbon Tekstil” масъулияти
чекланган жамияти ва “Best textile International” масъулияти чекланган жамиятлар
ўртасида 2022 йил 5 январдаги 1-IPT/22 ва 1-BTI/22-сонли шартномаларга асосан
тўғридан - тўғри реализация қилганлиги маълум бўлган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
18 мартдаги “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги
маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги 170-сонли Қарори билан тасдиқланган
низомнинг 321-бандида биржа савдоларидан четлатилган хажмларда маҳмулотларни
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан экспортга сотиш ҳолатлари
аниқланганда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган хажмни сотиш нархи
билан биржа савдоларининг бошланғич нархи, олдин биржа савдоларида сотилмаган
ҳолларда эса бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа
котировкалари(нарх) ўртасидаги тофовутга кўпайтириш орқали ҳисобланган
маблағлар олиб қўйилиши белгиланган.
Шунингдек, ўрганиш давомида биринчи ҳолатда жамият томонидан 05.05.2022
йил куни 1-IPT/22-PM-4-сонли ҳисоб фактурасига асосан 61 тонна пахта ёғи
маҳсулотини “Ishonchli Posbon Tekstil” масъулияти чекланган жамиятига тўғридан тўғри шартномага асосан 1 тонна пахта ёғи маҳсулотини нархини 9 350 000 сўмдан
белгилаб жами 570 350 000 сўмга сотилган. Ушбу сотилган маҳсулотнинг ҳар бир
тонна пахта ёғи маҳсулотни сотиш нархи билан жамият ўзи иштирокидаги биржа
савдоларининг бошланғич нархи, жамият ўзи иштирокида олдин биржа савдоларида
пахта ёғи маҳсулоти сотилмаганлиги сабабли, бир хил турдаги маҳсулот бўйича
ўртача ҳисобланган биржа котировкалари ( 2022 йил 5 майдан 7 майгача
бўлган
товарлари(ички бозор) котировкаси) бўйича 9 403 616 сўм нарх билан таққослаган
ҳолда жамият томонидан сотилган пахта ёғи маҳсулотни ҳар бир тоннаси учун(нарх)
ўртасидаги тавофут 53616 сўмдан бўлиб, бунинг натижасида жами 61 тонна пахта ёғи
маҳсулотни сотишдан 3 270 576 сўм тафовут аниқланган.
Иккинчи ҳолатда жамият томонидан 01.06.2022 йил куни 1-IPT/22-5-сонли
ҳисоб фактурасига асосан 218 тонна пахта ёғи маҳсулотни “Ishonchli Posbon Tekstil”
масъулияти чекланган жамиятига тўғридан тўғри шартномага асосан 1 тонна пахта
ёғи маҳсулотни нархи 17 100 000 сўмдан белгиланиб жами 3 734 640 000 сўмга
сотилган. Ушбу сотилган маҳсулотнинг ҳар бир тонна пахта ёғи маҳсулотни сотиш
нархи билан жамият ўзи иштирокидаги биржа савдоларининг бошланғич нархи,
жамият ўзи иштирокида олдин биржа савдоларида пахта ёғи маҳсулоти
сотилмаганлиги сабабли, бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа
котировкалари ( 2022 йил 30 майдан 4 июнгача
бўлган
товарлари(ички бозор)
котировкаси) бўйича 17 000 667 сўм билан таққослаган ҳолда жамият томонидан
сотилган пахта ёғи маҳсулотни ҳар бир тоннаси учун(нарх) ўртасидаги тафовут 99333
сўмдан бўлиб, бунинг натижасида жами 218 тонна пахта ёғи маҳсулотни сотишдан
21 654 594 сўм тафовут аниқланган.
Учинчи ҳолатда жамият томонидан 01.07.2022 йил куни 1-BTI/22-PM-1-сонли
ҳисоб фактурага асосан 137,6 тонна пахта ёғи маҳсулотни “Best textile International”
масъулияти чекланган жамиятига тўғридан тўғри шартномага асосан 1 тонна пахта
ёғи маҳсулотни нархи 18 000 000 сўмдан белгиланиб жами 2 476 800 000 сўмдан
сотилган. Ушбу сотилган маҳсулотнинг ҳар бир тонна пахта ёғи маҳсулотни сотиш
нархи билан жамият ўзи иштирокидаги биржа савдоларининг бошланғич нархи,
жамият ўзи иштирокида олдин биржа савдоларида пахта ёғи маҳсулоти
сотилмаганлиги сабабли, бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа
котировкалари ( 2022 йил 27 июндан 1 июлгача
бўлган
товарлари(ички бозор)
котировкаси) бўйича 18 094 126 сўм нарх билан таққослаган ҳолда жамият
томонидан сотилган пахта ёғи маҳсулотни ҳар бир тоннаси учун(нарх) ўртасидаги
тавофут 94126 сўмдан бўлиб, бунинг натижасида жами 137,6 тонна пахта ёғи
маҳсулотни сотишдан 12 951 737 сўм тафовут аниқланган.
Тўртинчи ҳолатда жамият томонидан 05.05.2022 йил куни 1-IPT/22-PM-4-сонли
ҳисоб фактурасига асосан 417 тонна пахта шрот маҳсулотни “Ishonchli Posbon Tekstil”
масъулияти чекланган жамиятига тўғридан - тўғри шартномага асосан 1 тонна пахта
шрот маҳсулотни нархи 3 250 000 сўмдан белгиланиб жами 1 355 250 000 сўмга
сотилган.
Ушбу сотилган маҳсулотнинг ҳар бир тонна пахта ёғи маҳсулотни сотиш нархи
билан жамият ўзи иштирокидаги биржа савдоларининг бошланғич нархи, жамият ўзи
иштирокида олдин биржа савдоларида пахта ёғи маҳсулоти сотилмаганлиги сабабли,
бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкалари ( 2022
йил 5 майдан 7 майгача бўлган товарлари(ички бозор) котировкаси) бўйича 3 278
195 сўм нарх билан таққослаган ҳолда жамият томонидан сотилган пахта ёғи
маҳсулотни ҳар бир тоннаси учун(нарх) ўртасидаги тавофут 28195 сўмдан бўлиб,
бунинг натижасида жами 417 тонна пахта ёғи маҳсулотни сотишдан 11 757 315 сўм
тафовут аниқланган.
Бешинчи ҳолатда жамият томонидан 01.06.2022 йил куни 1-IPT/22-PM-4-сонли
ҳисоб фактурасига асосан 1991 тонна пахта шрот маҳсулотни “Ishonchli Posbon Tekstil”
масъулияти чекланган жамиятига тўғридан - тўғри шартномага асосан 1 тонна пахта
шрот маҳсулотни нархи 3 100 000 сўмдан белгиланиб жами 6 173 030 000 сўмга
сотилган.
Ушбу сотилган маҳсулотнинг ҳар бир тонна пахта ёғи маҳсулотни сотиш нархи
билан жамият ўзи иштирокидаги биржа савдоларининг бошланғич нархи, жамият ўзи
иштирокида олдин биржа савдоларида пахта ёғи маҳсулоти сотилмаганлиги сабабли,
бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкалари ( 2022
йил 30 майдан 4 июнгача бўлган товарлари(ички бозор) котировкаси) бўйича 3 066
510 сўм нарх билан таққослаган ҳолда жамият томонидан сотилган пахта ёғи
маҳсулотни ҳар бир тоннаси учун(нарх) ўртасидаги тавофут 33490 сўмдан бўлиб,
бунинг натижасида жами 1991 тонна пахта ёғи маҳсулотни сотишдан 66 688 637 сўм
тафовут аниқланган.
Ўрганиш даврида жамият томонидан 2022 йил май-июль ойларида пахта ёғи ва
пахта шрот маҳсулотларини реализация қилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
18 мартдаги “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги
маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги 170-сонли Қарори талабларига зид
равишда 5 та ҳолатда жами 116 322 859 сўм тафовут маблағи аниқланган.
Ўрганишда аниқланган ҳолатлар юзасидан давъогар томонидан жавобгарга
нисбатан 2022 йил 26 июль куни иш 34/04-сонли қўзғатилиб, 2022 йил 5 август куни
жавобгар Ўзбекистон Республикаси “Рақобат” тўғрисидаги қонун 15-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли
ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишнинг
давом
эттириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ
5031-сонли
қарор
1-банди талаблари бузилган деб топилган.
Даъвогар томонидан асоссиз олинган 116 322 859 сўм даромадни ихтиёрий
равишда даъвогарнинг махсус-ҳисоб рақамига бир ой муддатда ўтказилиши
юзасидан 2022 йил 5 август куни жавобгарга мажбурий кўрсатма берилган.
Бироқ, жавобгар қарор талабларини бажармасдан даъвогарнинг ҳисоб рақамига
ҳисобланган 116 322 859 сўм асоссиз олинган даромадни ўтказиб бермаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги
239-сонли Қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга
солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш)
ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш
тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матинда “Низом” деб юритилади)нинг
36-банди ўнинчи хатбошисига мувофиқ, товарларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ
белгиланадиган юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига тегишли
жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда қўймаслик - бу биржа
нархларининг ўсишига олиб келиши мумкин ва юқори ликвидли ва монопол турлари
биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда
қўймаслик мазкур Низом талабларининг бузилишига олиб келади.
Низомнинг 39-бандига асосан Товарларнинг юқори ликвидли ва монопол
турлари биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва
ҳажмларда қўйилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектдан товарни биржа
савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг
иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, хўжалик
юритувчи субъект томонидан охирги савдоларга қўйилган товарнинг ҳажмига
кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Рақобат
тўғрисида”ги
Қонуннинг
33-моддасига кўра, монополияга қарши органнинг кўрсатмаси унда белгиланган
муддатда ижро этилиши лозим. Кўрсатмани муддатида ижро этмаганлик ушбу Қонун
ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Рақобат
тўғрисида”ги
Қонуннинг
34-моддасига кўра, Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳақидаги ишда
иштирок этувчи шахслар монополияга қарши органнинг қарори (кўрсатмаси)
устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд
мансабдор шахсга шикоят қилишга ҳақли.
Қарор ва кўрсатма талаблари жавобгар томонидан ихтиёрий бажарилмаган,
асоссиз олинган маблағларни бошқарма ҳисоб рақамига тўлаб бериш чоралари
кўрилмаган, шу билан ушбу қарор устидан шикоят қилинмаган.
Жавобгар томонидан Низом ва монополияга қарши кураш тўғрисидаги
қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги натижасида асоссиз равишда даромад
олганлиги ва ушбу ҳисоб-китоблар даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги
иш материалларига илова қилинган ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Мазкур холатда, даъвогарнинг талаби асосли эканлиги иш ҳужжатларида
жавобгарга нисбатан иш қўзғатиш тўғрисидаги қарор, жавобгарга нисбатан ортиқча
олинган даромадни бошқарма ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш тўғрисидаги кўрсатма,
даъвогар вакилининг суддаги кўрсатувлари ва ишда мавжуд бошқа далиллар билан
тўлиқ ўз исботини топади ва даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1023-моддасига асосан,
Қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс
(жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс
(қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз
орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг
1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 116 322 859 сўм асоссиз
равишда ортиқча олинган даромадни ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар талабида жавобгар томонидан асоссиз олинган
116 322 859 сўм даромаднинг 20 фоизи миқдорида, яъни 23 264 571 сўм жарима
қўллаб, ундириб беришни сўраган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрь кунги 239-сон қарори билан
тасдиқланган “Товар” (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар
(тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш ва белгилаш ҳамда
уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида)ги
Низомнинг 42-банди 2-хатбошида “Ушбу Низом бузилиши натижасида олинган
маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши
давлат органи исътеъмолчиларга қайтариш ва ёки олиб қўйилиши керак бўлган
маблағлар ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади” деб белгиланган.
Шунингдек, мазкур Низомнинг 43-бандида низом бузилиши натижасида олинган
маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади, ёхуд истеъмолчиларга аниқлаш мумкин
бўлмаган тақдирда, бюджетдан ташқари жамғармага олиб қўйилади, 49-бандида
монополияга қарши давлат органи томонидан, шунингдек назорат органлари
томонидан тақдим этилган текшириш ва ўтганиш материаллари асосида ушбу низом
талабларини
бузилиши
аниқланган
тақдирда,
ушбу
низомнинг
37-41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган
маблағларнинг 10 фоиздан 20 фоизгача миқдорида жарима қўлланилиши
кўрсатилган.
Жавобгар томонидан Низом талаблари бузилганлиги иш ҳужжатлари билан
тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жарима ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан унинг молиявий ҳолатларни инобатга олиб,
асоссиз олинган 116 322 859 сўм даромаднинг 10 фоизи миқдорида, яъни 11 632 285,9
сўм жарима қўллаб, даъвогар фойдасига ундириб беришни, жариманинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар хисобидан республика бюджетига 2 791 748,60 сўм
давлат божи ва даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
6
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар - “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари
рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (Молия вазирлиги
Ғазначилиги ХККМ МБ Тошкент шаҳар бош бошқармаси х/р: 23402000300100001010,
МФО: 00014, ИНН:201122919, шҳр: 4014218609032143430907021, ИНН: 201122919)
фойдасига 116 322 859 сўм тафовут маблағи, 11 632 285,9 сўм жарима ундирилсин.
Даъвогар - Дддддд фойдасига жавобгар - “Жжжжж” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 2 791 748,60 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
И.Жураев