← Назад
Решение #743542 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Р ФКнинг | 236 | — | law | |
| Р ФКнинг | 631 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2202/1374-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашевнинг
раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар “INDUSTRY
BUILDING GOODS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Асака
туман
йўллардан
фойдаланиш
унитар
корхонаси
ҳисобидан
659.288.365,59 сўм асосий қарз, 329.644.182,79 сўм пеня ва суд
ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни,
даъвогар вакили Н.Абдуғаниев (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Р.Мирзаев (ишончнома асосида) иштирокида, Асака туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб
қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар “INDUSTRY BUILDING GOODS” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Асака туман йўллардан
фойдаланиш унитар корхонаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб
аталади) ҳисобидан 659.288.365,59 сўм асосий қарз, 329.644.182,79 сўм
пеня ва суд ҳаражатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам даъвони тан
олишини билдириб, қарздорликларни бартараф қилиш учун яна озроқ
муддат беришни сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар
вакилларининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга
қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда
матнда “Ўз.Р ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўз.Р ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2021 йил 26 май куни №5/21, 6/21, 7/21-сонли ҳамда 2021 йил
2 июнь куни №19/21-сонли пудрат шартномалари тузилган бўлиб, мазкур
шартнома шартларига кўра, даъвогар Асака тумани, “Фидокор” МФЙ
ҳудудидаги Нурли тонг, Роҳат, Тинчлик кўчалари ҳамда “Навкан” МФЙ
ҳудудидаги Навкан кўчасининг йўлларини жорий таъмирлаш ишларини
амалга ошириш, жавобгар эса бажарилган ишларни белгиланган тартибда
қабул қилиш ва тўловни тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 2021 йил
26
маидаги
№6/21-сонли
пудрат
шартномаси
бўйича
249.793.238,8 сумлик, №7/21-сонли пудрат шартномаси бўйича
35.556.969
сўмлик,
№5/21-сонли
пудрат
шартномаси
бўйича
430.569.641,6 сўмлик, 2021 иил 2 июнь кунги №19/21-сонли пудрат
шартномаси
бўйича
106.255.532,25
сўмлик
ҳамда
жами
822.175.380,85 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида ҳужжатларни
тўловга тақдим қилган.
Даъвогар
томонидан
жами
822.175.380,85
сўмлик
ишлар
бажарилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар
далолатномаси жавобгар томонидан эътирозларсиз қабул қилиб олинган
ва жавобгар томонидан 14.07.2021 йил куни 70.000.000 сўм, 12.08.2021 йил
куни 60.000.000 сўм жами 130.000.000 сўм пул миқдори даъвогарнинг
ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган ва шартнома шартларига асосан бош
пудратчи хизмати учун 32.887.015,26 сўм чегириб ташланган. Натижада
жавобгарнинг даъвогардан 659.288.365,59 сўм қарздорлиги хосил бўлган.
Жавобгар томонидан қолган қарздорлик тўланмасдан келинганлиги
сабабли даъвогар томонидан қарздорликни тўлашлиги ҳақида жавобгарга
талабнома юборган. Лекин талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўз.Р ФКнинг 631-моддасида пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбурияти олиши назарда
тутилган.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогар томонидан
659.288.365,59 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган
деб ҳисоблайди.
Ушбу қарздорлик иш ҳужжатида мавжуд ишлар бажарилганлиги
тўғрисидаги ҳисоб-фактура, мазкур иш бўйича даъвогар ва жавобгар
вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан тўлиқ ўз
исботини топади.
Шу сабабли суд, даъвонинг асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини
тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига
659.288.365,59 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
4.4-бандига
асосан
жавобгардан
тўлови
кечиктирилган кунлар учун 0,4 фоиз ҳисобида, лекин тўлови
кечиктирилган қарздорлик суммасининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда
329.644.182,79 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаларининг 4.4-бандига
биноан буюртмачи томонидан бажарилган ишлар учун ўз вақтида
пудратчига ҳақ тўланмаса, ҳар бир ўтказиб юборилган кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорида пеня
тўлашлигига келишганлар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига
кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган.
Суд даъвогарнинг тақдим этган пеня ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг
2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ва
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги
Пленум қарорида, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида батафсил тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини
мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий ахволи ва бошқа
ҳолатларни инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини
66.000.000
сўмга
камайтиришни,
қолган
пеня
талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 19.778.650,97 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг
миқдори
қонун
ҳужжатларида
белгиланган
ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддалари, ЎзР ФКнинг 8, 234, 236, 631моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Асака туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
ҳисобидан:
- Даъвогар “INDUSTRY BUILDING GOODS” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 659.288.365,59 сўм асосий қарз, 66.000.000 сўм пеня ва
24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Жавобгар Асака туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
ҳисобидан Республика бюджетига 19.778.650,97 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти(протест) берилиши мумкин.
Судья
С.Юлдашев