← Назад
Решение #743606 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | 1 | law | |
| Мазкур кодекс | 705 | 1 | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 118 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2022 йил 10 ноябрь
4-1806-2201/1157-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Турсунов раислигида,
даъвогар Қашқадарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг
жавобгар Қамаши туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан 4 500 000 сўм
етказилган зарар, 855 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади
Даъвогар Қашқадарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар жавобгар Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси билан ички фитосанитар
сертификат ва фумигация ишларини бажариш бўйича 25.03.2021 йилда
21050000166-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан даъвогар
томонидан фумигация ва намли ишлов бериш ишлари бажарилганлигини, лекин
жавобгар томонидан бажарилган ишлар ҳақидан 1 687 000 сўм тўлаб
берилганлиги, қолган тўлов белгиланган муддатда тўлаб берилмаганлигини
маълум қилиб, жавобгардан 4 500 000 сўм асосий қарз ва тўлов вақтида
тўланмаганлиги сабабли, 855 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд ишдаги ҳужжатларни текшириб, даъвогар Қашқадарё вилоят Ўсимликлар
карантини ва ҳимояси бошқармаси киритган даъвосини рад қилишни ва ишни
кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ишдаги хужжатлардан маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят Ўсимликлар
карантини ва ҳимояси бошқармаси билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси
ўртасида ички фитосанитар сертификат ва фумигация ишларини бажариш
бўйича 25.03.2021 йилда 21050000166-сонли шартнома имзоланиб унга кўра,
даъвогар томонидан жами 6 187 000 сўмлик фумигация ва намли ишлов бериш
ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишлар учун тўловларни ўз
вақтида ўтказиш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг
8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама
бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 703-моддасининг 1-қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Мазкур кодекс 705-моддасининг 1-қисмига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Даъво аризасига илова қилинган ва даъвогар ва жавобгар томонидан икки
томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра, қарздорнинг
23.09.2022 йил ҳолатига 4 500 000 сўм қарзи бўлган.
Даъвогар 2022 йил 09 ноябрда №1636-сонли хат билан судга мурожаат қилиб,
жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлигини маълум қилиб
даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасида даъвогарнинг аризасига
асосан даъвони кўрмасдан қолдириш асослари назарда тутилмаган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг аризасида 4 500 000 сўм асосий қарздорлик
тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли, ушбу қисмини рад этиишни, шунингдек
даъво талабида сўралган пенянинг ҳисоб-китоби тўлиқ бўлмаганлиги ҳамда
жавобгар бюджет ташкилоти бўлганлиги, тарафлар ўртаисда тузилган шартнома
ғазначилик бўлинмасида рўйхатлан ўтказилганлиги тўғрисида далил судга
тақдим қилинмаганлиги сабабли, даъвонинг пеня ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддасига кўра, даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда
иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб
чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг
43-бандининг саккизинчи хат бошисида, даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўрилиши, жавобгар даъво аризасининг кўчирма нусхаси олинган
пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли эканлиги, иш юзасидан суд муҳокамаси ўтказилмасдан,
тарафлар чақиртирилмасдан ва уларнинг тушунтиришлари эшитилмасдан ҳал
қилув қарори қабул қилиниши кўрсатилиши лозимлиги юзасидан тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
- ИПК)нинг 118-моддасининг 5-қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни
рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 300 000 сўм давлат божи ва 24 000
сўм почта ҳаражатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди
Даъвогар Қашқадарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Қашқадарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
фойдасига жавобгар Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан олдиндан
тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Яккабоғ туманлараро
иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.Турсунов