Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1470 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Агробанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Жасурбек Сумбула" хусусий корхонаси
Source ID 1073653 Claim ID 2922108 PDF Hash e3ffbc362157588c... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ФКнинг 281-моддаси ФК 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta:i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 10 ноябр 4-1802-2201/1470-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, «Агробанк» АТБнинг вакили Ж.Жавлиев (2022 йил 12 октябрдаги 878/22-сонли ишончномага асосан), иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси «Агробанк» АТБнинг манфаатида, жавобгар «Жасурбек Сунбула» хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1470-сонли иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси(матнда -палата деб юритилади) палата аъзоси «Агробанк» АТБ (матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, «Жасурбек Сунбула» хусусий корхонаси (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, гаров мулки ҳисобидан 41.932.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 221.000 сўм кредит фоизи ва 37.334.000 сўм муддатли кредит қарзини муддатидан олдин ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар вакили ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК)нинг 170-моддасига асосан суд ишни келмаган тараф иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи тарафнинг важларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 17 мартда тузилган 24614сонли кредит шартномасига асосан таъминотчи томонидан етказиб берилган броллер жўжалар ва озуқа еми учун йиллик 16 фоиз устама тўлаш шарти билан 2023 йил 16 мартгача 160.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Банк филиали томонидан жавобгарнинг ҳисобрақамига 2020 йил 13 мартда 1сонли тўлов топшириқнома билан 100.000.000 сўм ва 2020 йил 14 майда 3сонли тўлов топшириқнома билан 60.000.000 сўм ўтказиб берилган. 1 Тарафлар ўртасида нотариал тартибда 2020 йил 1 апрелда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра гаров қиймати 197.211.000 доллари бўлган «Жасурбек Сунбула» хусусий корхонасига тегишли бўлган Китоб тумани, Х.Дўстлиги МФЙ, Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган 3 хонадан иборат, ер участкасининг майдони 111,3 м2, умумий (қурилиш) майдони 111,3 м2, ишлаб чиқариш майдони 168,52 м2, литер 0001-савдо дўконидан иборат бўлган “савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаси” биносига умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга банкга гаровга олинган. Кредит шартномасининг Y.3-банди қарз олувчи томонидан банк олдидаги мажбуриятларини бажармаслиги банк ўз хоҳишига кўра, бутун кредит ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлари билан бирга қайтарилишини талаб қилиши келишилган. 2022 йил 10 ноябрдаги банк маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 2022 йил 10 ноябр ҳолатига жами кредит қарздорлиги 78.976.000 сўмни, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 55.795.000 сўмни, муддати ўтган кредит фоизи 1.847.000 сўмни, муддатли кредит қарзи 21.334.000 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга жўнатилган кредит қарздорлигини тўлаш бўйича огоҳлантириш хати ва талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда – ФК деб юритилади)нинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 30-бандига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасига кўра Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. 2 ФКнинг 281-моддасига кўра гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган молмулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни очиқ кимошди савдосида сотишни бир йил муддатгача кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкнинг гарови билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ҳамда кредиторнинг кечиктириш вақти мобайнида кўпайган зарарларининг ўрнини қоплашдан ва неустойкани ундиришдан қарздорни озод қилмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган молмулкка қаратиши мумкин. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Жасурбек Сунбула» хусусий корхонасидан даъвогар «Агробанк» АТБ фойдасига 77.129.000 сўм кредит қарз ва 221.000 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни, ундирилиши лозим бўлган суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб жавобгар «Жасурбек Сунбула» хусусий корхонасидан Республика бюджетига 1.589.740 сўм давлат божи ва даъвогар «Агробанк» АТБ фойдасига 24 000 почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236, 736, 744-моддалари ва ИПКнинг 113, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Жасурбек Сунбула» хусусий корхонасидан даъвогар «Агробанк» АТБ фойдасига 77.129.000 сўм кредит қарз, 221.000 сўм кредит фоизи ва 24.000 почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровдаги «Жасурбек Сунбула» хусусий корхонасига тегишли бўлган «Жасурбек Сунбула» хусусий корхонасига тегишли бўлган Китоб тумани, Х.Дўстлиги МФЙ, Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган 3 хонадан иборат, ер участкасининг майдони 111,3 м2, умумий (қурилиш) майдони 111,3 м2, ишлаб чиқариш майдони 168,52 м2, литер 0001-савдо дўкони бетонли зинадан иборат бўлган “савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаси” биносига (умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга) қаратилсин. Жавобгар «Жасурбек Сунбула» хусусий корхонасидан Республика бюджетига 1.589.740 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. 3 Ж.Ачилов 4