Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2667 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Боллоре логистикс труск масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936586 Claim ID 2969335 PDF Hash b9e93286de2e6e0d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
нинг 85-моддаси нинг 85 law
зР СКнинг 111-моддаси зР СК 111 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 10 ноябрь 4-1107-2201/--------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья --------- раислигида, судья ёрдамчиси ---------- котиблигида, аризачи -----------------------нинг жавобгар "-----------------------" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ----------(2022 йил 13 майдаги 23-38402-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: Аризачи ----------------------- Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза (электрон шаклда) билан мурожаат қилиб, жавобгар "----------------------" МЧЖ томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигини баён қилиб, "-----------------------" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, суд мажлиси куни ҳолатида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигини маълум қилди, ҳамда бу ҳақдаги маълумотномани судга тақдим қилиб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ЎзР ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “ЎзР СК” деб юритилади)нинг 85-моддасига биноан, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир. ЎзР СКнинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилишига асос бўлиши белгиланган. ДСБ томонидан "-----------------------" МЧЖнинг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги аниқланган. Шунга кўра, -----------------------нинг қарори қабул қилиниб, унга кўра жавобгарнинг барча ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилган. Аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги хисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юборилган. Аммо, жавобгар хабарнома юборилгандан кейин ҳам ўз манзили тўғрисида маълумот тақдим қилмаган. Шунингдек, аризачи жавобгарга ҳолат юзасидан хабарнома юборилган бўлиб, хабарномада "-----------------------" МЧЖнинг ҳисобварақлари ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш юзасидан иқтисодий судга даъво ариза киритилганлиги маълум қилинган. Бироқ, ушбу хабарнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, аризачи ушбу ариза билан судга мурожаат қилган. ЎзР СКнинг 111-моддаси биринчи қисмида солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 апрелда №1948-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқноманинг 46-бандига биноан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим қисмида тўхтатилади, бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиш тўғрисидаги суд ҳужжати тадбиркорлик субъектининг ҳисобварағи мавжуд бўлган барча банклар учун мажбурийдир. Юқоридаги тартибда хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу ҳисобварақ эгаларининг бошқа ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди. Суд жараёнида жавобгар - "-----------------------" МЧЖ ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги, шунингдек солиқ агентининг янги манзили тўғрисида ДСБга маълумот тақдим этилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга кўра, ариза талаби қаноатлантирилиши лозим. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад қилинган даъво талабларига мутаносиб равишда юкланади. Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 19-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқорида баён этилганларга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176, 186, 222моддалари ҳамда ЎзР СКнинг 111-моддасини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар "-----------------------" МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари операцияларни тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгунига қадар бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳолларидан ташқари чиқим қисми тўхтатилсин. Жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг унинг ҳисобварақлари бўйича операциялар жавобгарнинг ҳисобварағи мавжуд бўлган банклар томонидан тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ------------