Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2665 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Асл-Ангрен-барака масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936591 Claim ID 2969355 PDF Hash 113d18b650b7871b... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ариза ИПК 107-моддаси ариза ИПК 107 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПК 109-моддаси ИПК 109 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 А Ж Р И М (даъво ариза (ариза)ни кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Оҳангарон шаҳри 4-1107-2201/---------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси --------раислигида, судья ёрдамчиси ----------- котиблигида аризачи ---------------------------нинг жавобгар “----------------------------” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган хужжатларни жавобгар вакили Д.Алимов (раҳбар), (аризачи вакили иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи ---------------------------- судга ариза (электрон шаклда) билан мурожаат қилиб, жавобгар “----------------------------” МЧЖ томонидан 2022 йил август ойи учун солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлигини баён қилиб, “---------------------------” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, судга ариза тақдим қилиб, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ушбу ариза суднинг 2022 йил 26 октябрдаги ажрими билан иш юритувга олиниб, ишни кўриб чиқиш 2022 йил 10 ноябрь куни соат 14:30га тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасига асосан суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Суднинг юқоридаги ажрими аризачи ва жавобгарга (электрон шаклда) юборилган. Ажримда аризачи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмаган бўлса, ариза ИПК 107-моддасига асосан кўрмасдан қолдирилиши ҳақида талаб қўйилган. Бироқ, суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида аризачи тегишли тарзда хабардор этилган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади, шунингдек ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермади. ИПК 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд аризачи ---------------------------нинг аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Бироқ, “Давлат божи ставкалари тўғрисида” қонуннинг 9-моддасига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган. Шунга кўра суд аризачи ва жавобгарга давлат божи юкламасликни лозим топади. ИПК 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Бинобарин, ИПКнинг 107-108, 195-196-моддасига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Аризачи ----------------------------нинг жавобгар “----------------------------” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья -----------