Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2333 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SANGZOR-BIZNES PARRANDA масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Наврўз Зафар фермер хўжалиги
Source ID 945336 Claim ID 2964828 PDF Hash f5e4290ed82459cd... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 10 ноябрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2333-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар SANGZOR-BIZNES PARRANDA масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Наврўз Зафар фермер хўжалигига нисбатан қарздорликни ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар SANGZOR-BIZNES PARRANDA масъулияти чекланган жамияти вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик пахта тозалаш акциядорлик жамияти биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: SANGZOR-BIZNES PARRANDA масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) ва Наврўз Зафар фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2022 йил 17 май куни бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра жавобгар давлат стандартлари бўйича буғдой бошоқли дон маҳсулотини топшириш, даъвогар эса жавобгарни шартномада белгиланган бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-банди з) кичик бандида жавобгар даъвогардан йил мобайнида бўнак сифатида олинган барча уруғлик, материаллар, эҳтиёт қисмлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар, шунингдек олинган аванс маблағларни, банк кредити учун ҳисобланган фоизларни тўлаб бериши, яъни ғалла ҳосили якуний ҳисобкитобидан ушлаб қолиш орқали тўлаб бериши белгиланган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, жавобгар бошоқли дон махсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиши учун зарур махсулотлар билан таъминланган бўлсада, жавобгар олинган маҳсулот (уруғлик) ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида 52472000 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан қарздорликни ўн кун ичида тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 52472000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганлигини маълум қилиб, жавобгардан 26935907 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома асосида бошоқли дон етиштириш учун маҳсулотлар етказиб берилганлиги, ушбу етказиб берилган маҳсулот учун жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактуралар ва ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини топади. Суд муҳокамасида даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилган бўлиб, 2022 йил 10 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 26935907 сўмни ташкил этади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгардан 52472000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, лекин даъвогарнинг талаби у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 26935907 сўм асосий қарзни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи қисмига кўра эса, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар Наврўз Зафар фермер хўжалигидан даъвогар SANGZORBIZNES PARRANDA масъулияти чекланган жамияти фойдасига 26935907 сўм асосий қарз ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Наврўз Зафар фермер хўжалигидан Республика бюджетига 1049440 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев