← Назад
Решение #743718 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ
2022 йил 10
4-1105-2201/1806-сонли
тумани
ноябрь
иш
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
раиси
Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида,
даъвогар
“Beauty Glass Decor” МЧЖнинг жавобгар
“Bonu Galdin” МЧЖ ҳисобидан 37.247.189 сўм асосий қарз ва
18.623.594 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Саидов
(раҳбар) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Beauty Glass Decor” МЧЖ (матнда даъвогар ёки бажарувчи)
судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “Bonu Galdin”
МЧЖ (матнда жавобгар ёки буюртмачи) ва даъвогар ўртасида
2021 йил 19 январда 3-сонли хомашёни қайта ишлаш шартномаси
тузилганлиги, даъвогар ўз зиммасига олган мажбуриятларини
лозим даражада бажариб, шартномада келишилган ишларни
бажарганлиги, жавобгарга безак берилган шиша бутилкалар
етказиб берганлиги, жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар ва
бажарилган ишлар учун 1.088.251.227 сўм тўлаб берганлиги,
етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлиқ тўлаб бермаганлиги
натижасида бугунги кунда 37.247.189 сўм асосий қарздорлик
вужудга келганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан
37.247.189 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 18.623.594 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида жавобгар
вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин
Шунга асосан суд низони жавобгар вакили иштироксиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, ўз зиммасига
олган мажбуриятларини лозим даражада бажариб, шартномада
келишилган ишларни бажарганлиги, маҳсулотларни етказиб
берганлиги, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини
берилган маҳсулотлар ҳақини тўлиқ тўлаб бермаганлиги
натижасида ушбу низо келиб чиққанлигини билдириб, суддан
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК
437-моддасига
кўра,
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига
мувофиқ
тадбиркорлик
фаолияти
билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб
олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
19 январда 3-сонли хомашёни қайта ишлаш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан бажарувчи буюртмачи томонидан
етказиб берилган шиша кўринишидаги маҳсулотларни ўз
ҳисобидан ва воситалари билан безаш ишларини бажариш
мажбуриятини, жавобгар эса бажарилган ишлар натижасини
қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ҳисоб-фактураларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга
безак берилган шиша бутилкалар етказиб берилган. Жавобгар
томонидан етказиб берилган шиша бутилкалар учун 1.088.251.227
сўм тўлаб берилиб, қолган 37.247.189 сўм пул маблағлари тўлаб
берилмаган.
Шартноманинг 6.3-бандига асосан жавобгар маҳсулотлар ҳар
бир партияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов қилишига
келишилган.
Шартноманинг 11.2-бандига асосан низо келиб чиққан
тақдирда келишув йўли билан ҳал қилиниши лозимлиги, келишув
йўли билан ҳал қилиб бўлмаганда қонунчиликда белгиланган
тартибда судда кўриб чиқилиши белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар, таққослаш
далолатномаси ҳамда даъвогар берган тушунтиришларга асосан
37.247.189 сўм асосий қарз мавжудлиги ўз исботини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида 18.623.594 сўм пеня
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 10.5-бандида
буюртмачи тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган
сумманинг 0.4 % миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг 50
фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини,
мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга
олиб,
неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам
миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда
тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши
лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 6.000.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган
даъво
талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур
моддага
асосан
агар
даъвогар
томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Суд юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 558.708 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Bonu Galdin” МЧЖдан:
- даъвогар “Beauty Glass Decor” МЧЖга 37.247.189 сўм
асосий қарз, 6.000.000 сўм пеня, 558.708 сўм давлат божи ҳамда
24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Ғ.Машкуров