Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1619 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "ALSKOM TRANS SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936815 Claim ID 2967246 PDF Hash 2464d72b2e8155b8... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПКнинг 219-моддаси ИПК 219 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 10 ноябр 4-1802-2201/1619-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Остоновнинг котиблигида, Китоб туман давлат солиқ инспекциясининг «ALSKOM TRANS SERVIS» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1619-сонли иқтисодий ишни Шаҳрисабз туман Давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказилган сайёр очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Китоб туман давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади), «ALSKOM TRANS SERVIS» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар 2022 йил учун юридик шахслар молмулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган бўлсада, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмади. Аризачи вакили билан телефон орқали гаплашилганда суд ишини иштирокисиз кўришни маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра жавобгар томонидан 2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этилмаган. Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. ИПКнинг 219-моддаси 3-банди талабига кўра банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага — солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганлигини ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганлигини тасдиқловчи далил илова қилиниши лозим. Бироқ, аризачи томонидан суд иши кўрилаётган кунда ҳисобот топширилмаганлиги ҳақида маълумот, солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганлигини ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганлигини тасдиқловчи далил судга тақдим этилмади. Суд мажлиси аризачи вакили келмаганлигини ариза талабларини исботлаб беролмагнлиги сабабли, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-186, 222-моддаларига асосланиб, суд Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Ж.Ачилов