← Назад
Решение #743775 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 219 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 10 ноябр
4-1802-2201/1618-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Остоновнинг котиблигида, Китоб туман давлат солиқ инспекциясининг
«FIDOKOR SAYDINNUR» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси асосида
қўзғатилган 4-1802-2201/1618-сонли иқтисодий ишни, жавобгар ходими – Ф.Рустамов
(ишончномасиз) иштирокида, Шаҳрисабз туман Давлат солиқ инспекцияси биносида
ўтказилган сайёр очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Китоб туман давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади), «FIDOKOR
SAYDINNUR» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар 2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи
бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини,
белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий
кабинетига хабарнома юборилган бўлсада, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
аризачи вакили суд мажлисига келмади.
Аризачи вакили билан телефон орқали гаплашилганда суд ишини иштирокисиз
кўришни маълум қилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ходими ҳисоботлар ўз вақтида топшириб
борилаётганлигини, талабнома олмаганлигини билдириб, аризани рад қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган аризачи вакили суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра жавобгар томонидан 2022 йил учун юридик шахслар ер
солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этилмаган.
Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда
тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий
кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин.
ИПКнинг 219-моддаси 3-банди талабига кўра банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага — солиқ текширувини ўтказишга солиқ
тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганлигини ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун
фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни,
шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор
шахсларини киритиш рад этилганлигини тасдиқловчи далил илова қилиниши лозим.
Бироқ, аризачи томонидан суд иши кўрилаётган кунда ҳисобот топширилмаганлиги
ҳақида маълумот, солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик
қилинганлигини ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ
солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни
кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад
этилганлигини тасдиқловчи далил судга тақдим этилмади.
Суд мажлиси аризачи вакили келмаганлигини ариза талабларини исботлаб
беролмагнлиги сабабли, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган
зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-186, 222-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р К И Л Д И:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов