Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1254 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "UYALI AGRO BIZNES" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 935174 Claim ID 2880168 PDF Hash 7bf4f726290e2f14... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
онун 86-моддаси онун 86 law
онунининг 55-моддаси онуни 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 10 ноябрь 4-1103-2202/1254-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSнинг раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи XXXXXXXXXXXXX қарздор XXXXXXXXXXXни умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: XXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, XXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Қарздор" деб юритила-ди)ни умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 августдаги ажримига асосан аризачи XXXXXXXXXXXXXнинг аризаси иш юритишга қабул қилиниб, XXXXXXXXXXXга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган. XXXXXXXXXXXга нисбатан кузатув таомили қўлланилиб, муваққат (суд) бошқарувчиси этиб XXXXXXXXXX тайинланган. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (собиқ) томонидан XXXXXXXXXга 2018 йил 10 августдаги №NNNNNNN -сонли гувоҳномага асосан 1-тоифали суд бошқарувчилик аттестати берилган. Муваққат (суд) бошқарувчиси томонидан, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ажримига асосан XXXXXXXXXXXга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб унга нисбатан кузатув таомили қўлланилганлиги ва қарздорда кузатув таомили бўйича ишларни олиб бориш учун муваққат (суд) бошқарувчиси тайинланганлиги, кредиторлар тоомнидан билдириладиган талаблар ўттиз кун муддат ичида қабул қилиниши ҳамда қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаг иишни кўриб чиқиш юзасидан белгиланган суд муҳокамаси ва кредиторларнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш санаси ва жойи бўйича расмий эълон Республика "Биржа" рўзномасининг 01.09.2022 йилдаги 67 (2846) сонида чоп этилган. Дастлабки суд муҳокамаларида иштирок этган: -қарздор XXXXXXXXXXX муваққат (суд) бошқарувчиси XXXXXXXXXX қарздорнинг молиявий аҳволи юзасидан ёзма таҳлилни тақдим этиб, хўжаликда кузатув ишларини амалга оширганлигини, ҳақиқатдан ҳам қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлиги мавжудлигини, қарздорнинг молиявий аҳволи оғирлигини билдирган. важларни қўллаб-қувватлаб, қарздор XXXXXXXXXXXнинг 2022 йил 15 август ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 31.810.576 сўм қарздорлиги мажудлигини, иқтисодий аҳволи ночорлигини, қарздорликни ундириш чоралари самарасиз якунланганлигини, хўжаликни тиклаш имкони йўқлигини билдириб, тўловга қобилятсизлигини инобатга олиб, банкрот деб эътироф этишни сўраган. -қарздор XXXXXXXXXXX раҳбари XXXXXXX аризани тан олиб, ҳақиқатдан ҳам бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлиги вужуга келганлигини, қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб ,мууддат беришни сўраган. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 210моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, XXXXXXXXXXX 2007 йил 13 декабрда ташкил этилиб, 1286-сон билан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Маънавият ҚФЙ, Кўксарой маҳалласи ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган. XXXXXXXXXXXнинг Низом хужжатларига асосан хўжаликнинг устав фонди 61.620.000 сўмни ташкил этиши, корхона таъсисчилари XXXXX (50 фоиз) ва XXXXXX (50 фоиз), ИФУТ коди 03120 бўлиб, асосий фаолият тури чучук сувда балиқчилик юритишдан иборат бўлган. Қарздор XXXXXXXXXXXнинг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган. Қарздор XXXXXXXXXXXнинг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2022 йил 15 август ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида кредиторлик қарздорлиги жами 31.810.576 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги; қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади. Суд жараёнида аризачи XXXXXXXXXXXXX ҳамда қарздор XXXXXXXXXXX томонидан тақдим этилган маълумотнома ва тўлов топшириқномаларига асосан қарздор XXXXXXXXXXX бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 31.810576 сўм кредиторлик қарздорлиги юзасидан 29.973.000 сўм тўлов амалга оширганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилиши, суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади. Кредиторлар йиғилишида ёки кредиторлар қўмитасида қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор молмулки эгасининг вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этади. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда ягона кредитор иштирок этган ҳолларда кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатларига тааллуқли қарорларни қабул қилишни шу кредиторнинг ўзи амалга оширади. Кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидаги қарорларни қабул қилиш киради: келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор; кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, қўмитанинг миқдорий таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва ууларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ёки қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни тўлаш жадвалини маъқуллаш ҳақидаги қарор; ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор. Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қоидалар жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Ушбу модда бешинчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган, кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган қарорлар, ушбу Қонун 86-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган қарздорнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги муваққат бошқарувчининг хулосаси асосида қабул қилиниши мумкинлиги назарда тутилган. Қарздор XXXXXXXXXXX томонидан судга ариза киритилгандан сўнг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги 31.810576 сўм кредиторлик қарздорлигидан 29.973.000 сўмини тўлаб берган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 55-моддасида тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, қарздор XXXXXXXXXXX томонидан солиқ олдидаги қарздорлиги тўлаб берилганлиги, банкротлик аломатларини келтириб чиқарувчи кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги, актив қиймати пассивидан юқорилигини, тўловга қобилятсизлик аломатлари мавжуд эмаслигини инобатга олиб, аризани рад қилишни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118моддасига мувофиқ, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда почта харажати аризачи томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 12, 51, 55, 177-моддлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 187, 210-моддаларини қўллаб суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи XXXXXXXXXXXXXнинг қарздор XXXXXXXXXXXни умумий тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Қарздор XXXXXXXXXXX ҳисобидан Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин. Почта харажати аризачи томонидан тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSS