Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1222 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилишбанк Ответчик / Подсудимый OLTIN VODIY FAYZLI KO`LLARI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 945010 Claim ID 2975414 PDF Hash bf9f241f8e5a1e12... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 10 ноябрь 4-1706-2201/1222-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – АТБ “*****************” манфаатини кўзлаб, жавобгар - “*****************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 52 035 000 сўм кредит асосий қарз, 4 865 000 сўм фоиз, жами 56 900 000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ************* (2021 йил 27 декабрь кунги 01/07-02-4861-сонли ишончнома), жавобгар вакили ************ (раҳбар, паспорт асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) АТБ «*****************» (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) нисбатан 52 035 000 сўм кредит асосий қарз, 4 865 000 сўм фоиз, жами 56 900 000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли “KOREYA” русумли экскаваторга қаратишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган палата вакили суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, судга даъво ариза киритилганидан сўнг 2022 йил 31 октябрь куни жавобгар томонидан қисман, яъни 28 045 000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги, ушбу маблағлар 23 180 000 сўм кредит танига, 4 865 000 сўм кредит фоиз тўловларига йўналтирилганлиги, жавобгарнинг кредит тўловларидан бўлган қарздорлиги 28 855 000 сўм қолганлигини билдириб, жавобгар томонидан тўланган суммани чегириб, қолган кредит қарздорликни тўлиқ ундиришни, ундирувни гаров мулкларига қаратиб беришни сўради. Жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб, ҳақиқатан ҳам қарздорлик мавжудлигини, иш фаолияти тўхтаб қолганлиги сабабли кредитдан бўлган қарздорлик юзага келганлигини, судга даъво ариза киритилганидан сўнг 28 045 000 сўм кредит тўловларини амалга оширганлигини, қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, мазкур қарздорликни тез кунларда тўлиқ тўлаб беришини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ “*****************” Хўжаобод филиали (бундан кейин матнда “Банк филиали” деб аталади) ва жавобгар ўртасида 2019 йил 04 июль куни 562-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг 2.1-2.5-бандларига кўра банк филиали жавобгарга 170 000 000 сўм миқдорида, ўттиз олти (36 ой) муддатга, 28 фоиз йиллик устама тўлаш шарти билан “Трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида тўқув дастгохлари ҳамда трикотаж палотноси сотиб олиш” учун кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли “KOREYA” русумли экскаватор гаровга қўйилган. Кредит шартномаси 2.5-бандига асосан жавобгар олинган кредитни ва унга ҳисоблангани фоизларни шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-илова графигига мувофиқ, ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўлаб бериши белгиланган. Кредит шартномасининг 4.4-бандида кредитдан фойдаланиш учун банкка тўланадиган фоизлар белгиланган муддатдан 30 кундан ортиқ кечиктирилганда, шунингдек шартноманинг 4.5 бандига кўра эса кредит маблағлари ва хисобланган фоизлар белгиланган муддатларда қайтарилмаганда даъвогар берилган кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ва қарздорнинг юқори ликвидли мол-мулкига ҳамда кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга экалиги белгиланган. Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан шартномада кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилиб, ўз мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан, мунтазам равишда, шунингдек, 30 кундан ортиқ муддатда тўлов графигида белгиланган тўловларни амалга оширишни кечиктириб, даъвогар олдида 2022 йил 11 октябрь куни ҳолатига 35 035 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 4 865 000 сўм муддати ўтган фоиз, 17 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз жами 56 900 000 сўм кредит қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан ушбу кредит маблағларини қайтариш чоралари кўрилиб, жавобгарга 2021 йил 26 сентябрь кунги талабнома юборилган, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш талаби асосли эканлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган маълумотномасига кўра судга даъво ариза топширилганидан сўнг, яъни 2022 йил 31 октябрь куни жавобгар томонидан 28 045 000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги, ушбу маблағлар 23 180 000 сўм кредит танига, 4 865 000 сўм кредит фоиз тўловларига йўналтирилганлигини аниқланди. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабининг кредит қарзини ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан тўланган суммани чегирган ҳолда (56 900 000 – 28 045 000) 28 855 000 сўм асосий қарзни даъвогар фойдасига ундиришни, даъвонинг 28 045 000 сўм қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Шунингдек, даъво аризада ундирувни гаров мулкига қаратиш сўралган. Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 09 июль куни нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасига кўра жавобгарга тегишли, Хўжаобод тумани Давлат техника назорати инспекцияси томонидан 2017 йил 24 март куни берилган ТТР №075700 рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган “KOREYA” русумли 1992 йилда ишлаб чиқарилган давлат белгиси 60 ВА 947 бўлган экскаватор гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган мулклар тарафлар ўртасида тузилган баҳолаш келишув далолатномасига асосан 212 500 000 сўмга баҳоланган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Бироқ, ФКнинг 279-моддаси иккинчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 26-моддаси учинчи қисмига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкинлиги назарда тутилган. Мазкур ҳолатда гаров мулки тарафлар ўртасида 212 500 000 сўмга баҳоланганлиги, жавобгар қарздорликни қисман бартараф этганлиги натижасида гаров билан таъминланган кредит қарздорлиги 28 855 000 сўм қолганлигини инобатга олиб, суд гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас, шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмайди деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АТБ “*****************” фойдасига 28 855 000 сўм асосий қарз ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 138 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов