← Назад
Решение #743974 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2325-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев раислигида,
М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши манфаатида
Мирзачўл туман прокуратурасининг, жавобгар BEXRUZ-GULNOZA фермер
хўжалигидан 19871000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Мирзачўл туман прокурорининг ёрдамчиси Д.Бойтўраев,
даъвогар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Мирзачўл туман кенгаши вакили Т.Токтамишев (ишончнома асосида)нинг
иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл
туман кенгаши (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Мирзачўл туман
прокуратураси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар BEXRUZGULNOZA фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар)дан 19871000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Мирзачўл туман
прокурорининг ёрдамчиси Д.Бойтўраев даъво аризасидаги талабни қувватлаб,
даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Т.Токтамишев
кўрсатма бериб, жавобгар бир неча бор огохлантирилган бўлсада, Кенгашга
аъзолик бадалини тўламай келаётганлигини, холбуки тарафлар ўртасида
тузилган шартномада жавобгар пахта хомашёси харид нархининг 0,8 фоизи
миқдоридаги аъзолик бадалини тўлаб бериши назарда тутилганлигини, бундан
ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги 3680сонли қарорининг 4-бандида пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар
етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси
ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида кенгашга аъзолик
бадалини тўлаб бериши белгиланганлигини маълум қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгарнинг Кенгашга аъзолик бадалидан 19871000 сўм
қарздорлигини ундиришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, мазкур низони жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига аъзолик тўғрисида шартнома
тузилган.
Мазкур шартномада даъвогарга аъзолик бадали жавобгар томонидан ҳар
йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сонли қарори ҳамда “Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига
ўтказиш ва тасдиқланган смета асосида харажат қилиш тартиби тўғрисида”ги
низомга асосан пахта хом ашёси харид нархининг 0,8 фоизи миқдоридаги
маблағлар ҳисобидан белгиланган.
Ушбу шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ жавобгар даъвогарга аъзолик
бадалини ойма-ой тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаганлиги оқибатида даъвогарнинг олдида 19871000 сўм қарздорлик
юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида огохлантириш хати
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидадаги талаби жавобгар
томонидан белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли Мирзачўл туман
прокуратураси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддаси кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 333-моддасига кўра эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги
ПҚ-3680-сонли қарорининг 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В ва 56-сон қарори билан тасдиқланган
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига
ўтказиб бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-бандида пахта хом ашёси
ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари пахта
хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида кенгашга аъзолик
бадалини тўлаб бериши белгиланган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 19871000 сўм қарздорликни
ундириш талаби асосли ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар ишда иштирок этувчи
шахслар вакилларининг судда берган кўрсатмалари ва ишдаги мавжуд далиллар
билан ўз тасдиғини топади.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъво талабини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 19871000 сўм қарздорликни
ундиришни ишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ишни судда кўриш билан
боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб ҳисоблайди.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Жавобгар BEXRUZ-GULNOZA фермер хўжалигидан даъвогар
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл
туман кенгаши фойдасига 19871000 сўм қарздорлик ва ихтиёрий тўлаб
чиқилган 24000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Жавобгар BEXRUZ-GULNOZA фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 397420 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
чиқарилган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест келтириши мумкин.
Судья
О.Эргашев