← Назад
Решение #74404 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| ат ЖПК | 81 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| процессуал кодекси | 81 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| ЖКнинг | 8 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| ЖПКнинг | 49726 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ф.Худайбердиев
Биринчи инстанция судининг
судьяси Ж.Арслонов
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2025 йил апрель ойининг 17 куни Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Ф.Худайбердиев, ҳайъат судьялари Х.Келдиярова ва А.Акрамовлардан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Ҳасановнинг котиблигида, тарафлардан
Самарқанд вилоят прокуратураси бўлим прокурори У.Рахимов, судланувчи О.Ю
ва унинг ҳимоячиси-адвокат Б.Эргашевларнинг иштирокида, судланувчи О.Юга
оид жиноят иши юзасидан судланувчи О.Ю томонидан келтирилган апелляция
шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2025 йил 4 мартдаги
ҳукмига кўра,
О.Ю (), ...... йил ....... ........ куни Cамарқанд вилояти, ........
туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам
судланмаган, якка тартибда меҳнат фаолияти билан
шуғулланади, ......... тумани, “.........” маҳалласида яшайди,
иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилганга,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинланган.
Жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида
Самарқанд вилоят прокуратурасининг депозит ҳисобига тўланган
191.808.000 сўм пуллар Нуробод туман электр таъминоти корхонаси фойдасига
ўтказиш белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи О.Ю - Нуробод тумани, “Юксалиш”
маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “NUROBOD XOSILI DON”
фермер хўжалигида оғзаки келишувга асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш билан шуғулланиб келиб, Нуробод туман электр таъминоти
корхонасининг рухсатисиз, бирор-бир шартнома ёки бошқа ҳужжатлар
расмийлаштирмасдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
31.05.2024 йилдаги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 133-банди талабларига зид равишда, фермер
хўжалиги ер майдонидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини суғориш учун 1 дона
18.5 кВт.лик сув чиқариш насосини умумий фойдаланишдаги электр энергиясига
ўзбошимчалик
билан
улаб,
2022
йил
30 сентябрдан 2024 йил 23 июль кунига қадар йилнинг суғориш (вегетация)
даврида (1 апрелдан 30 сентябрга қадар) электр энергиясидан тижорат
мақсадларида ўғирлик йўли билан фойдаланиб келиб, Нуробод туман электр
таъминоти корхонаси манфаатларига жами 191.808.000 сўм миқдорида моддий
зарар етказган.
Судланувчи О.Ю томонидан келтирилган апелляция шикоятида, биринчи
инстанция суди томонидан иш бир ёқлама олиб борилиб, ҳукмда баён қилинган
ҳисоб-китоб маълумотлари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, у
томонидан ноқонуний фойдаланган электр энергияси нотўғри ҳисобланганлиги
сабабли етказилган зарар бўйича аниқлик киритиб, қонуний ёрдам бериш
сўралган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят судининг судьяси Ф.Худайбердиевнинг
маърузасини, прокурор У.Рахимовнинг шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдириш ҳақидаги, судланувчи О.Ю ва унинг ҳимоячиси-адвокат
Б.Эргашевларнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суднинг ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топди.
Судланувчи О.Юнинг суд ҳукмида баён қилинган айби, ўзининг,
фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларидан ташқари, “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Самарқанд ҳудудий филиалининг
23.07.2024 йилдаги QB 18235-000012-сонли электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари бузилганлиги ҳақидаги далолатномаси, тушунтириш хатлари, қайта
ҳисоб-китоб қилиш маълумотномалари, ҳодиса жойини кўздан кечириш, сўроқ
баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги қарор ҳамда жиноят
ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини
топган.
Шикоятдаги, биринчи инстанция суди томонидан суд тергови тўлиқ
ўтказилмасдан бир ёқлама олиб борилиб, ҳукмда баён қилинган ҳисоб-китоб
маълумотлари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмаслиги ҳақидаги
важлар билан келишиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги
“Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 2-бандида, далил
тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган
процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган
бўлиши;
-фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида
қайд этилган манбалардан олинган бўлиши;
-далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид
қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши;
-далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд
этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши шартлиги
хусусида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди, жиноят ишини кўришда юқоридаги қоидаларга
амал қилган ҳолда, тўпланган далилларга ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
2
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо бериб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22-моддаси талабига асосан иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча
ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб,
қонуний ва асосли тўхтамга келган.
Ушбу важлар, биринчи инстанция судида сўроқ қилинган фуқаровий
даъвогар сифатида сўралган М.Нормаматовнинг, “Ҳудудий электр тармоқлари”
АЖ Энергосавдо филиали Нуробод туман бўлинмасида ҳуқуқшунос вазифасида
ишлашлигини, эгаллаб турган вазифасида 2024 йил 30 сентябрь кунидан бошлаб
ишлаб келаётганлигини, ҳақиқатдан ҳам фуқаро О.Ю Нуробод тумани,
“Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “NUROBOD
XOSILI DON” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш билан шуғулланиб келиб, Нуробод туман электр таъминоти
корхонасининг рухсатисиз, бирор-бир шартнома ёки бошқа ҳужжатлар
расмийлаштирмасдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
31.05.2024 йилдаги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 133-банди талабларига зид равишда, фермер
хўжалиги ер майдонидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини суғориш учун 1 дона
18.5 кВт.лик сув чиқариш насосини умумий фойдаланишдаги электр энергиясига
ўзбошимчалик билан улаб, 2022 йил 30 сентябрдан 2024 йил 23 июль кунига
қадар йилнинг суғориш (вегетация) даврида (1 апрелдан 30 сентябрга қадар)
электр энергиясидан тижорат мақсадларида ўғирлик йўли билан фойдаланиб
келиб, Нуробод туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига
191.808.000 сўмлик миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланганлигини,
тергов давомида судланувчи О.Ю етказилган 191.808.000 сўмлик моддий
зарарни тўлиқ қоплаганлигини, судланувчи О.Юга нисбатан даъвоси йўқлиги
ҳақидаги;
биринчи инстанция судида сўроқ қилинган гувоҳ тариқасида сўралган
М.Менглиевнинг, 2024 йил март ойидан буён “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Энергосавдо филиали Нуробод туман бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб
келиши, 23.07.2024 йилда Нуробод туманидаги “Юксалиш” МФЙда жойлашган
“Нуробод Хосили Дон” фермер хўжалиги ерида ҳеч бир ҳужжатларсиз эски
рўйхатдан ўтмаган ҳисоблагич орқали сув насоси билан ер майдонини
суғараётганлиги аниқланганлигини, ушбу ноқонуний ҳолатни аниқлашда, у,
туман электр таъминоти корхонаси раҳбари З.Бобоёров ва ўринбосари
А.Мусирмановлар
иштирок
этиб,
000012-сонли
далолатнома
расмийлаштиришганлигини, ушбу ҳолатни расмийлаштиришда фермер
хўжалиги ер майдонида экин экиб ер майдонини суғориб ер майдонини ижара
асосида фойдаланиб келаётган О.Ю ҳам қатнашганлигини, ушбу жойни кўздан
кечирганларида 1 дона 18.5 кВт.лик сув насоси ишлаган ҳолда турганлигини
кўришганлигини, ушбу ҳисоблагич Нуробод ТЭТ дастуридан рўйхатдан
ўтмаганлигини, ҳисоблагични ишлаб чиқарилган йили 2021 бўлиб, ҳисоблагич
Аскуэ тизимига мос эмаслигини, пастки қопқоғида муҳри бўлмаганлигини, ушбу
ҳолат видео тасвирга олиниб, “СД” дискга кўчириб олинганлигини, ушбу
ҳолатни О.Ю ер майдонини ижарага олганлигини, ҳисоблагични дастурдан
рўйхатдан ўтганлигидан хабари йўқлигини, ҳисоблагич фермер хўжалигига
тегишли
деб
далолатномага
имзо
қўйиб
берганлигини,
3
18.5 кв.ни асос қилиб 24 соат кўпайтириб, 1095 кунга, яъни даъво муддатига
3 йилга кўпайтириб, 2.700 сўмга кўпайтиришганлигини, натижада О.Юга
1.312.686.000 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланганлигини, фермер
хўжалигига қарашли ушбу ер майдонига электр энергияси Нурбулоқ 110/10 дан
чиқувчи Ф-Куктошга уланган “Сарбон сабр Бур” ФХ фермер хўжалигига
қарашли 100 кВт.лик ТП-Т-700 диспетчерлик номери берилган трансформатори
орқали келганлигини, мазкур трансформатор 30.09.2022 йилда 524-сонли рақам
билан диспетчерлик номери берилганлиги сабабли, туман ЭТК томонидан
қилинган қайта ҳисоб китобга асосан фуқаро О.Ю томонидан туман ЭТКга
етказилган зарар 264.535.200 сўм этиб белгиланганлигини, Зарафшон ирригация
тизимлари ҳавзаси бошқармаси томонидан тақдим этилган хат инобатга олиниб,
яъни
сув
хўжалиги
тизимида
суғориш
даври
1
апрелдан
30 сентябрга қадар бўлган давр деб юритилиши маълум қилинганлигини, шунга
кўра қайта ҳисоб китоб 18.5 кв.ни асос қилиб 24 соатга кўпайтирилиб, 480 кунга,
яъни суғориш даврига кўпайтирилиб, 900 сўмга кўпайтирилганда
191.808.000 сўм зарар етказилганлиги аниқланганлигини, О.Ю 2024 йил 24
апрель куни 1,5 кВт.лик сув насоси ўрнатиб сув чиқарганлиги маълум
қилганлиги, лекин 18,5 кВт.лик сув насосини шу вақтга қадар ишлатмаганлигини
тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат тақдим қилмаганлиги ҳақидаги кўрсатувлари
билан тўлиқ рад этилади.
Шикоятдаги, у томонидан ноқонуний фойдаланган электр энергияси
нотўғри ҳисобланганлиги сабабли етказилган зарар бўйича аниқлик киритиш
ҳақидаги важлар билан ҳам келишиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги
319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг 133-бандининг “а” кичик бандида, электр таъминоти
шартномасини тузмасдан, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати
аниқланганда, ушбу ҳолат истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан
фойдаланиш қоидаларини бузиш (ноқонуний фойдаланиш) деб эътироф
этилиши;
-142-бандида, мазкур қоидаларнинг 133-бандида назарда тутилган
қоидабузарликлар аниқланганда, ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори
даъво муддатини инобатга олган ҳолда амалдаги таъриф миқдори (маиший
истеъмолчиларга амалдаги базавий меъёрлари учун белгиланган таърифда)
бўйича қуйидаги меъзонлар асосида қайта ҳисоб китоб қилинади; Бунда
133-бандининг;
-“а” кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда – қоидабузарлик
аниқланган бино ёки объектга мулк ҳуқуқи вужудга келган ёҳуд фаолиятини
бошлаган кундан ёки тармоққа уланган кундан (асосий ҳужжатларга кўра)
далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар, далолатномада қайд этилган
электр қабул қилгичларнинг умумий қуввати бўйича суткасига 24 соат ишлаши
ҳисобидан;
Бунда тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида фақатгина расмий равишда
давлат рўйхатидан ўтказилган кун тўғрисида солиқ органларидан олинган
маълумот, кадастр, маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли қарорлари, ер
4
майдонидан ижарада фойдаланаётган бўлса, ижара шартномаси асос бўлиши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодексининг 81-моддасида,
ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир
этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда
белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий
маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади. Бу маълумотлар
гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли
ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар,
тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан
аниқланиши қайд этилган.
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи О.Ю ва “NUROBOD XOSILI DON”
фермер хўжалиги ўртасида ижара шартномаси тузилмаганлиги, ушбу ҳолатни
тасдиқловчи расмий ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги аниқланди.
“NUROBOD XOSILI DON” фермер хўжалигига қарашли ер майдонига
электр энергияси Нурбулоқ 110/10 дан чиқувчи “Ф-Кўктошга” уланган “Сарбон
сабр Бур” фермер хўжалигига қарашли 100 кВт.лик ТП-Т-700 диспетчерлик
номери берилган трансформатори орқали келганлиги, мазкур трансформатор
30.09.2022 йилда 524-сонли рақам билан диспетчерлик номери берилганлиги
сабабли, туман ЭТК томонидан 07.10.2024 йилда қайта ҳисоб-китоб қилиниб,
зарар (18,5 кВт 24 соат 662 кун = 293.928 кВт*900 = 264.535.200 сўм) 264.535.200 сўм
ҳисобланган. Шу далолатномада, агар “Зарафшон ирригация тизимлари хавза
бошқармаси” хати инобатга олинса зарар (18,5 кВт 24 соат 480 кун = 213.120 кВт*900
= 191.808.000 сўм) 191.808.000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Судлов ҳайъати, юқорида аниқланган ҳолатларга кўра, дастлабки тергов
органи ва биринчи инстанция суди “NUROBOD XOSILI DON” фермер хўжалиги
ва судланувчи О.Ю ўрталарида ижара шартномаси бўлмаганлиги сабабли, ушбу
ҳолатларни инобатга олиб, қонуний, асосли ва адолатли тўҳтамга келган деб
ҳисоблайди.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди О.Юнинг жиноий ҳаракатини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан
малакалаб, қонуний ва асосли тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, Давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланган.
ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этган шахсга нисбатан
қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни
жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик
даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги;
- 42-моддаси 2-қисмида, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий
фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа
шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилиши;
5
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, жиноят кодексининг
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги,
Биринчи инстанция суди томонидан О.Юга нисбатан жазо тури ва
меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг инсонпарварлик ва
одиллик принциплари ҳамда моддий ва процессуал қонун талабларига риоя
этган ҳолда, судланувчи О.Юнинг жиноятни содир этишдаги ҳаракатини,
гарчанд содир этган жинояти ўта оғир жиноятлар тоифасига кирса-да, уни
шахсини, етказилган зарар тергов давомида тўлиқ бартараф этилганлиги,
қилмишининг хусусиятларини тўлиқ тушуниб етганлиги, оилада ягона боқувчи
эканлиги, қарамоғида турмуш ўртоғи ва 3 нафар вояга етмаган фарзандлари
борлигини, шахсини, муқаддам судланмаганлигини, айбига тўлиқ иқрорлиги ва
пушаймонлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, содир
этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда хусусиятини
инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми
санкциясида назарда тутилмаган озодликни чеклаш жазоси тайинлаб, қонуний,
асосли ва адолатли тўхтамга келган.
ЖПКнинг 49726-моддасида, апелляция инстанцияси суди жиноят ишини
кўриш натижаларига кўра ҳукмни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини,
протестини эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилиши
белгиланган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати, апелляция шикоятида келтирилган важлар
суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли суд
ҳукмини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726 ва 49731 -моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси суди:
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2024 йил 4 мартдаги
судланувчи О.Ю ()га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган
апелляция тартибидаги шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи судья
Ф.Худайбердиев
Ҳайъат судьялари
Х.Келдиярова
А.Акрамов
,
6