← Назад
Решение #744062 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 292 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 293 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 10 ноябрь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2399-сонли иш
раислигида, М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Баланд тоғ” фермер хўжалиги ва қўшимча
жавобгар “Арнасой пахта ғалла кластери” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан кредит қарзини ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича ишни
даьвогар Агробанк акциядорлик тижорат банки вакили И.Алимбаев
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Арнасой филиали (Банк) ва
“Баланд тоғ” фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ўртасида 2022 йил
30 май куни 31-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га томчилатиб
суғориш тизимини сотиб олиш ҳамда суғурта тўлови учун йиллик 23,99 фоиз
устама тўлаш, 3 йил муддатда қайтариш шарти билан 676.154.000 сўм
миқдорида кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредитни
шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Арнасой филиали (Банк),
“Баланд тоғ” фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ва “Арнасой пахта ғалла
кластери” масъулияти чекланган жамияти (Кафил) ўртасида кредит
шартномаси талабларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида
2022 йил 27 май куни кафиллик шартномаси тузилган. Кафиллик шарномасига
кўра “Қарз олувчи” “Банкдан” томчилатиб суғориш технологиясини сотиб
олиш мақсадида олган 676.154.000 сўм миқдоридаги кредитдан 405.692.000 сўм
қисми бўйича мажбурият олиб, “Қарз олувчи” ўз вақтида қайтариш тўғрисида
мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “Кафил”
“Банк”нинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга хисоблаб
ёзилган фоизлар ва кредит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ
харажатларни ҳисоб варағидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан
сўзсиз тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га
кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан
тўланмаслиги оқибатида 41.767.000 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома
шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Натижада, даьвогар Агробанк акциядорлик тижорат банки манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Баланд тоғ” фермер хўжалиги
ва қўшимча жавобгар “Арнасой пахта ғалла кластери” масъулияти чекланган
жамиятидан 41.767.000 сўм кредит фоизини солидар тартибда ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар Агробанк
акциядорлик тижорат банки вакили И.Алимбаев тушунтириш бериб, кредит
шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги,
кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда
тўланмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, бироқ
суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан кредитдан бўлган қарздорлик
тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилиб, жавобгардан суд харажатларини
ундириб беришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакил
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида
эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата,
жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида
кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки
қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига
олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддасида эса қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти
қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши
назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар
ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш
бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Демак, даъвогар жавобгарлардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Бироқ, даъвогар вакили томонидан судга тақдим тақдим этилган
далилларга кўра, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан 41.767.000 сўм
кредит фоизи тўлиқ тўлаб берилган.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши,
яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан “Баланд тоғ”
фермер хўжалигига кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси
шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи
график бўйича тўланмаганлиги, бироқ судга даъво аризаси киритилгандан сўнг
суд мажлиси кунига қадар қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур нормага мувофиқ суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган
суд харажатларини жавобгар “Баланд тоғ” фермер хўжалиги зиммасига
юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 292, 293, 735, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар
“Баланд тоғ” фермер хўжалигидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “Баланд тоғ” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
835.340 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев