Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2398 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Холбой Эгамов фермер хўжалиги
Source ID 945329 Claim ID 2964539 PDF Hash 4dc0b253930391f7... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
Ушбу Кодекснинг 293-моддаси Ушбу Кодекс 293 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 10 ноябрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2398-сонли иш раислигида, М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Холбой Эгамов” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Арнасой пахта ғалла кластери” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш юзасидан берган даъво аризаси бўйича ишни даьвогар Агробанк акциядорлик тижорат банки вакили И.Алимбаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Арнасой филиали (Банк) ва “Холбой Эгамов” фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 30 май куни 30-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га томчилатиб суғориш тизимини сотиб олиш ҳамда суғурта тўлови учун йиллик 23,99 фоиз устама тўлаш, 3 йил муддатда қайтариш шарти билан 676.154.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредитни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Арнасой филиали (Банк), “Холбой Эгамов” фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ва “Арнасой пахта ғалла кластери” масъулияти чекланган жамияти (Кафил) ўртасида кредит шартномаси талабларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 27 май куни кафиллик шартномаси тузилган. Кафиллик шарномасига кўра “Қарз олувчи” “Банкдан” томчилатиб суғориш технологиясини сотиб олиш мақсадида олган 676.154.000 сўм миқдоридаги кредитдан 405.692.000 сўм қисми бўйича мажбурият олиб, “Қарз олувчи” ўз вақтида қайтариш тўғрисида мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “Кафил” “Банк”нинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга хисоблаб ёзилган фоизлар ва кредит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб варағидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган. Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 41.767.000 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Натижада, даьвогар Агробанк акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Холбой Эгамов” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Арнасой пахта ғалла кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 41.767.000 сўм кредит фоизини солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар Агробанк акциядорлик тижорат банки вакили И.Алимбаев тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига тўлов амалга оширилмаганлигини бидириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган. Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддасида эса қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Демак, даъвогар жавобгарлардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Юқорида баён этилган ҳолатларга асосан, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Холбой Эгамов” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Арнасой пахта ғалла кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 41.767.000 сўм кредит фоизини солидар тартибда ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар “Холбой Эгамов” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 292, 293, 735, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Холбой Эгамов” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Арнасой пахта ғалла кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 41.767.000 сўм кредит фоизи солидар тартибда ундирилсин. Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Холбой Эгамов” фермер хўжалигидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Холбой Эгамов” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 835.340 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. О.Эргашев