Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1502 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Қоракўз пласт оилавий корхонаси
Source ID 936656 Claim ID 2972525 PDF Hash a36b493d596f5f06... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон туман 4-1703-2201/1502-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар- “Қоракўз пласт” оилавий корхонасига нисбатан соддалаштирилган тартибда тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Қоракўз пласт” оилавий корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 2 153 113,25 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, Шахрихон туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2020 йил 1 ноябрь куни 260687-сонли “Юридик шахслар учун электр таъминоти шартнома”си тузилган. Шартнома шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган. Шартномага асосан шартнома муддати ўтиши билан агар томонларнинг бирортаси уни муддатини узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ариза бермаган бўлса, у кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза шартномани амал қилиш муддати тугашига бир ой қолгунча берилиши кераклигига келишилган. Корхона жавобгарга 2022 йил 1 октябрга қадарли етказиб берилган электр энергияси учун қолдиқ 2 153 113,25 сўм тўловларни амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 5 октябрь куни қарздорликни ихтиёрий амалга ошириш юзасидан огохлантириш хати почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ жавобгар огохлантириш хатини оқибатсиз қолдирган. Даъвогар жавобгарга 2021 йил 31 декабрь кунги хисобварақ-фактурага асосан 1 405 675 сўмлик, 2022 йил 31 январь кунги хисобварақ-фактурага асосан 586 165 сўмлик, 2022 йил 25 март кунги хисобварақ-фактурага асосан 121 540 сўмлик, 2022 йил 29 августь кунги хисобварақ-фактурага асосан 1 398 993,25 сўмлик электр энергияси етказиб берган, бироқ жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. 2022 йил 8 октябрь куни қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли жавобгар электр тармоғидан узилиб, истеъмолчилар электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш юзасидан №00132-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, тарафлар вакиллари томонидан имзоланган. Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд электр истемоли ҳисоботи, хисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома ва далолатномалар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланишлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 2 153 113,25 сўм асосий қарздорликни ундириш лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2035-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво қаноатлантирилсин. “Қоракўз пласт” оилавий корхонаси ҳисобидан: - “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 2 153 113,25 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев