← Назад
Решение #744114 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 212 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Yangibozor sh., Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 10 ноябрь 4-1105-2201/1808-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров,
судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, даъвогар Кадастр агентлиги
Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар “TRUST BUILDING QUALITY”
МЧЖга нисбатан Юқоричичриқ тумани, Нурафшон МФЙда жойлашган
қишлоқ хўжалиги харитасининг 5619-контуридаги “TRUST BUILDING
QUALITY” МЧЖ ва ўрмон хўжалиги ўртасида 49-йилга тузилган ижара
шартномаси асосида 1,0 гектар ижарага берилган ер майдонида белгиланган
тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 68 кв метр ер
майдонида ноқонуний қурилган бостирма (ошхона)ни ўзининг ҳисобидан
буздириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Ф.Маражапов (16.09.2022 йилдаги 01-2139-сонли
ишончнома), жавобгар вакили Р.Назаров (раҳбар), учинчи шахс Ўзбекистон
Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакили А.Алимов ва
“Саксонота” ДЎИЧК вакили Х.Абдиев (09.11.2022 йилдаги 01/19-5179-сонли
ишончнома), Юқоричирчиқ туман ҳокилиги вакили Х.Акбаров (25.04.2022
йилдаги 148-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси (матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “TRUST
BUILDING QUALITY” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
Юқоричичриқ тумани, Нурафшон МФЙда жойлашган қишлоқ хўжалиги
харитасининг 5619-контуридаги жавобгар ва ўрмон хўжалиги ўртасида
49-йилга тузилган ижара шартномаси асосида 1,0 гектар ижарага берилган ер
майдонида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома
олмасдан, асоссиз 68 кв метр ер майдонида ноқонуний қурилган бостирма
(ошхона)ни ўзининг ҳисобидан буздиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қувватлаб, 68 кв. метр ер майдонида ноқонуний тарзда қурилган бостирма
(ошхона) биноларини жавобгарнинг ҳисобидан бузиб ташлаш мажбуриятини
юклашни сўради.
Жавобгар вакили ер майдони ижарага олинганлиги, фаолиятни юритиш
учун қурилмалар қурилганлиги, белгиланган тартибда қуришга рухсатни
расмийлаштириш чораларини кўришини маълум қилиб, суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Учинчи шахс вакиллари суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган учинчи шахс Юқоричирчиқ туман ҳокимлигининг Қишлоқ
ва сув хўжалиги масалалари бўлими суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, суд низони учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш,
ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига
айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли
Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
12 декабрдаги 981-сонли қарорининг ижроси юзасидан Кадастр
агентлигининг Тошкент вилоят Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан
Юқоричирчиқ тумани, Нурафшон МФЙ ҳудудида мониторинг кузатув
ишларини амалга ошириш жараёнида мазкур ҳудудда фаолият юритиб
келаётган жавобгар қонун талабларига зид равишда Нурафшон МФЙда
қишлоқ хўжалиги харитасининг 5619-контуридаги “TRUST BUILDING
QUALITY” МЧЖ ва ўрмон хўжалиги ўртасида 49-йилга тузилган ижара
шартномаси асосида 1,0 гектар ижарага берилган ер майдонида белгиланган
тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, асоссиз 68 кв метр ер
майдонида ноқонуний қурилган бостирма (ошхона) қурганлиги ҳолати
аниқланган.
Ваколатли орган томонидан жавобгарга қурилган қурилмаларининг
ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар
берилган, шунингдек ушбу иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий
равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузилган.
Ушбу далолатнома нусхаси жавобгар вакилига топширилган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга огоҳлантириш хати
юборилиб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани 15 кун муддат ичида
бузиб ташлаш ҳақида кўрсатма берилган бўлса-да, жавобгар томонидан
ўзбошимчалик билан қурилган иморат ўз ҳисобидан бузиб ташланмаган.
Шундан сўнг даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа
бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли
эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг
11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки)
ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни
тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи,
ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига
асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил
этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига асосан ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш:
қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи
ҳужжатларнинг мавжудлигини;
икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер
юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан
ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп
ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан
ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан
ўтказилганлигини;
икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер
юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача
бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам
ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими
билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини
текшириш орқали амалга оширилади.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Нурафшон МФЙда
қишлоқ хўжалиги харитасининг 5619-контуридаги жавобгарга тегишли
ҳудуддаги 68 кв. метр ер майдонида қурилган бостирма (ошхона)
белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан, лойиҳа
ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат
инспекцияларидан рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига риоя қилмасдан ўзбошимчалик билан қурилган иморат эканлиги
ўз исботини топди.
Юқорида баён этилган асосларга кўра, жавобгарга тегишли ҳудуддаги 68
кв. метр ер майдонида қурилган бостирма (ошхона) биноларини
жавобгарнинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
давлат божи ставкаларининг б-бандига кўра иқтисодий судларга номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ)
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Демак, даъво асосли деб топилганган қисми бўйича суд жавобгардан
республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига
24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118,170, 176-179 ҳамда 184-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бир ой муддат ичида Тошкент
вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Нурафшон МФЙда қишлоқ хўжалиги
харитасининг 5619-контуридаги жавобгарга тегишли ҳудуддаги 68 кв. метр
ер майдонида қурилган бостирма (ошхона) биноси “TRUST BUILDING
QUALITY” МЧЖ ҳисобидан бузиб ташлансин.
“TRUST BUILDING QUALITY” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
3 000 000 сўм давлат божи, Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят
бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Ғ.Машкуров