← Назад
Решение #744123 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| бандида ИПК | 148 | — | law | |
| илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, ***** тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 10 ноябрь
*****-сонли иш
***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья
ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****" Давлат корхонасининг жавобгар
"*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 59.481.540.65 сўм асосий қарз,
4.980.155.11 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан
даъвогар "*****" Давлат корхонаси ишончли вакили *****(2022 йил 20 ноябрдаги
01/2178-сонли ишочнома асосида), жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти
раҳбари ***** иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" Давлат корхонаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 59.481.540.65 сўм асосий
қарз, 4.980.155.11 сўм банк фоизини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" Давлат корхонаси ишончли
вакили *****даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар билан оғзаки музора
йўли билан мурожаат қилинганлигини, ѐзма равишда талабнома юборилмаганлигини,
ҳозирда тўловни амалга ошириш юзасидан ўзаро келишганлигини билдирди.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти
раҳбари Б.Халимов даъвони қисман тан олиб, даъвогар томонидан ѐзма талабнома
берилмаганлигини, талаб қилинаѐтган сумманинг 25.300.000 сўми тўланганлигини, бу
ҳақида даъвогарнинг ўзи ҳам билмаслигини, қолган қисмини тўлаш юзасидан ўзаро
келишганлигини баѐн қилди.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, "*****" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2022 йил 09 мартда "*****" Давлат корхонасига Тошкент вилояти *****
тумани ***** МФЙ ҳудудида ихтисослашган саноат парки ва велоспед ва 85 фоиз
эхтиѐт қисмларини ишлаб чиқариш заводини қуриш ишларини бошлаш юзасидан
48038013-сонли хабарнома юборилган.
Даъвогар "*****" Давлат корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги "Қурилиш соҳасига оид ягона
маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан
тасдиқланган "Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш
бўйича а\давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламентининг 15-бандига
асосан хабарнома юбориувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган
кундан бошлаб ўн кунгача бўлган муддатда тўлаши шартлигини инобатга олиб
59.481.540.65 сўмни ва ушбу пул маблағлари ғайриқонуний ушлаб қолинганлиги
Бироқ, суд муҳокамаси жараѐнида жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамияти томонидан даъвогар "*****" Давлат корхонасига нисбатан эътироз билдириб
,даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этмаган ҳолда судга даъво ариза киритилганлиги сабабли, даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи
қисмининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ѐки
тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилиши белгиланган.
Ўзбекистон РеспубликасиОлий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги "Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекорқилишни
тартибга солучи фуқаролик қонун хужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида"ги 203-сонли Қарорининг19-бандида ИПК 148-моддасининг
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни
судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ѐхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган
бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун
топширилиши мумкинлиги, шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш
тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони
кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан
даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан суд харажатлари
даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
биринчи қисмининг 5-банди, 118, 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар "*****" Давлат корхонасининг жавобгар "*****" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 59.481.540.65 сўм асосий қарз, 4.980.155.11 сўм бакн
фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Суд харажатлари тўланганлиги инобатга олинсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
*****