Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1198 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый Асака Кино масъулияти чекланган жамияти
Source ID 944288 Claim ID 2944307 PDF Hash 1695131b7ff03c6a... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Рес ИПКнинг 170-моддаси Рес ИПК 170 law
зР ФКнинг 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФКнинг 735-моддаси зР ФК 735 law
зР ФК 744-моддаси зР ФК 744 law
Мазкур Кодекснинг 738-моддаси Мазкур Кодекс 738 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
Рес ФКнинг 279-моддаси Рес ФК 279 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2201/1198-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг палата аъзоси АТ “Халқ банки” манфаатида, жавобгар “Асака Кино” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 131.364.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 26.493.000 сўм муддати ўтган фоиз, 433.333.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво бўйича иқтисодий ишни даъвогар банк вакили Д.Рахимова (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб аталади) АТ “Халқ банки” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Асака Кино” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 131.364.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 26.493.000 сўм муддати ўтган фоиз, 433.333.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли Асака тумани, Сохил бўйи кўчасида жойлашган умумий ер майдони 7761 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 1520,32 кв.метр, умумий қурилиш майдони 1335,15 кв.метр бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” биноиншоатларига қаратишни сўраган. Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатувлар бериб, жавобгарнинг молиявий ахволи ёмонлашуви натижасида ва шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаслик оқибатида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтармаслик эхтимоли юқори бўлганлигини, шу сабабли кредитнинг асосий тани ва унга хисобланган фоизни ундириб бериш бўйича даъво ариза билан мурожаат қилгани, бироқ жавобгар томонидан якуний суд кунига қадар жами 129.540.362 сўм тўлов амалга ошириб, муддати ўтган фоиз қарздорликни тўлиқ бартараф қилганлигини, муддати ўтган асосий қарздорликни 103.047.362 сўм қисмини тўлаганлигини, шу сабабли қолган қарздорликни жавобгар ҳисобидан ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади, бироқ жавобгар томонидан мазкур иқтисодий иш юзасидан иш юритувга илтимоснома келиб тушган бўлиб, жавобгар ушбу илтимосномасида хизмат сафарида бўлганлиги учун ишни кўришни кечиктириб туришни сўраган. Даъвогар илтимосномага нисбатан эътироз билдириб, ишни кўришни кечиктириш учун асослар мавжуд эмаслигини баён этиб, рад қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўз.Рес ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни кўришни кечиктириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва илтимосномани рад қилишни ҳамда иқтисодий ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини тарафларга мутаносиб юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Банк билан жавобгар ўртасида 2020 йил 20 октябрь куни №253-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк жавобгарга “Фотосессия хизматини ташкил этиш учун керакли жихозлар сотиб олиш учун” 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга жами 1.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган. Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Асака тумани, Сохил бўйи кўчасида жойлашган умумий ер майдони 7761 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 1520,32 кв.метр, умумий қурилиш майдони 1335,15 кв.метр бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино-иншоатлари гаровга қўйилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича сурункали равишда шартнома юзасидан тўловлар тўланмаганлиги, кечиктирганлиги натижасида 15.09.2022 йил куни ҳолатига 131.364.000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 26.493.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик келиб чиққан. Ушбу қарздорликни ундириш учун Банк томонидан жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, аммо мазкур хатлар натижасиз қолдирилганлиги сабабли, Палата Банк манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан кредит қарздорлиги бўйича қолган барча суммани тегишли фоизлар билан бирга жами 591.190.000 сўм ундиришни, ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. ЎзР ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ЎзР ФК 744-моддасининг биринчи қисмида, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур Кодекснинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 иил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги (Матнда кейинги ўринда “Пленум қарори” деб юритилади) Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Тарафлар кредит шартномасининг 2.4 ва 2.6-бандларига кўра, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвалига мувофиқ амалга оширилишига ҳамда фоизларни тўлаш муддати график асосида ҳар ойнинг 10 санасигача қоплаб берилишига келишишган бўлиб, жавобгар шартноманинг 4.2.1-бандига кўра, кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра, қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундиришга келишилган. Суд кредит шартномасининг муддати тугамаганлигини, лекин қарздор томонидан шартнома шартларига асосан кредит бўйича асосий қарз ва фоиз тўловларини тўлаб бориш мажбурияти олинганлиги, асосий қарз ва фоиз тўловларини тўлаб бориш мажбурияти бузилганлиги иш ҳолатларидан кўринганлигини инобатга олиб, Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан кредитор томонидан қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик ҳисобкитоби маълумоти, даъвогар вакилининг суддаги кўрсатмалари билан тўлиқ ўз исботини топади. Бироқ, судда далилларни текшириш даврида даъвогар томонидан судга маълумотнома тақдим этилиб, унда жавобгар томонидан якуний суд кунига қадар жами 129.540.362 сўм тўлов амалга оширилганлиги баён этилган. Жавобгар томонидан якуний суд кунига қадар муддати ўтган фоиз қарздорлик тўлиқ, муддати ўтган асосий қарздорлик қисман бартараф қилинганлиги, ушбу тўловлар ҳисоб-китоби банк маълумотномаси билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 28.316.638 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 433.333.000 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек, томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 6.1-бандига кўра, кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Асака тумани, Сохил бўйи кўчасида жойлашган умумий ер майдони 7761 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 1520,32 кв.метр, умумий қурилиш майдони 1335,15 кв.метр бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино-иншоатлари гаровга қўйилган. Томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра, қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга келишилган. Ўз.Рес ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150-сонли қўшма Қарорнинг 21-бандида гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлишлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ундирувни гаровдаги молмулкларга қаратиш ҳақидаги талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 11.823.800 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддалари, ЎзР ФКнинг 8, 236, 279, 333, 744-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Жавобгарнинг ишни кўришни кечиктириб туриш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Асака Кино” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 28.316.638 сўм муддати ўтган асосий қарз, 433.333.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджетига 11.823.800 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув гаровдаги жавобгар “Асака Кино” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака тумани, Сохил бўйи кўчасида жойлашган умумий ер майдони 7761 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 1520,32 кв.метр, умумий қурилиш майдони 1335,15 кв.метр бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” бино-иншоатларига қаратилсин. Даъвонинг қолган қисми рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья С.Юлдашев