Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2409 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Пахтакор Продуктиве Раббит оилавий корхонаси
Source ID 936504 Claim ID 2966047 PDF Hash 850bba6d0acf792a... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
Мазкур Кодекснинг 544-моддаси Мазкур Кодекс 544 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 10 ноябрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2409-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Paxtakor Productive Rabbit” оилавий корхонасидан 3.535.650 сўм асосий қарз ва 369.710 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Paxtakor Productive Rabbit” оилавий корхонасидан 3.535.650 сўм асосий қарз ва 369.710 сўм пеняни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан судга фикрнома тақдим этилган бўлиб, унда 2022 йил 9 ноябрь куни ижара тўловларидан қарздорлик учун даъвогарга 4.773.750 сўм тўлаб берилганлиги маълум қилиниб, даъво талабларини рад қилиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 203 4-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади, тўртинчи қисмига кўра эса, белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, “ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH MARKAZI” давлат унитар корхонасининг 2022 йил 7 мартдаги электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида расмийлаштирилган DA 051-236057-сонли баённомаси билан “Paxtakor Productive Rabbit” оилавий корхонаси аукцион ғолиби деб топилган. Аукцион натижаларига асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи) ва “Paxtakor Productive Rabbit” оилавий корхонаси (Ижарага олувчи) ўртасида 2022 йил 9 мартда 628-сонли давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага кўра, “Ижарага берувчи” “Ижарага олувчи”га вақтинча фойдаланиб туриш учун Пахтакор касб-ҳунар мактаби балансидаги Жиззах вилояти Пахтакор тумани Пахтакор ҚФЙ Гулбаҳор кўчаси 14-уй манзилида жойлашган маъмурий бино (Объект)нинг жами 453,3 кв.м.ни ташкил этувчи майдонини ижара бериш, “Ижарага олувчи” эса ушбу “Объект”ни қабул қилиб олиш ва белгиланган ижара тўловларини “Ижарага берувчи”га тўлаши белгиланган. “Ижарага олувчи” томонидан ижара объекти қабул қилиб олинган бўлсада, зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва ижара ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги натижасида 3.535.650 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 4 октябрдаги 01/06-2061-сонли огохлантириш хати билан мурожаат қилиб, 3 кун муддат ичида қарздорликни тўлаб беришни сўраган. Бироқ жавобгар томонидан ушбу огохлантириш хати эътиборсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар “Paxtakor Productive Rabbit” оилавий корхонасидан 3.535.650 сўм асосий қарз ва 369.710 сўм пеняни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаблари қўйидагиларга кўра асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК)нинг 8,234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Мазкур Кодекснинг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланиши, булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланиши қайд этилган. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар жавобгардан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришини тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилгунга қадар жавобгар томонидан асосий қарз ва пенядан бўлган қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантириллигини инобатга олиб, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Paxtakor Productive Rabbit” оилавий корхонасидан 3.535.650 сўм асосий қарз ва 369.710 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “Paxtakor Productive Rabbit” оилавий корхонаси зиммасига юклашни лозим ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд қарор қилади: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Paxtakor Productive Rabbit” оилавий корхонасидан даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Paxtakor Productive Rabbit” оилавий корхонасидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев