← Назад
Решение #744198 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
10.11.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2407-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев, даъвогар
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл
туман кенгаши манфаатида Мирзачўл туман прокуратурасининг, жавобгар
Нигина даласи фермер хўжалигидан 5.479.000 сўмни ундириш тўғрисидаги
даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл
туман кенгаши (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Мирзачўл туман
прокуратураси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Нигина
даласи фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар)дан 5.479.00 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи
қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома
илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига
аъзолик тўғрисида шартнома тузилган.
Мазкур шартномада даъвогарга аъзолик бадали жавобгар томонидан ҳар
йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сонли қарори ҳамда “Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига
ўтказиш ва тасдиқланган смета асосида харажат қилиш тартиби тўғрисида”ги
низомга асосан пахта хом ашёси харид нархининг 0,8 фоизи миқдоридаги
маблағлар ҳисобидан белгиланган.
Ушбу шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ жавобгар даъвогарга аъзолик
бадалини ойма-ой тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаганлиги оқибатида даъвогарнинг олдида 5.479.00 сўм қарздорлик
юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида огохлантириш хати
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидадаги талаби жавобгар
томонидан белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли Мирзачўл туман
прокуратураси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддаси кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 333-моддасига кўра эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги
ПҚ-3680-сонли қарорининг 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В ва 56-сон қарори билан тасдиқланган
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига
ўтказиб бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 3-бандида пахта хом ашёси
ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари пахта
хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида кенгашга
аъзолик бадалини тўлаб бериши белгиланган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 5.479.00 сўм қарздорликни
ундириш талаби асосли ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар
билан ўз тасдиғини топади.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъво талабини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5.479.00 сўм қарздорликни
ундиришни ишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ишни судда кўриш билан
боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186, 2034-моддаларига асосланиб, суд
Жавобгар Нигина даласи фермер хўжалигидан даъвогар Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши
фойдасига 5.479.00 сўм қарздорлик ва ихтиёрий тўлаб чиқилган 24000 сўм
почта ҳаражатлари ундирилсин.
Жавобгар Нигина даласи фермер хўжалигидан Республика бюджетига
300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судига апелляция тартибда шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев