Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2406 Дата решения 10.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SANGZOR-BIZNES PARRANDA масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый JAMSHIDBEK SHUXRATBEK DALASI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936512 Claim ID 2964740 PDF Hash 733eef4f9dca8d91... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 10 ноябрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2406-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев, даъвогар “SANGZOR-BIZNES PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Жамшидбек Шухратбек даласи” фермер хўжалигидан 5.843.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни (кейинги ўринларда даъвогар) ва “Жамшидбек Шухратбек даласи” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2022 йил 17 май куни бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра жавобгар давлат стандартлари бўйича буғдой бошоқли дон маҳсулотини топшириш, даъвогар эса жавобгарни шартномада белгиланган бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-банди з) кичик бандида жавобгар даъвогардан йил мобайнида бўнак сифатида олинган барча уруғлик, материаллар, эҳтиёт қисмлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар, шунингдек олинган аванс маблағларни, банк кредити учун ҳисобланган фоизларни тўлаб бериши, яъни ғалла ҳосили якуний ҳисобкитобидан ушлаб қолиш орқали тўлаб бериши белгиланган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, жавобгар бошоқли дон махсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиши учун зарур махсулотлар билан таъминланган бўлсада, жавобгар олинган маҳсулот (уруғлик) ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида 5.843.000 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан қарздорликни ўн кун ичида тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 5.843.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 203 4-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома асосида бошоқли дон етиштириш учун маҳсулотлар етказиб берилганлиги, ушбу етказиб берилган маҳсулот учун жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд ҳужжатлар, ҳисобфактуралар ва таққослаш далолатномаси билан ҳам ўз исботини топади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар “SANGZOR-BIZNES PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Жамшидбек Шухратбек даласи” фермер хўжалигидан 5.843.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “Жамшидбек Шухратбек даласи” даласи фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд қарор қилади: Жавобгар “Жамшидбек Шухратбек даласи” фермер хўжалигидан даъвогар “SANGZOR-BIZNES PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5.843.000 сўм асосий қарз ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Жамшидбек Шухратбек даласи” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев