← Назад
Решение #744320 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 217 | — | law | |
| мазкур кодекс | 215 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 138 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 09 ноябрь
4-1706-2201/1203-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи - ****************нинг
жавобгар – ****************” фермер ҳўжалигига нисбатан банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида электрон ҳужжат
тарздаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили *********** (2022 йил 01 июль куни берилган
23-00801-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**************** (бундан буён матнда “ДСИ” ёки “аризачи” деб юритилади)
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, "
****************фермер ҳўжалиги(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисига келмади. Суд жавобгар суд мажлисидан
хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан бундан матнда
“ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, жавобгарга 2022 йил 14 сентябрь
куни 2011-01362-сонли солиқ хисоботига тузатиш киритиш ҳақидаги сўровномага
мудатида жавоб берилмаганлигини билдириб, судга ариза киритлгандан сўнг 2022 йил
07 ноябрь куни камчилик баратаф этилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар хисобидан ундиришни топади.
ИПК 217-моддасига кўра банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланиши, мазкур кодекс 215-моддасига
асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга
назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли эканлиги қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан ДСИнинг 2022 йил
07 сентябрдаги буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан
буён матнда “Солиқ кодекси” деб юритилади) 138 –моддасига асосан ўтказилган
камерал солиқ текширувида жавобгар тақдим этган хисоботларда тафовутлар
аниқланиб, қўшимча ҳужжатларни 5 кун муддат ичида ДСИга тақдим этиш ҳақида
2022 йил 14 сентябрь куни 2011-01362-сонли сўровнома юборилган бўлсада, жавобгар
томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган.
ДСИнинг 2022 йил 22 сентябрь кунги қарори билан жавобгар
банклардаги барча ҳисобварақалари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилган.
2022 йил 22 сентябрь куни ДСИ томонидан унинг банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар
талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш
ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг
шахсий кабинетига хабарнома юборилган. Хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шундан сўнг, ДСИ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни
сўраган.
Солиқ кодексининг 138-моддаси 4 ва 5-қисмларига кўра камерал солиқ
текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи
шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга
олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни
ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда
тутилган тартибда сўраб олиши мумкин.
Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли сўров олинган
кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Сўралган ҳужжатларни
тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва
зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан
узайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида “Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг
ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ
ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.” деб
белгиланган.
ДСИнинг аризаси асосли бўлиб, булар ДСИнинг талабномаси, қароар ва
талабномалари ва аризага илова қилинган ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ, ДСИнинг 2022 йил 09 ноябрь кунги маълумотномаси, аризачи
вакилининг тушунтиришларига кўра судга ариза топширилганидан сўнг 07 ноябрь
куни жавобгар томонидан талаб қилинган ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органига
топширилиб,
камчилик
ихтиёрий
бартараф
қилиниб,
ҳисобварақлари
фаоллаштирилганлиги аниқланди. Шу боис, суд ариза талабларини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни
9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод
қилинганлигини ва иш электрон тарзда шакллланганлигини инобатга олиб, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан суд харажатларини ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 170, 176-179, 215-217, 222 - моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Аризачи ****************нинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Ж.К.Абидов