Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2201/1600 Дата решения 09.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Сатвалдиев Бегзод Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қўрғонтепа дон маҳсулотлари Ответчик / Подсудимый Темурбобо муроди фермер хўжалиги
Source ID 936502 Claim ID 2971124 PDF Hash d2dced975798f175... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий Процессуал Кодексининг 2034-моддаси тисодий Процессуал Кодекси 2034 code_article
зР ФК 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФК 465-моддаси зР ФК 465 law
зР ФК 466-моддаси зР ФК 466 law
зР ФК 333-моддаси зР ФК 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ ANDIJON VILOYATI QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170700, Qo’rg’ontepa sh, Mustaqillik ko’chasi 50-a-uy Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46 170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик, д.50-а Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2022 йил 09 ноябрь иш 1705-2201/1600-сонли Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Сатвалдиев раислигида, даъвогар “ДДДДДДДД” акциядорлик жамиятининг жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” фермер хўжалиги ҳисобидан 1,868,914 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги соддалаштирилган тартибда берилган даъво аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ДДДДДДДД” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнларда “Даъвогар” деб аталади) жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади) ўртасида 2021 йил 17 сентябрда №59-сонли Бошоқли дон харид қилиш бўйича контрактация шартномаси (кейинги ўринларда матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Мазкур шартнома шартларига асосан жавобгар 2022 йил ҳосилидан 2 гектар ер майдонидан 6.1 тонна буғдой (кейинги ўринларда матнда “Маҳсулот” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулот учун белгиланган нархларда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгар 2022 йил ҳосили учун 2021 йил 1 октябрда 1-сонли ишончнома асосида даъвогардан 500 кг. 2.204.453 сўмлик уруғлик буғдой олиб кетганлиги. Шартноманинг 3.3-бандига асосан хўжалик уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган фозини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома шартларини бажармасдан белгиланган муддатда уруғлиқ қийматини даъвогарга умуман тўлаб бермаган. Шу сабабли, даъвогар - “ДДДДДДДД” акциядорлик жамияти жавобгар “ЖЖЖЖЖ” фермер хўжалиги ҳисобидан 1,868,914 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур модданинг бешинчи қисмига асосан, белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли Қарорининг 43-қисмига кўра, судлар инобатга олишлари лозимки, даъвогарнинг бундай даъво аризаси жавобгарга (унинг вакилига) топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилиши ѐки тилхат олиб топширилиши мумкин. Агар, даъво аризаси жавобгарга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилган бўлса, даъво аризасига жавобгар уни қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси илова қилиниши шарт деб тушунтириш бериб ўтилган. Суд ушбу ҳуқуқ нормалардан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни лозим топди. Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатлар ўрганиб чиқилганида, даъвогарнинг даъво талаби қисман асосли эканлиги, маълум бўлган ҳолда илова қилинган шартнома ва унинг ажралмас қисмлари, жавобгарга юборилган талабнома, даъво аризасини жавобгар томонидан олганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси ва қарздорликнинг мавжудлиги ўз исботини топмоқда. Шунга кўра, Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби қисман асосли ва тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблади. Иш ҳужжатларида аниқланишича, низо тарафлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартнома шартларига асосан жавобгар 2022 йил ҳосилидан 2 гектар ер майдонидан 6.1 тонна буғдой етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулот учун белгиланган нархларда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар 2022 йил ҳосили учун 2021 йил 1 октябрда 1-сонли ишончнома асосида даъвогардан 500 кг. 2.204.453 сўмлик уруғлик буғдой олиб кетган. Шартноманинг 3.3-бандига асосан хўжалик уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган фозини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, шартномада кўрсатилган маҳсулотни тўлиқ топширмаган ва шу кунгача даъвогардан олган уруғлик ҳаққини тўламаган, ушбу ҳолат 001964-сонли ҳисоб-фактура билан ўз исботини топган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ЎзР ФК 465-моддасига мувофиқ контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ѐки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиѐжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади. ЎзР ФК 466-моддасига кўра, агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайѐрловчи шартномани бекор қилишни ѐки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. ЎзР ФК 333-моддасига кўра карздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан 1.868.914 сўмни ундиришни лозим топди. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши назарда тутилган. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 234, 236, 333, 454, 465, 466-моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 180, 186, 2033, 2044, 2055-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ДДДДДДДД” акциядорлик жамияти фойдасига 1.868.914 сўм асосий қарз, 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиѐрий тартибда ижро этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Сатвалдиев