Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2241 Дата решения 09.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Шарқона марказ сервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089393 Claim ID 2906063 PDF Hash 26dabdad2f33e187... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зига берилган ердан фойдаланишда Ер кодексининг 36-моддаси зига берилган ердан фойдаланишда Ер кодекси 36 code_article
Ер кодексининг 461-моддаси Ер кодекси 461 code_article
Ушбу кодекснинг 354-моддаси Ушбу кодекс 354 code_article
аролик кодексининг 377-моддаси аролик кодекси 377 code_article
Ер кодексининг 6-моддаси Ер кодекси 6 code_article
да ушбу Кодекснинг 24-моддаси да ушбу Кодекс 24 code_article
Ушбу кодекснинг 244-моддаси Ушбу кодекс 244 code_article
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
Ер кодексининг 35-моддаси Ер кодекси 35 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
Ер кодексининг 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
исобидан ундиришни лозим топди ва ФК 384-моддаси исобидан ундиришни лозим топди ва ФК 384 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 9 ноябрь 4-1107-2202/2241-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Тошкент вилоят прокурорининг даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Sharqona Markaz Servis” МЧЖни Оҳангарон тумани Алишер МФЙ Ангрен ҳудудида қишлоқ хўжалиги харитасининг 274, 261қ, 262, 437, 268, 269, 270, 271қ, 272, 273қ, 258қ, 259қ, 438, 442, 252, 443, 444, 131қ, 203, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 211, 212, 213, 214, 215, 216, 217, 221, 222, 223, 224, 225, 226, 249қ, 251қ, 252, 258қ, 259қ, 1579, 1580, 1581, 1582, 1585, 1602, 1583, 1633, 1584-контурларидаги жами 432,25 гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш, хўжалик ихтиёридаги ер майдонларини Оҳангарон туман захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини прокурор ёрдамчиси Б.Бухаров, Оҳангарон туман хокимлиги вакили Қ.Романов (ишончномага асосан), жавобгар вакили С.Садиков (ишончнома ва ордерга асосан), рахбар Ш.Ахмедов, учинчи шахс Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили А.Шодиев (ишончномасиз), учинчи шахс Оҳангарон туман кадастр органи вакили С.Режабаев (ишончномага асосан), учинчи шахс Оҳангарон туман ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили Қ.Асрақулов (ишончномасиз) иштирокида ўзининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳисобига чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини ташкил этиш ҳамда аҳоли истеъмоли учун сифатли чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида 23.10.2019 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 890сонли “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Қарорнинг 2-бандига кўра, Тошкент вилоят ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида уларга чорва молларини сақлаш (фермалар), шу жумладан энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш ҳамда бошқа турдаги инфратузилма объектларини қуриш (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан) ҳамда озуқабоп экинлар етиштириш учун зарур бўлган ер майдонларини: тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш; замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини қуриш; 1 лойиҳаларга ишга тушириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари ташкил этиш; чорвачилик соҳасида наслчилик-селекция ишларини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш; ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилган ҳолда чорва молларининг бош сони ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича мажбуриятларини белгилаган ҳолда тўғридан-тўғри Оҳангарон тумани ҳокимининг қарорлари асосида белгиланган тартибда ажратиб берилиши таъминлаш юклатилган. Шунингдек, қарорнинг 5-банди 4-хатбошига кўра, Тошкент вилояти ҳокими зарур ҳолларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу қарорнинг 1 ва 2иловаларда кўрсатилган лойиҳа ташаббускорларнинг ер майдонининг белгиланган ҳажмидан ошмаган ҳолда ушбу ташаббускорларни бошқасига ўзгартириши мумкин. Бош вазир ўринбосари Ў.Барноев томонидан 06.07.2020 йилда тасдиқланган “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачилик лойиҳаларини амалга оширилишини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилиш баёни”га кўра, 2020-2021 йилларда 500 бош қорамол етиштириш лойиҳаси учун “Sharqona Markaz Servis” МЧЖ (жавобгар ёки МЧЖ) га 452 гектар ер майдони ажратилиши белгиланган. Шунинг учун Оҳангарон туман ҳокимининг (даъвогар ёки ҳокимлик) 19.11.2020 йилдаги 3235-сонли қарори билан Алишер МФЙ Оҳангарон ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 442, 252қ-контурларида жойлашган жами 2,64 гектар шундан, 1,50 гектар яйлов ва 252қ контурларидаги 1,14 гектар бошқа ерлар ўрнидан иборат ер майдонлари МЧЖга фермахона қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган. Шунингдек, ҳокимликнинг 08.06.2021 йилдаги 841-сон қарорида МЧЖга чорвачилик йўналишида фаолият олиб бориш учун туман давлат захирасидаги Ангрен массиви Алишер МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 274, 261қ, 262, 437, 268, 269, 270, 271қ, 272, 273қ, 258қ, 259қ, 438, 442, 252, 443, 444, 131қ, 203, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 211, 212, 213, 214, 215, 216, 217, 221, 222, 223, 224, 225, 226, 249қ, 251қ, 252, 258қ, 259қ, 1579, 1580, 1581, 1582, 1585, 1602, 1583, 1633, 1584-контурларидан 432,25 гектар ер майдони ижарага олиш ҳуқуқи билан 30 йил муддатли ажратиб бериш назарда тутилган. Қарорда унинг тасдиғи халқ депутатлари туман кенгаши (5-банд) ва Тошкент вилоят ҳокимлигидан сўралиши (6-банд), туман Кадастр агентлиги бўлими зиммасига туман ер ҳисоботи ва ердан фойдаланувчилар рўйхатига ўзгартишлар киритиш ва туман ҳокимлиги билан жамият ўртасида узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тузиш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилган (3банд). Бироқ, ушбу 432,25 гектар ер майдонининг ижарасига оид шартнома тузилмаган ва кадастр органида рўйхатга олинмаган. Даъво аризага кўра, МЧЖ ўзига берилган ердан фойдаланишда Ер кодексининг 36-моддаси 7-банди (ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик), 8-банди (ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига олиб келадиган усулларда фойдаланиш), 9-банди (белгиланган муддатларда ер солиғи, ижара ҳақини тўламаслик) ва 10-банди (қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида фойдаланилмаганда) талабларини бузган. Шунингдек, даъво аризага илова ҳужжатларда МЧЖнинг асосий фаолияти чорвачилик бўлишига қарамасдан, МЧЖга ажратилган ер майдонларига нисбатан 186 шартли мол бош сони тўғри келсада, чорва моллари олиб келинмагани ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар кўрсатилган (Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни 2 ривожлантириш бўлимининг 06.06.2022 йилдаги 43-2/3-190-сонли хати) ва даъво аризада МЧЖни бутун ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ва МЧЖ ихтиёридаги ер майдонларини Оҳангарон тумани давлат захирасига қайтариш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор: ҳокимлик МЧЖга чорвачиликни ривожлантириш учун жами 432,25 гектар ер майдони ажратгани, МЧЖга берилган ер майдонлари мониторинг қилинганида қонун ҳужжатлари бузилгани аниқлангани, хусусан МЧЖ ер майдондаридан оқилона фойданланмагани, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чораларини кўрмагани, чорва моллари дастлаб олиб келинмагани, бу ҳақда ветеринария бўлимида маълумотлар борлигини, чорва моллари кейинчалик олиб келингани, шунда ҳам чорва молларининг шартли бош сони ажратилган ер майдонига нисбатан камлигиним ва шунга ўхшаш бошқа важларни кўрсатиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили ҳам шу ва шунга ўхшаш важларни такрорлаб, МЧЖ чорвачиликни 2019-2021 йилларда амалга ошириши зарурлигини, бироқ МЧЖ 2022 йилга келиб чорвачиликни йўлга қўйганини, ажратилган ер майдонига нисбатан МЧЖда чорва мол бош сони камлигини маълум қилди ва даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили: ҳокимликнинг 841-сонли қарори билан чорвачиликни ривожлантириш учун МЧЖга ер майдони ажратилгани, ерлар 08.06.2021 йилда ажратилган бўлсада, ўша йили ерлардан бошқалар фойдаланиб келгани, МЧЖ 2022 йилда ерлардан амалда фойдаланиб бошлагани, бироқ бугунги кунда ҳам ижара шартномаси тузилмагани, ижара шартномаси лойиҳаси тайёр бўлсада, ҳоким томонидан ушбу ижара шартномасига имзо қўйилмагани, бундай ҳолда даъво талаблари асоссизлигини, шунинг учун даъво талабларини рад этишни сўради. Суднинг 15.09.2022 йилдаги ажрими билан Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон тумани бўлими, Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилсин. Суд мажлисида иштирок этган Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили: МЧЖга берилган ер майдонларида мониторинг ўтказилгани, МЧЖ чорва моллари учун озуқа экмагани, 8,2 гектар ер майдонига режасиз пиёз ва 6,6 гектар ер майдонига кунгабоқар экганлигини маълум қилди ва қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими вакили молхона қуриш ишлари якунлангани, молхона биносига кадастр ҳужжатлари тузилгани, чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган ер майдонига нисбатан ижара шартномасининг лойиҳаси тайёрланиб, ҳокимликка берилгани, бироқ ҳокимлик томонидан имзоланмагани, шунинг учун МЧЖнинг ижара ҳуқуқи кадастр органида рўйхатга олинмаганини билдирди ва даъво аризани қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили: чорвачилик МЧЖнинг асосий фаолият тури, Вазирлар Маҳкамасининг 890-сонли қарори ва унинг ижроси юзасидан Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланган дастурга кўра МЧЖ 500 та қорамолни боқиши керак, жорий йилнинг июль-август ойларида МЧЖ Қирғизистондан 45 дона йирик 3 шохли ва 200 дона майда шохли чорва олиб келган, ваҳоланки ажратилган ер майдонларига нисбатан МЧЖ ҳисобида 186 шартли мол бош сони бўлиши кераклиги учун даъво аризани қонуний ҳал этишни сўради. Олдинги суд мажлисида иштирок этган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Оҳангарон туман бўлими раҳбари А.Хўжаяров даъво аризани қонуний ҳал этишни сўраган. Суд тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги материалларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабини қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ер кодексининг 461-моддасида чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ва бошқа юридик шахсларга озуқа экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) - суғориладиган ерлардан - камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан - камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан камида 2 гектар ўлчамларда ер участкалари ажратилади, дейилган. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг маълумотига кўра, МЧЖ жорий йилнинг июль-август ойларида Қирғизистондан 45 дона йирик шохли ва 200 дона майда шохли чорва олиб келган. Ваҳоланки, Бош вазир ўринбосари Ў.Барноев томонидан 06.07.2020 йилда тасдиқланган “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачилик лойиҳаларини амалга оширилишини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилиш баёни”да МЧЖ 500 бош чорва молларини етиштиришни йўлга қўйиши белгиланган бўлиб, МЧЖ томонидан ушбу дастур ҳам тўлиқ бажарилмаган. Фуқаролик кодексининг 1-моддаcига кўра, фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. Ушбу кодекснинг 354-моддасига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Фуқаролик кодексининг 377-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 203-сон “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 12-бандида ҳам тушунтириш берилган. Жавобгар туман ҳокимининг қарори билан ер майдони МЧЖга ажратиб берилган ва қарорда келгусида ер ижара шартномаси тузиш лозимлиги қайд этилган бўлса-да, аммо бундай шартнома тузилмаганини билдирди. Ер кодексининг 6-моддасида ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан ер участкаларини ижарага бериш шартномасини тузиш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кириши белгиланган. Ушбу кодекснинг 244-моддасига мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ҳокими ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер участкасининг ижарасига оид шартнома асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат 4 кадастрлари палатаси томонидан белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади. “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига кўра ер участкасига бўлган, белгиланган тартибда юзага келган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради. Ер кодексининг 35-моддасида давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги, шунингдек давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун асос бўлиши белгиланган. Худди шундай норма Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандида ҳам белгиланган. Олий хўжалик суди Пленумининг 12.03.2004 йилдаги 115-сонли “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида” қарорининг 11-бандида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг ўзигина ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирмайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади, деб тушунтириш берилган. Ер кодексининг 36-моддасида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда; 2) ер участкаси берилган муддат тугаганда; 3) юридик шахс тугатилганда; 5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса; 6) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; 7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда; 8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда; 9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда; 10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; 11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган 5 умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса - гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади; 12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда; 13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда. Қонунчиликда ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ва ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2013 йилдаги 22-сонли қарори билан Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида Низом (Низом) тасдиқланган. Низомнинг 14-бандида фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги - қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) - қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан; д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади. Низомнинг 15-бандига мувофиқ, аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. 6 Низомнинг 16-бандида фермер хўжалиги раҳбари далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд қилинади, у туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ҳамда икки нафар жисмоний шахс томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан бири фермер хўжалиги раҳбарига топширилади. Низомнинг 17-бандида далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юборадилар. Низомнинг 18-бандида туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади. Низомнинг 19-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради. Низомнинг 20-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади. Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади. Низомнинг 21-бандида туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва 7 материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади, дейилган. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили ҳокимликнинг 20.07.2022 йилдаги 2714/7-сонли таклиф хатини судга тақдим этиб, ер участкасини топшириш ҳақида МЧЖга таклиф берилгани бироқ, МЧЖ таклифга ўзининг муносабатини билдирмагани шундан сўнг, ҳокимлик томонидан прокуратура органи орқали судга даъво ариза киритилганини билдирди ва ушбу ҳолатларнинг барчаси суд давомида тўпланган ҳужжатлар билан ўзининг тасдиғини топди. Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Гарчи, ҳокимлик ва МЧЖ ўртасида “ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида” шартнома тузилмаган бўлсада, бироқ МЧЖ томонидан Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги харитасининг 274, 261қ, 262, 437, 268, 269, 270, 271қ, 272, 273қ, 258қ, 259қ, 438, 442, 252, 443, 444, 131қ, 203, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 211, 212, 213, 214, 215, 216, 217, 221, 222, 223, 224, 225, 226, 249қ, 251қ, 252, 258қ, 259қ, 1579, 1580, 1581, 1582, 1585, 1602, 1583, 1633, 1584-контурларидан 432,25 гектар ер майдонидан амалда фойдаланиб келгани, МЧЖнинг асосий фаолият тури чорвачилик бўлишига қарамасдан, берилган ер майдонига нисбатан МЧЖ ҳисобида чорва моллари бош сони етарли сонда мавжуд эмаслиги, МЧЖ томонидан фойдаланиб келинган ер майдонидан МЧЖ оқилона фойдаланмагани, ажратилган ер майдонларига нисбатан МЧЖнинг ижара ҳуқуқи рўйхатга олинмагани сабабли суд даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, жами 432,25 гектар ер майдонини Оҳангарон туман давлат захирасига қайтаришда Оҳангарон туман ҳокимининг 19.11.2020 йилдаги 3235сонли қарори билан Алишер МФЙ Оҳангарон ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 442, 252қ-контурларида жойлашган жами 2,64 гектар шундан, 1,50 гектар яйлов ва 252қ контурларидаги 1,14 гектар бошқа ерлар ўрнидан иборат ер майдонлари “Sharqona Markaz Servis” МЧЖга фермахона қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилгани инобатга олиниши лозим бўлади. Суд давлат божини муҳокама этиб, даъво талабида мулкка оид бўлмаган тусдаги битта талаб билдирилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божини ҳисоблаб, уни тўлиқ жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди ва ФК 384-моддаси, ЕК 24, 36-моддалари, ИПК 118, 128, 176-179, 183моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилоят прокурорининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “Sharqona Markaz Servis” МЧЖ Оҳангарон тумани Алишер МФЙ Ангрен ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 274, 261қ, 262, 437, 268, 269, 270, 271қ, 272, 273қ, 258қ, 259қ, 438, 442, 252, 443, 444, 131қ, 203, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 211, 212, 213, 214, 215, 216, 217, 221, 222, 223, 224, 225, 226, 249қ, 251қ, 252, 258қ, 259қ, 8 1579, 1580, 1581, 1582, 1585, 1602, 1583, 1633, 1584-контурларидаги жами 432,25 гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилсин. Оҳангарон тумани Алишер МФЙ Ангрен ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 274, 261қ, 262, 437, 268, 269, 270, 271қ, 272, 273қ, 258қ, 259қ, 438, 442, 252, 443, 444, 131қ, 203, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 211, 212, 213, 214, 215, 216, 217, 221, 222, 223, 224, 225, 226, 249қ, 251қ, 252, 258қ, 259қ, 1579, 1580, 1581, 1582, 1585, 1602, 1583, 1633, 1584-контурларидаги жами 432,25 гектар ер майдони туман давлат захирасига қайтарилсин. Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига туманнинг Алишер МФЙ Ангрен ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 274, 261қ, 262, 437, 268, 269, 270, 271қ, 272, 273қ, 258қ, 259қ, 438, 442, 252, 443, 444, 131қ, 203, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 211, 212, 213, 214, 215, 216, 217, 221, 222, 223, 224, 225, 226, 249қ, 251қ, 252, 258қ, 259қ, 1579, 1580, 1581, 1582, 1585, 1602, 1583, 1633, 1584-контурларидаги жами 432,25 гектар ер майдонини туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклатилсин. Жами 432,25 гектар ер майдонини туман давлат захирасига қайтаришда Оҳангарон туман ҳокимининг 19.11.2020 йилдаги 3235-сонли қарори билан Алишер МФЙ Оҳангарон ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 442, 252қ-контурларида жойлашган жами 2,64 гектар шундан, 1,50 гектар яйлов ва 252қ контурларидаги 1,14 гектар бошқа ерлар ўрнидан иборат ер майдонлари “Sharqona Markaz Servis” МЧЖга фермахона қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилгани инобатга олинсин. Жавобгар “Sharqona Markaz Servis” МЧЖ ҳисобидан -даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги фойдасига 24.000 сўм почта харажати : -республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов 9