Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2237 Дата решения 09.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Оҳангарон агро инвест масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089397 Claim ID 2905849 PDF Hash 6cdbd4a35c9cace7... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
ИПК 148-моддаси ИПК 148 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Ушбу кодекснинг 354-моддаси Ушбу кодекс 354 code_article
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
бандида ФК 109-моддаси бандида ФК 109 law
Ер кодексининг 6-моддаси Ер кодекси 6 code_article
да ушбу Кодекснинг 24-моддаси да ушбу Кодекс 24 code_article
Ушбу кодекснинг 244-моддаси Ушбу кодекс 244 code_article
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
Ер кодексининг 35-моддаси Ер кодекси 35 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
Ер кодексининг 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
исми ИПК 107-моддаси исми ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 9 ноябрь 4-1107-2202/2237-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Тошкент вилоят прокурорининг даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Ohangaron Agro Invest” МЧЖ билан Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997-контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдони юзасидан 23.08.2021 йилда тузилган 428-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш, ўзбошимчалик билан тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний равишда 1487қ-контурдаги 0,70 гектар лалми ер майдонига қурилган иссиқхонани, 0,25 гектар ер майдонига қурилган дала шийпонни, биогаз ва қуёш батареяларини ўз ҳисобидан мажбурий буздириш, бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва хўжалик ихтиёридаги ер майдонларини туман давлат захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини Оҳангарон шаҳар прокурори ёрдамчиси Б.Бухаров, даъвогар хокимлик вакили Қ.Романов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ж.Абдурахманов, учинчи шахс Оҳангарон туман кадастр органи вакили С.Режабаев (ишончнома асосида), учинчи шахс Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили А.Шодиев (ишончномасиз) иштирокида ўзининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатларга кўра, 08.06.2021 йилда Оҳангарон туман ҳокимининг (қуйида ҳокимлик ёки даъвогар деб юритилади) 820-сон қарор қабул қилинган. Ушбу қарор билан “Ohangaron Agro Invest” МЧЖга (қуйида МЧЖ ёки жавобгар деб юритилади) ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишида Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997-контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдони узоқ муддат 30 йилга ижарада фойдаланиш учун ажратилган. Қарорнинг 4-бандига кўра, туман қишлоқ хўжалиги бўлимига жами 234,12 гектар ер майдонидаги 2021 йил учун экилган бошоқли дон экини “Идеал восток фарм” фермер хўжалиги томонидан йиғиштириб олинганидан сўнг МЧЖга қабул қилиш актини тузиш ва ер майдонларини топшириш юклатилган. Шунингдек, қарорнинг 5-банди билан кадастр агентлиги туман бўлимига 3 кун муддатда МЧЖнинг ер нақдлигига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва туман ҳокими билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини тузиб, рўйхатдан ўтказиш топширилган. Қарорнинг 6-банди билан МЧЖ зиммасига белгиланган йўналишга мувофиқ маҳсулотларни етиштириш бўйича контрактация шартномаларига қатъий амал қилиш, 1 ердан ер қонунчилиги асосида белгиланган мажбуриятларга амал қилган ҳолда самарали фойдаланиш, ерлардан ер қонунчилигида қайд этилган мажбуриятларни бажарган ҳолда самарали фойдаланиш ва доимий равишда тупроқ унумдорлигини ошириб бориш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш каби бир қатор вазифалар юклатилган. Қарорнинг 8-бандида ушбу қарорнинг тасдиғи Тошкент вилоят ҳокимлигидан сўралиши кўрсатилган. Даъво аризага ҳокимлик ва МЧЖ ўртасида тузилган рақамсиз/санасиз ва кадастр органида 23.08.2021 йил куни 428-сон билан рўйхатга олинган ижара шартномаси илова қилинган (ушбу ижара шартномаси ҳокимлик томонидан имзоланган, бироқ МЧЖ томонидан имзоланмаган). Тошкент вилоят прокурорининг даъво аризасида туман ҳокимининг 08.06.2021 йилдаги 820-сон қарори билан МЧЖга 234,12 гектар ер майдони ажратилгани, ажратилган ер майдонининг ижарасига оид ҳокимлик ва МЧЖ ўртасида тузилган шартнома 23.08.2021 йилда 428-сон билан кадастр органида рўйхатга олингани, ер майдонларида олиб борилган мониторингда МЧЖ томонидан Ер кодексининг 36моддаси 7-банди (ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик), 8-банди (ер участкасининг тупроқ унумдорлиги пасайиши), 9-банди (қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ер солиғини тўламаслик, ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида), 10-банди (қишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун берилган ер майдонидан бир йил мобайнида фойдаланмаслик) талаблари бузилгани аниқлангани баён этилган. Шунингдек, даъво аризада 2022 йил ҳосили учун МЧЖ томонидан 120 гектар ғалла экиш режаси бўлиб, амалда 90 гектар экилгани (30 гектар кам), 100 гектар беда экиш режаси бўлиб, амалда 10 гектар экилгани (90,5 гектар кам), 2,5 гектар полиз экини экиш режаси бўлиб, амалда умуман экилмагани (2,5 гектар кам), 0,70 гектар бодринг экини экиш режасиз экилгани, 77,65 гектар суғориладиган ер майдони ҳайдалмасдан қолгани, МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний равишда қишлоқ хўжалик харитасининг 1487қ-контуридаги 0,70 гектар лалми ер майдонида иссиқхона, 0,25 гектар ер майдонида дала шийпон, биогаз ва қуёш батареялари қурилгани, МЧЖ ихтиёридаги барча ер майдонидан мақсадсиз, самарасиз фойдаланиб келингани кўрсатиб ўтилган ва ўзбошимчалик билан (ноқонуний) қурилган иссиқхонани, дала шийпонни, биогаз ва қуёш батареяларини МЧЖ ҳисобидан мажбурий буздириш, ҳокимлик ва МЧЖ ўратсида тузилган ва кадастр органида 23.08.2021 йилда 428-сон билан рўйхатга олинган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш, бутун 234,12 гектар ер майдонидан МЧЖни мажбурий тартибда чиқариш ва бутун ер майдонларини Оҳангарон туман давлат захирасига қайтариш сўралган. Суднинг 15.09.2022 йилдаги ажрими билан кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон тумани бўлими, Оҳангарон тумани давлат солиқ инспекцияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қувватлаб, уларни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили: МЧЖ ғалла-сабзавотчиликка ихтисослашган бўлсада, бунга оид экинларни лозим даражада экмагани, 428-сон билан рўйхатга олинган ер ижара шартномаси МЧЖ томонидан имзоланмаган бўлсада, 234,12 гектар ердан амалда МЧЖ фойдаланиб келгани, 1487қ-контурдаги ер майдони иссиқхона, шийпон қуриш, биогаз ва қуёш батареясини ўрнатиш учун ажратилмагани, 2 ушбу 1487қ контур лалми ер бўлсаям МЧЖга қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ажратилганини маълум қилди ва даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили: 23.08.2021 йилдаги 428-сон билан рўйхатга олинган ижара шартномасини МЧЖ имзоламагани, МЧЖ тасарруфидаги 174,8 гектар ер майдони сувли ерлар тоифасига кирсада, бироқ ушбу ерларда сув йўқлигини, сув бўлмагани учун буғдой экилмагани, беда етиштириш МЧЖ фаолиятига кирмаслигини, қурилган иссиқхона, шийпон, ўрнатилган биогаз ва қуёш батареялари сувли ерга қурилмагани, балки яйлов ерга қурилгани, даъвогар томонидан ушбу қурилмаларни буздириш учун олдиндан талабнома берилмагани ва судга даъво ариза киритилгани билдириб, даъво аризани рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили: МЧЖга берилган ер майдонларида мониторинг ўтказилгани, бу ҳақда 29.06.2022 йилда далолтанома тузилгани, далолатномада 2022 йил ҳосили учун МЧЖ томонидан 120 гектар ғалла экиш режаси бўлиб, амалда 90 гектар экилгани (30 гектар кам), 100 гектар беда экиш режаси бўлиб, амалда 10 гектар экилгани (90,5 гектар кам), 2,5 гектар полиз экини экиш режаси бўлиб, амалда умуман экилмагани (2,5 гектар кам), 0,70 гектар бодринг экини экиш режасиз экилгани, 77,65 гектар суғориладиган ер майдони ҳайдалмасдан қолгани, МЧЖ берилган ер майдонларида сувдан муаммо бўлгани сабабли сабзавот ўрнига беда экиш юклатилгани, чунки сабзавот 10-12 марта сув ичса, беда 2 марта сув ичишини маълум қилди ва даъво ариззани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими вакили: туманда тасдиқланган ягона баланс ҳамда 2017 йил тасдиқланган инвентаризацияга кўра МЧЖ фойдаланишидаги 174,89 гектар ер майдонлари суғориладиган ер тоифасига киришини, ушбу ерларнинг тоифасини кадастр органи ўзгартиришга ҳаққи йўқлигини, 1487қ контурда қурилган қурилмалар бўйича МЧЖнинг мулк ҳуқуқи рўйхатга олинмаганини, чунки ушбу қурилмалар тегишли рухсатсиз ва қурилиш учун ажратилмаган ер майдонига қурилганини маълум қилди ва даъво аризани қонуний ҳал этишни сўради. Олдинги суд мажлисида иштирок этган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Оҳангарон туман бўлими раҳбари А.Хўжаяров даъво аризани қонуний ҳал этишни сўраган. Суд тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги материалларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги тўхтамга келади. Хусусан, даъво аризанинг Оҳангарон тумани қишлоқ хўжалиги харитасининг 1487қ контурдаги 0,70 гектар лалми ер майдонига қурилган иссиқхонани, 0,25 гектар ер майдонига қурилган дала шийпонни, биогаз ва қуёш батареяларини жавобгар ҳисобидан мажбурий буздириш қисмини суд қуйидагилар асосида кўрмасдан қолдиради. Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 йилдаги 467-сонли қарори билан Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом (қуйида Низом деб юритилади) тасдиқланган. Низомнинг 2-бандида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш ушбу соҳада ваколатга эга давлат органлари томонидан шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролар йиғини (кейинги ўринларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деб аталади) билан ҳамкорликда амалга оширилади, деб белгиланган. Низомнинг 3-бандида ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш: қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини; 3 икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилганлигини; икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уйжойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини; шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади, дейилган. Низомнинг 4-бандига кўра, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ҳисобланади: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари; Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари (кейинги ўринларда - ҳудудий органлари); Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари; Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари; Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари. Ваколатли органлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Низомнинг 8-бандига кўра ваколатли орган: иморатни қуриш учун ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида қурилганлигини аниқлайди; ўзбошимчалик билан қурилган иморат аниқланган тақдирда ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар беради ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузади. Ушбу далолатномада қуйидагилар акс эттирилади: ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлашда иштирок этган ваколатли орган вакили лавозими, фамилия ва исми-шарифи ҳамда иморат қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилия ва исми-шарифи (жисмоний шахс бўлганда); ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади ҳамда қурилишнинг ҳолати ва ҳажми; ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан уни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида кўрсатма. Низомнинг 9-бандига кўра, ваколатли орган ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахсга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатномани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида топширилишини таъминлайди. Низомнинг 10-бандига мувофиқ, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс далолатномани олишни рад этган ҳолда ваколатли орган ушбу ҳолат тўғрисида камида уч киши (ваколатли орган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари 4 ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида баённома тузилишини таъминлайди. Баённомада далолатномани топшираётган шахсларнинг лавозими ва исми-шарифи, ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан далолатномани олишдан бош тортган сана ва бош тортиш сабаблари (мавжуд бўлганда) кўрсатиб ўтилади. Низомнинг 11-банди 1-2-хатбошида ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс ўн беш кун муддат ичида уни ўз ҳисобидан бартараф этиши шарт. Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан ушбу иморатни бартараф этилиши (бузиб ташланиши)ни ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда назорат қилади, дейилган. Низомнинг 12-бандига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда икки иш куни мобайнида бу ҳақда туман (шаҳар) ҳокимига хабарнома киритади, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бузиб ташлаш ҳоллари бундан мустасно. Ваколатли органлар томонидан киритилган хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ҳокими Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси судга киритилишини таъминлайди. Бунда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бузиб ташлаш бўйича тўғридан-тўғри судга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан белгиланган тартибда мурожаат қилинади. Хабарномада ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахс бўлганда), иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади, қурилишнинг ҳолати ва ҳажми кўрсатилган маълумотлар акс эттирилади ҳамда унга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома ва 10-бандида назарда тутилган баённома илова қилинади. Низомнинг 14-бандида ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги даъво аризага ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома, 10-бандида назарда тутилган баённома, 12-бандида назарда тутилган хабарнома, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг жойлашув схемаси, иморатнинг фотосуратлари (камида тўрт томонидан туширилган) илова қилиниши белгиланган. Бироқ, даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, даъво аризага юқорида қайд этиб ўтилган Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома, 10бандида назарда тутилган баённома, 12-бандида назарда тутилган хабарнома илова қилинмагани аниқланди. Олий суд Пленумининг 24.05.2019 йилдаги 13-сон “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида тушунтириш берилганидек, ИПК 148-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд манфаатдор шахсларнинг, прокурорнинг, қонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда шу давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. Бунда судлар инобатга олишлари керакки, қонуности 5 ҳужжатларида низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ҳолларда унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланади. Бунда судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, башарти шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби назарда тутилган бўлса, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан даъвогарлар манфаатида даъво аризалари судга тақдим этилишидан олдин ҳам ушбу тартибга риоя қилиниши керак. Бундай ҳолда суд даъво аризанинг Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги харитасининг 1487қ контурдаги 0,70 гектар лалми ер майдонига қурилган иссиқхонани, 0,25 гектар ер майдонига қурилган дала шийпонни, биогаз ва қуёш батареяларини жавобгар ҳисобидан мажбурий буздириш қисмини низо судгача ҳал этиш тартибига амал қилинмаган ҳолда судга тақдим этилган, деб ҳисоблайди. ИПК 107-моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши лозим. Даъвогар низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмагани учун суд даъво аризанинг Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги харитасининг 1487қ контурдаги 0,70 гектар лалми ер майдонига қурилган иссиқхонани, 0,25 гектар ер майдонига қурилган дала шийпонни, биогаз ва қуёш батареяларини жавобгар ҳисобидан мажбурий буздириш қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида” Қонуннинг иловасида (2-банд: иқтисодий судларга бериладиган) номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддаси 7-қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Суд ушбу талаб бўйича давлат божини муҳокама қилиб, ИПК 118-моддаси асосида ушбу номулкий тусдаги талаб учун ҳисобланган 3.000.000 сўм давлат божини ҳокимлик зиммасига юклайди (300.000х БҲМ 10 баравари). Шунингдек, даъво аризада жавобгар билан Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997-контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдони ижараси юзасидан 23.08.2021 йилда тузилган 428-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ вакили 23.08.2021 йилда 428-сон билан кадастр органида рўйхатга олинган ижара шартномасини МЧЖ томонидан имзо қўйилмаганини, бундай ҳолда ушбу шартнома тузилмаган деб ҳисоблашини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили 23.08.2021 йилда 428-сон билан кадастр органида рўйхатга олинган ижара шартномасида МЧЖнинг имзоси қўйилмаган бўлсада, ушбу ижара шартномасига асос бўлган бутун ер миайдонларидан МЧЖ амалда фойдаланиб келганини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс кадастр органи вакили 08.11.2022 йилдаги 2483-сонли ёзма маълумотномани судга тақдим этиб, МЧЖга 07.10.2015 йилда 145-сонли ижара шартномаси асосида ер берилгани, бироқ Оҳангарон туман ҳокимининг 29.11.2018 йилдаги 2407-сонли қарори билан МЧЖга ижара ҳуқуқи асосида 6 берилган жами ер майдонлари туман давлат захирасига қайтарилгани, Оҳангарон туман маъмурий судининг 13.05.2019 йилдаги ҳал қилув қарори ва Олий суднинг 24.02.2020 йилдаги ажрими билан туман ҳокимининг 29.11.2018 йилдаги 2407-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилгани ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини қайтариб бериш масаласини муҳокама қилиш мажбурияти юклатилгани, шундан сўнг туман ҳокимининг 08.04.2020 йилдаги 1023-сон қарори билан 29.11.2018 йилдаги 2407-сонли қарори бекор қилингани ва туман ҳокимининг 19.05.2020 йилдаги 1822-сон қарори билан МЧЖга туманнинг А.Навоий ҳудудидан жами 34,4 гектар ер майдони ажратилгани, шундан сўнг Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 16.02.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан туман ҳокимининг 08.04.2020 йилдаги 1023-сонли ва 19.05.2020 йилдаги 1822-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилгани ва туман ҳокимининг 08.06.2021 йилдаги 820сонли қарори билан илгариги 1023-сонли ва 1822-сонли қарорлари бекор қилиниб, МЧЖга 234,12 гектар ер майдони ғаллачилик-сабзавотчилик йўналишида ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилгани, туман ҳокимининг 08.06.2021 йилдаги 820-сонли қарори бугунги кунда бекор қилинмагани ёки ҳақиқий эмас дееб топилмагани, шунинг учун ушбу 820-сонли қарор асосида берилган 234,12 гектар ер майдони бўйича ижара шартномаси тузилиб, кадастрлар палатасида 23.08.2021 йилда 428-сон билан рўйхатга олингани, бироқ ушбу ижара шартномаси МЧЖ томонидан имзоланмаганини маълум қилди. ФК 353-моддасига кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. Ушбу кодекснинг 354-моддаси 1 ва 2-қисмларига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, дейилган. Шунингдек, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига кўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Агар шартнома тузиш таклифи ушбу Қонуннинг 12-моддасиданазарда тутилган тартибда қабул қилинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя этилган деб ҳисобланади. Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, талетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин. Даъво аризага кадастр органида 23.08.2021 йилда 428-сон билан рўйхатга олинган ер участкасининг узоқ муддатли ижараси шартномаси илова қилинган ва даъво аризанинг бир қисмида айнан ушбу шартномани бекор қилиш талаби баён этилган. Бироқ, суд муҳокамаси давомида тўпланган ҳужжатлар ва тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмалар билан ушбу шартнома ижарага берувчи Оҳангарон туман ҳокимлиги томонидан имзолангани, бироқ ижарага олувчи “Ohangaron Agro Invest” МЧЖ томонидан имзоланмагани тасдиқланади. Шунга қарамасдан ҳокимлик томонидан МЧЖга нисбатан суд тартибида ижара шартномасини тузиш талаби низолашилмаган. Ваҳоланки, ФК 377-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 203-сон “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари 7 нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 12-бандида ҳам тушунтириш берилган. Шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сон “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандида ФК 109-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардан ташқари битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига кўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади, деб тушунтириш берилган. Бундай ҳолда суд даъво аризанинг ушбу талаби билан келишмайди ва кадастр органида 23.08.2021 йилда 428-сон билан рўйхатга олинган ер участкасининг узоқ муддатли ижараси тўғрисидаги шартнома тузилмагани сабабли даъво аризанинг МЧЖ билан Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997-контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдони юзасидан 23.08.2021 йилда тузилган 428-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этади. Суд ушбу талаб бўйича давлат божини муҳокама қилиб, ИПК 118-моддаси асосида ушбу номулкий тусдаги талаб учун ҳисобланган 3.000.000 сўм давлат божини ҳокимлик зиммасига юклайди (300.000х БҲМ 10 баравари). Шунингдек, даъво аризада МЧЖни туманнинг Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997-контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш талаби билдирилган. Ер кодексининг 6-моддасида ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан ер участкаларини ижарага бериш шартномасини тузиш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кириши белгиланган. Ушбу кодекснинг 244-моддасига мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ҳокими ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер участкасининг ижарасига оид шартнома асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади. “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига кўра ер участкасига бўлган, белгиланган тартибда юзага келган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради. Ер кодексининг 35-моддасида давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги, шунингдек давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун асос бўлиши белгиланган. 8 Худди шундай норма Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандида ҳам белгиланган. Олий хўжалик суди Пленумининг 12.03.2004 йилдаги 115-сонли “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида” қарорининг 11-бандида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг ўзигина ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирмайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади, деб тушунтириш берилган. Ер кодексининг 36-моддасида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда; 2) ер участкаси берилган муддат тугаганда; 3) юридик шахс тугатилганда; 5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса; 6) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; 7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда; 8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда; 9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда; 10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; 11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса - гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади; 12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда; 13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда. Қонунчиликда ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ва ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2013 йилдаги 22-сонли қарори билан Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида Низом (Низом) тасдиқланган. 9 Низомнинг 14-бандида фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги - қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) - қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан; д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади. Низомнинг 15-бандига мувофиқ, аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Низомнинг 16-бандида фермер хўжалиги раҳбари далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд қилинади, у туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ҳамда икки нафар жисмоний шахс томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан бири фермер хўжалиги раҳбарига топширилади. Низомнинг 17-бандида далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юборадилар. Низомнинг 18-бандида туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади. 10 Низомнинг 19-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради. Низомнинг 20-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади. Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади. Низомнинг 21-бандида туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади, дейилган. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили ҳокимликнинг 10.08.2022 йилдаги 2935/3-сонли таклиф хатини судга тақдим этиб, ер участкасини топшириш ҳақида МЧЖга таклиф берилгани бироқ, МЧЖ таклифга ўзининг муносабатини билдирмагани шундан сўнг, ҳокимлик томонидан прокуратура органи орқали судга даъво ариза киритилганини билдирди ва ушбу ҳолатларнинг барчаси суд давомида тўпланган ҳужжатлар билан ўзининг тасдиғини топди. ФК 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Гарчи, ҳокимлик ва МЧЖ ўртасида “ер участкасини узоқ муддатли ижарга олиш тўғрисида” шартнома тузилмаган бўлсада, бироқ МЧЖ томонидан Оҳангарон туман 11 Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997-контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдонидан амалда фойдаланиб келгани, МЧЖнинг асосий фаолият ғалла-сабзавотчилик бўлишига қарамасдан, берилган ер майдонидан МЧЖ оқилона фойдаланмагани сабабли суд даъво аризанинг МЧЖни туманнинг Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997-контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш талаби қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Суд ушбу талаб бўйича давлат божини муҳокама қилиб, ИПК 118-моддаси асосида ушбу номулкий тусдаги талаб учун ҳисобланган 3.000.000 сўм давлат божини МЧЖ зиммасига юклайди (300.000х БҲМ 10 баравари). Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд ИПК 68, 107, 175-176-моддаларини қўллаб қарор қилди: Тошкент вилоят прокурорининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Ohangaron Agro Invest” МЧЖ Оҳангарон туман Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997-контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилсин. Оҳангарон тумани Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдони туман давлат захирасига қайтарилсин. Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига туманнинг Убайд МФЙ ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 1481, 1487қ, 1490, 1491, 1452, 1453, 1454, 1456қ, 1457, 1458, 1459, 1460, 1461, 1462, 1463, 1477, 1478, 1479, 1480, 1482, 1483, 1484, 1485, 1486, 1503, 1504, 1509, 967қ, 993, 994, 995, 996, 997-контурларидаги жами 234,12 гектар ер майдонини туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклатилсин. Даъво аризанинг 23.08.2021 йилда тузилган 428-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризанинг Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги харитасининг 1487қ контурдаги 0,70 гектар лалми ер майдонига қурилган иссиқхонани, 0,25 гектар ер майдонига қурилган дала шийпонни, биогаз ва қуёш батареяларини “Ohangaron Agro Invest” МЧЖ ҳисобидан мажбурий буздириш қисми ИПК 107-моддаси 5-банди асосида кўрмасдан қолдирилсин. Оҳангарон туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасида қолдирислин. “Ohangaron Agro Invest” МЧЖ ҳисобидан республика бюджеттига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов 12