Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2682 Дата решения 09.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шарқона марказ сервис масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Оҳангарон туман хокимияти
Source ID 1031185 Claim ID 2976942 PDF Hash 611baffe6cf5c108... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд ушбу учинчи шахсларга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси Шу сабабли суд ушбу учинчи шахсларга нисбатан ишни ИПК 128 law
хатбоши ва 170-моддаси хатбоши ва 170 law
Ушбу кодекснинг 354-моддаси Ушбу кодекс 354 code_article
аролик кодексининг 377-моддаси аролик кодекси 377 code_article
Ер кодексининг 6-моддаси Ер кодекси 6 code_article
да ушбу Кодекснинг 24-моддаси да ушбу Кодекс 24 code_article
Ушбу кодекснинг 244-моддаси Ушбу кодекс 244 code_article
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
Ер кодексининг 35-моддаси Ер кодекси 35 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 9 ноябрь 4-1107-2202/2682-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Sharqona markaz servis” МЧЖнинг жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиалига нисбатан Оҳангарон туман ҳокимлигининг 08.06.2021 йилдаги 841-сонли қарори асосида жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлигига даъвогар “Sharqona markaz servis” МЧЖ билан ер участкасини узоқ муддатли ижарга бериш шартномасини тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Садиков (ишончнома ва ордерга асосан), рахбар Ш.Ахмедов, жавобгар Оҳангарон туман хокимлиги вакили Қ.Романов (ишончномага асосан), учинчи шахс Оҳангарон туман кадастр органи вакили С.Режабаев (ишончномага асосан), учинчи шахс Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили А.Шодиев (ишончномасиз), учинчи шахс Оҳангарон туман ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили Қ.Асрақулов (ишончномасиз) иштирокида, ўзининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Sharqona markaz servis” МЧЖ жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиалига нисбатан иқтисодий судга даъво ариза биалн мурожаат қилиб, Оҳангарон туман ҳокимлигининг 08.06.2021 йилдаги 841-сонли қарори асосида жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлигига даъвогар “Sharqona markaz servis” МЧЖ билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини тузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 01.11.2022 йилдаги ажрими билан Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали, Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман қишлоқ хўжалик бўлими, Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Sharqona markaz servis” МЧЖ вакили даъвони тўлиқ қувватлаб, даъвогарга ер ажратиш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори қабул қилингани ва қонуний кучдалиги, қарорда келгусида ер ижара шартномаси тузиш вазифаси юклатилганлиги, кадастр органи томонидан ер ижарасига оид шартнома лойиҳаси тайёрланган бўлсада, бироқ бундай шартнома тузилмаганлиги, ер ижара шартномасини тузиш учун 03.10.2022 йилда ҳокимликка ёзма мурожаат қилгани бироқ, ижара шартномаси тузилмагани, шундан сўнг судга даъво ариза билан мурожаат қилганини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги вакили даъво аризани рад этишни сўради. Учинчи шахс Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали ижара шартномасининг лойиҳаси тайёрлангани ва жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлигига тақдим этилганини маълум қилди ва даъво аризанни қонуний ҳал этишни сўради. Учинчи шахслар Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакилари ишни қонуний ҳал этишни сўрадилар. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим учинчи шахслар Оҳангарон туман давлат солиқ инспекцияси ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Оҳангарон туман бўлимининг судга маълум бўлган манзилига юборилган. Бироқ, ушбу учинчи шахсларнинг вакиллари ишда иштирок этмадилар. Шу сабабли суд ушбу учинчи шахсларга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3-хатбоши ва 170-моддаси 3-қисми тартибида уларнинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони рад этишни лозим топади. Аниқланишича, Оҳангарон туман ҳокимининг 08.06.2021 йилдаги 841сон қарорида “Sharqona markaz servis” МЧЖга чорвачилик йўналишида фаолият олиб бориш учун туман давлат захирасидаги Ангрен массиви Алишер МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 274, 261қ, 262, 437, 268, 269, 270, 271қ, 272, 273қ, 258қ, 259қ, 438, 442, 252, 443, 444, 131қ, 203, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 211, 212, 213, 214, 215, 216, 217, 221, 222, 223, 224, 225, 226, 249қ, 251қ, 252, 258қ, 259қ, 1579, 1580, 1581, 1582, 1585, 1602, 1583, 1633, 1584-контурларидан 432,25 гектар ер майдони ижарага олиш ҳуқуқи билан 30 йил муддатли ажратиб бериш назарда тутилган. Қарорда унинг тасдиғи халқ депутатлари туман кенгаши (5-банд) ва Тошкент вилоят ҳокимлигидан сўралиши (6-банд), туман Кадастр агентлиги бўлими зиммасига туман ер ҳисоботи ва ердан фойдаланувчилар рўйхатига ўзгартишлар киритиш ва туман ҳокимлиги билан жамият ўртасида узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тузиш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилган (3-банд). Ер ижара шартномаси тузилмаганлиги, бу борадаги мурожаатлари самара бермаганлиги, бу билан юқоридаги 841-сонли қарорнинг ижроси таъминланганлиги важи билан даъвогар “Sharqona markaz servis” МЧЖ судга мурожаат қилиб, шартнома тузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Фуқаролик кодексининг 1-моддаcига кўра, фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. Ушбу кодекснинг 354-моддасига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Фуқаролик кодексининг 377-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 203-сон “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 12-бандида ҳам тушунтириш берилган. Даъво аризада туман ҳокимининг қарори билан ер майдони даъвогарга ажратиб берилган ва қарорда келгусида ер ижара шартномаси тузиш лозимлиги қайд этилган бўлса-да, аммо бундай шартнома тузилмаганлиги баён этилган. Ер кодексининг 6-моддасида ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан ер участкаларини ижарага бериш шартномасини тузиш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кириши белгиланган. Ушбу кодекснинг 244-моддасига мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ҳокими ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер участкасининг ижарасига оид шартнома асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади. “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига кўра ер участкасига бўлган, белгиланган тартибда юзага келган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради. Ер кодексининг 35-моддасида давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги, шунингдек давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун асос бўлиши белгиланган. Худди шундай норма Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15бандида ҳам белгиланган. Юқоридагиларга кўра даъво талаблари асоссиз бўлиб, уни қаноатлантириш рад этилиши лозим. ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Мазкур тоифадаги даъволар учун базавий ҳисоблашнинг даъво тақдим этиш санасида амалда бўлган 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим, аммо даъвогар кичик бизнес субъекти сифатида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаган, демак тўланган давлат божи, шунингдек почта харажати даъвоси рад этилган даъвогарнинг зиммасида қолдирилиши лозим. Бинобарин, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво тўлиқ рад этилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 1.500.000 сўм давлат божи ҳамда 24.000 сўм почта харажати “Sharqona markaz servis” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Оҳангарон туман ҳокимлигига нисбатан тақдимнома киритилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья Х.Каримов