Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2243 Дата решения 09.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Оҳангарон милк продукшн масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089395 Claim ID 2905919 PDF Hash b500f7c7becbda57... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодексининг 461-моддаси Ер кодекси 461 code_article
Ушбу кодекснинг 354-моддаси Ушбу кодекс 354 code_article
аролик кодексининг 377-моддаси аролик кодекси 377 code_article
Ер кодексининг 6-моддаси Ер кодекси 6 code_article
да ушбу Кодекснинг 24-моддаси да ушбу Кодекс 24 code_article
Ушбу кодекснинг 244-моддаси Ушбу кодекс 244 code_article
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
Ер кодексининг 35-моддаси Ер кодекси 35 code_article
ИПК 25-моддаси ИПК 25 law
ушбу кодекснинг 110-моддаси ушбу кодекс 110 code_article
дим этилгани сабабли ИПК 110-моддаси дим этилгани сабабли ИПК 110 law
исми ИПК 110-моддаси исми ИПК 110 law
Ер кодексининг 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
исобидан ундиришни лозим топди ва ФК 384-моддаси исобидан ундиришни лозим топди ва ФК 384 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 9 ноябрь 4-1107-2202/2243-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Тошкент вилоят прокурорининг даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Ohangaron Milk Production” МЧЖни Оҳангарон тумани А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Бирлик ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727контурларидаги жами 528,75 гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш, хўжалик ихтиёридаги ер майдонларини Оҳангарон туман захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини шунингдек, қарши даъвогар “Ohangaron Milk Production” МЧЖнинг жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига 03.06.2021 йилдаги 796сонли қарор асосида “Ohangaron Milk Production” МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ва жавобгар Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали зиммасига Оҳангарон туман ҳокимининг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори асосида “Ohangaron Milk Production” МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги қарши даъво аризасини Оҳангарон шаҳар прокурори ёрдамчиси Б.Бухаров, даъвогар (қарши даъво ариза бўйича биринчи жавобгар) Оҳангарон туман хокимлиги вакили Қ.Романов (ишончнома асосида), жавобгар (қарши даъво ариза бўйича даъвогар) раҳбари З.Тошбоев, учинчи шахс (қарши даъво ариза бўйича иккинчи жавобгар) Оҳангарон туман кадастр органи вакили С.Режабаев (ишончнома асосида), учинчи шахс Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили А.Шодиев (ишончномасиз), учинчи шахс Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили Қ.Асрақулов (ишончномасиз) иштирокида ўзининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳисобига чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини ташкил этиш ҳамда аҳоли истеъмоли учун сифатли чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида 23.10.2019 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 890-сонли “Тошкент 1 вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Қарорнинг 2-бандига кўра, Тошкент вилоят ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида уларга чорва молларини сақлаш (фермалар), шу жумладан энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш ҳамда бошқа турдаги инфратузилма объектларини қуриш (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан) ҳамда озуқабоп экинлар етиштириш учун зарур бўлган ер майдонларини: тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш; замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини қуриш; лойиҳаларга ишга тушириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари ташкил этиш; чорвачилик соҳасида наслчилик-селекция ишларини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш; ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилган ҳолда чорва молларининг бош сони ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича мажбуриятларини белгилаган ҳолда тўғридан-тўғри Оҳангарон тумани ҳокимининг қарорлари асосида белгиланган тартибда ажратиб берилиши таъминлаш юклатилган. Шунингдек, қарорнинг 5-банди 4-хатбошига кўра, Тошкент вилояти ҳокими зарур ҳолларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу қарорнинг 1 ва 2иловаларда кўрсатилган лойиҳа ташаббускорларнинг ер майдонининг белгиланган ҳажмидан ошмаган ҳолда ушбу ташаббускорларни бошқасига ўзгартириши мумкин. Бош вазир ўринбосари Ў.Барноев томонидан 18.04.2020 йилда тасдиқланган “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачилик лойиҳаларини амалга оширилишини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилиш баёни”га кўра, 2020-2021 йилларда 1.000 бош қорамол етиштириш лойиҳаси учун “Ohangaron Milk Production” МЧЖ (жавобгар ёки МЧЖ) га 860 гектар ер майдони ажратилиши белгиланган. Шунинг учун Оҳангарон туман ҳокимининг (даъвогар ёки ҳокимлик) 02.04.2020 йилдаги 926-сонли қарори билан МЧЖга чорвачиликни ривожлантириш учун жами 513,05 гектар ер майдони ижарага олиш ҳуқуқи билан 30 йил муддатга ажратиб бериш назарда тутилган. Қарорнинг 4-бандида туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига уч кун муддатда МЧЖ билан ерларни узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини расмийлаштириш вазифаси юклатилган. Шунингдек, қарорнинг 5-бандида МЧЖ раҳбарига уч кун муддатда туман ҳокими билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тузиш ва рўйхатдан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги 890-сонли қарори талабларига қатъий риоя қилиш вазифалари юклатилган. Бироқ, ушбу 513,05 гектар ер майдонининг ижарасига оид шартнома тузилмаган ва кадастр органида рўйхатга олинмаган. Шундан сўнг, ҳокимликнинг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори билан МЧЖга дастлаб ажратилган Эйвалек массивидаги жами 15,1 гектар ер майдони туман давлат захирасига қайтарилган ва туманнинг А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурлардаги, Бирлик ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 421, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 2 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурлардаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 713, 714, 715, 723, 727-контурлардаги жами 540,14 гектар ер майдони МЧЖ ҳисобида қолгани инобатга олинган. Қарорнинг 4-бандида кадастр агентлиги туман бўлимига уч кун муддатда МЧЖ ер нақдлигига тегишли ўзгартириш киритиш ва туман ҳокими билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини қайта тузиш ва рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилган. Бироқ, ушбу 540,14 гектар ер майдонининг ижарасига оид шартнома тузилмаган ва кадастр органида рўйхатга олинмаган. Тошкент вилоят ҳокимининг 05.08.2022 йилдаги 452-10-0-Q/22-сонли қарорига асосан МЧЖ фойдаланиб келган С.Рахимов массивидаги 713, 714, 715-контуридаги 11,39 гектар ер майдони Оҳангарон туман давлат захирасига қайтарилган бўлиб, бугунги кунда МЧЖ фойдаланишида 528,75 га ер майдони қолган (540,14 -11,39). Даъво аризада МЧЖ ўзига ажратилган ерларнинг ижарасига оид шартномани тузмасдан фойдаланиб келгани, ҳокимликнинг қарори эса ерга нисбатан МЧЖнинг ҳуқуқларини вужудга келтирмаслиги баён этилган. Шунингдек, даъво аризага илова ҳужжатларда МЧЖнинг асосий фаолияти чорвачилик эканлиги, МЧЖга ажратилган ер майдонларига 728 шартли мол бош сони тўғри келиши, бироқ МЧЖда 97 шартли мол бош сони борлиги, мавжуд мол бош сонига 29,1 гектар сувли ер майдони тўғри келиши, 267 гектар сувли ер майдони эса ортиқчалиги, МЧЖнинг чорва биноси мавжудлиги ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар кўрсатилган (Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг 06.06.2022 йилдаги 43-2/3-189-сонли хати) ва даъво аризада МЧЖни бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва МЧЖ ихтиёридаги ер майдонларини Оҳангарон тумани давлат захирасига қайтариш сўралган. Суднинг 15.09.2022 йилдаги ажрими билан кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон тумани бўлими, Оҳангарон тумани давлат солиқ инспекцияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Шунингдек, суднинг 21.10.2022 йилдаги ажрими билан МЧЖнинг қарши даъво аризаси иш юритиш учун қабул қилинган. Қарши даъво аризада жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарор асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ва жавобгар Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали зиммасига Оҳангарон туман ҳокимининг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор: ҳокимлик МЧЖга чорвачиликни ривожлантириш учун жами 528,75 гектар ер майдони ажратгани, бироқ МЧЖ ерларнинг ижарасига оид шартномани тузмасдан фойдаланиб келгани, ҳокимликнинг қарори эса ерга нисбатан МЧЖнинг ҳуқуқларини вужудга келтирмаслигини баён этиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик (қарши даъво ариза бўйича биринчи жавобгар) вакили: МЧЖ чорвачиликни 2020-2021 йилларда амалга ошириши зарурлигини, бироқ МЧЖ 2022 йилга келиб чорвачиликни қисман йўлга қўйгани, 3 ажратилган ер майдонига нисбатан МЧЖда чорва мол бош сони камлигини, ерга нисбатан МЧЖнинг ҳуқуқлари ваколати ташкилотларда рўйхатга олинмагани сабабли прокуратуранинг даъво аризасини қаноатлантиришни, МЧЖнинг қарши даъво аризасини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар (қарши даъво ариза бўйича даъвогар) вакили: ҳокимликнинг 02.04.2020 йилдаги 926-сонли қарори билан чорвачиликни ривожлантириш учун ижара ҳуқуқи асосида МЧЖга ер майдони ажратилгани, ҳокимликнинг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори билан ер майдонининг ҳажми 540,14 гектар қилиб белгилангани, ерлар 2020 йилда ажратилган бўлсада, бугунги кунда ҳам ижара шартномаси тузилмагани, ваҳоланки ижара шартномасининг лойиҳаси тайёрлигини, шунга қарамасдан ер солиғини доимий тўлаб келгани, ҳокимликнинг 05.08.2022 йилдаги 452-сонли қарори билан МЧЖ фойдаланиб келган 11,39 гектар ер майдони туман давлат захирасига қайтарилгани, ижара шартномаси лойиҳаси тайёр бўлсада, ҳоким томонидан ушбу ижара шартномасига имзо қўйилмагани, бундай ҳолда даъво талаблари асоссизлигини, шунинг учун қарши даъво аризани судга тақдим этгани, қарши даъво аризасини қувватлашини ва жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарор асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини имзолаш мажбуриятини юклашни шунингдек, жавобгар Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали зиммасига Оҳангарон туман ҳокимининг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклашни (яъни, қарши даъво аризани қаноатлантиришни), прокуратуранинг даъво аризасини эса рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс (қарши даъво ариза бўйича иккинчи жавобгар) кадастрлар агентлиги кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали вакили: чорвачиликни ривожлантириш учун ижара ҳуқуқи асосида берилган ер майдонига нисбатан МЧЖнинг ижара ҳуқуқи кадастр органида рўйхатга олинмагани, ижара шартномаси лойиҳасини тайёрлаб ҳокимликка берилгани, бироқ шартнома ҳокимлик томонидан имзоланмагани билдирди ва прокуратуранинг даъво аризасини шунингдек, МЧЖнинг қарши даъво аризасини қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили: МЧЖ Вазирлар Маҳкамасининг 890сонли қарори бўйича 1.000 бош чорва етиштириши кераклигини, бироқ 06.06.2022 йил ҳолатига 78 бош чорва молларини келтиргани ва МЧЖ ҳисобида 78 бош сигир, 20 бош бузоқ, 70 бош қўйлар борлигини, жами шартли мол бош сони 97 тани ташкил этишини, мавжуд мол бош сонига 29,1 гектар суғориладиган ер майдони талаб этилишини, 267 гектар суғорилдадиган ер майдони ортиқчалигини, чорваси учун молхонаси борлигини, чорва инспекцияси билан шартномалар тузилганини, 21.10.2022 йил ҳолатига МЧЖ ҳисобида 200 бош йирик шохли қорамол, 40 бош майда шохли моллар борлигини, жами шартли мол бош сони 152 тани ташкил этишини маълум қилиб, прокуратуранинг даъво аризасини ҳамда МЧЖнинг қарши даъво аризасини қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили: МЧЖга берилган ер майдонларида мониторинг ўтказилгани, МЧЖ 56,83 гектар ер майдонларига 15 гектар кечки пиёз, 10 гектар сабзавот, 1 гектар бодринг, 1 гектар тарвуз, 30 гектар кунгабоқар, 0,83 гектар супурги экинларини ноқонуний эккани аниқланганини маълум қилди ва прокуратуранинг даъво аризасини ҳамда МЧЖнинг қарши даъво аризасини қонуний ҳал этишни сўради. 4 Олдинги суд мажлисида иштирок этган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Оҳангарон туман бўлими раҳбари А.Хўжаяров ишни қонуний ҳал этишни сўраган. Суд тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги материалларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида прокуратуранинг даъво аризасини қаноатлантиришни ва қаноатлантирилган талаблар учун ҳисобланган давлат божини жавобгар МЧЖ зиммасига юклашни, шунингдек қарши даъво аризани рад этишни, қарши даъво ариза учун олдиндан тўланган давлат божининг бир қисмини жавобгар МЧЖ аризаси асосида унга қайтаришни лозим топади. Ер кодексининг 461-моддасида чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ва бошқа юридик шахсларга озуқа экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) - суғориладиган ерлардан - камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан - камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан - камида 2 гектар ўлчамларда ер участкалари ажратилади, дейилган. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг 21.10.2022 йилдаги 432/3360-сонли маълумотида МЧЖнинг 2022 йил октябрь ойи ҳолатига 200 бош йирик шохли ва 40 бош майда шохли жами 152 шартли мол бош чорваси борлиги маълум қилинган. Ваҳоланки, Бош вазир ўринбосари Ў.Барноев томонидан 18.04.2020 йилда тасдиқланган “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачилик лойиҳаларини амалга оширилишини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилиш баёни”да МЧЖ 1.000 бош чорва молларини етиштиришни йўлга қўйиши белгиланган бўлиб, МЧЖ томонидан ушбу дастур тўлиқ бажарилмаган. Фуқаролик кодексининг 1-моддаcига кўра, фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. Ушбу кодекснинг 354-моддасига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Фуқаролик кодексининг 377-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 203-сон “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 12-бандида ҳам тушунтириш берилган. Жавобгар “Ohangaron Milk Production” МЧЖ вакили туман ҳокимининг қарори билан ер майдони МЧЖга ажратиб берилгани ва қарорда келгусида ер ижара шартномаси тузиш лозимлиги қайд этилган бўлса-да, аммо бундай шартнома тузилмаганини билдирди. Ер кодексининг 6-моддасида ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан ер участкаларини ижарага бериш шартномасини тузиш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кириши белгиланган. Ушбу кодекснинг 244-моддасига мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ҳокими ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер участкасининг ижарасига оид шартнома асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади. 5 “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига кўра ер участкасига бўлган, белгиланган тартибда юзага келган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради. Олий хўжалик суди Пленумининг 12.03.2004 йилдаги 115-сонли “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги қарорининг 11-бандида иқтисодий судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг ўзигина ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирмайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади, деб тушунтириш берилган. Ер кодексининг 35-моддасида давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги, шунингдек давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун асос бўлиши белгиланган. Худди шундай норма Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандида ҳам белгиланган. Юқоридагиларга кўра, қарши даъво аризанинг жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарор асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги қисми асоссиз бўлиб, қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Шунингдек, қарши даъво аризада Оҳангарон туман ҳокимининг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини жавобгар Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали зиммасига юклаш сўралган. ФК 47-моддаси 2-3-қисмларида филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб бориши белгиланган. Ваҳоланки, ИПК 25-моддаси 1-қисмига кўра, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. Шунингдек, ушбу кодекснинг 110-моддаси 1-банди мазмунига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш тугатилиши лозим. Бундай ҳолда суд қарши даъво 6 аризанинг Оҳангарон туман ҳокимининг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини жавобгар Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиалига юклаш тўғрисидаги қисмини талаб юридик шахсга эмас балки унинг филиалига тақдим этилгани сабабли ИПК 110-моддаси 1-банди асосида иш юритишдан тугатишни лозим топади. “Ohangaron Milk Production” МЧЖ қарши даъво аризани судга тақдим этишдан олдиндан 3.000.000 сўм давлат божини тўлаган. Бироқ, “Ohangaron Milk Production” МЧЖ кичик тадбиркорлик субъекти тоифасига киради ва шу сабабли суд тўланган давлат божининг 1.500.000 сўм қисмини МЧЖ аризаси асосида ўзига қайтаришни лозим топади. Шунингдек, қарши даъво аризада иккита алоҳида номулкий тусдаги талаблар билдирилган бўлиб, ушбу талабларнинг ҳар бири учун МЧЖ кичик тадбиркорлик субъекти сифатида 750.000 сўмдан жами 1.500.000 сўм тўлаганини суд инобатга олади. Қарши даъво аризанинг жавобгар кадастр органи филиалига нисбатан мажбурият юклаш қисми ИПК 110-моддаси 1-банди асосида иш юритувдан тугатилгани учун суд ушбу талабга мос давлат божининг 750.000 сўм қисмини МЧЖ аризаси асосида ўзига қайтаради. Бироқ, қарши даъво аризанинг жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлигига нисбатан мажбурият юклаш қисми суд томонидан рад этилгани учун олдиндан тўланган давлат божининг 750.000 сўм қисми ҳамда 24.000 сўм почта харажатини суд қарши даъвогар “Ohangaron Milk Production” МЧЖ зиммасида қолдиради. Ер кодексининг 36-моддасида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда; 2) ер участкаси берилган муддат тугаганда; 3) юридик шахс тугатилганда; 5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса; 6) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; 7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда; 8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда; 9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда; 10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; 11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса - гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади; 7 12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда; 13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда. Қонунчиликда ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ва ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2013 йилдаги 22-сонли қарори билан Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида Низом (Низом) тасдиқланган. Низомнинг 14-бандида фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги - қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) - қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан; д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади. Низомнинг 15-бандига мувофиқ, аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Низомнинг 16-бандида фермер хўжалиги раҳбари далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд қилинади, у туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ҳамда икки нафар жисмоний шахс томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан бири фермер хўжалиги раҳбарига топширилади. Низомнинг 17-бандида далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани 8 далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юборадилар. Низомнинг 18-бандида туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади. Низомнинг 19-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради. Низомнинг 20-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади. Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади. Низомнинг 21-бандида туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади, дейилган. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили ҳокимликнинг 20.07.2022 йилдаги 2717/7-сонли таклиф хатини судга тақдим этиб, ер участкасини топшириш ҳақида МЧЖга таклиф берилгани бироқ, МЧЖ таклифга ўзининг муносабатини билдирмагани шундан сўнг, ҳокимлик томонидан прокуратура органи орқали судга даъво ариза киритилганини билдирди ва ушбу ҳолатларнинг барчаси суд давомида тўпланган ҳужжатлар билан ўзининг тасдиғини топди. 9 Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Гарчи, ҳокимлик ва МЧЖ ўртасида “ер участкасини узоқ муддатли ижарга олиш тўғрисида” шартнома тузилмаган бўлсада, бироқ МЧЖ туманнинг А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Бирлик ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75 гектар ер майдонидан амалда фойдаланиб келгани, МЧЖнинг асосий фаолият тури чорвачилик бўлишига қарамасдан, берилган ер майдонига нисбатан МЧЖ ҳисобида чорва моллари бош сони етарли сонда мавжуд эмаслиги, МЧЖ томонидан фойдаланиб келинган ер майдонидан МЧЖ оқилона фойдаланмагани, ажратилган ер майдонларига нисбатан МЧЖнинг ижара ҳуқуқи рўйхатга олинмагани сабабли суд прокуратура органининг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб, даъво талабида мулкка оид бўлмаган тусдаги битта талаб билдирилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божини ҳисоблаб, уни тўлиқ жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди ва ФК 384-моддаси, ЕК 24, 36-моддалари, ИПК 118, 128, 176-179, 183-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Қарши даъво аризанинг жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарор асосида “Ohangaron Milk Production” МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши даъво аризанинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиалига нисбатан Оҳангарон туман ҳокимининг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори асосида “Ohangaron Milk Production” МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш қисми ИПК 110-моддаси 1-банди асосида иш юритишдан тугатилсин. Қарши даъво ариза учун тўланган давлат божининг 2.250.000 сўм қисми “Ohangaron Milk Production” МЧЖ аризаси асосида ўзига қайтарилсин. Қарши даъво ариза учун тўланган давлат божининг 750.000 сўм қисми ва 24.000 сўм почта харажати “Ohangaron Milk Production” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Тошкент вилоят прокурорининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “Ohangaron Milk Production” МЧЖ Оҳангарон тумани А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Бирлик 10 ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75 гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилсин. Оҳангарон тумани А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Бирлик ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75 гектар ер майдони туман давлат захирасига қайтарилсин. Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Бирлик ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75 гектар ер майдонини туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “Ohangaron Milk Production” МЧЖ ҳисобидан: -даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги фойдасига 24.000 сўм почта харажати : -республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов 11 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2022 йил 9 ноябрь 4-1107-2202/2243-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Тошкент вилоят прокурорининг даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Ohangaron Milk Production” МЧЖни Оҳангарон тумани А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Бирлик ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75 гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш, хўжалик ихтиёридаги ер майдонларини Оҳангарон туман захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини шунингдек, қарши даъвогар “Ohangaron Milk Production” МЧЖнинг жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарор асосида “Ohangaron Milk Production” МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ва жавобгар Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали зиммасига Оҳангарон туман ҳокимининг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори асосида “Ohangaron Milk Production” МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги қарши даъво аризасини Оҳангарон шаҳар прокурори ёрдамчиси Б.Бухаров, даъвогар (қарши даъво ариза бўйича биринчи жавобгар) Оҳангарон туман хокимлиги вакили Қ.Романов (ишончнома асосида), жавобгар (қарши даъво ариза бўйича даъвогар) раҳбари З.Тошбоев, учинчи шахс (қарши даъво ариза бўйича иккинчи жавобгар) Оҳангарон туман кадастр органи вакили С.Режабаев (ишончнома асосида), учинчи шахс Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили А.Шодиев (ишончномасиз), учинчи шахс Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили Қ.Асрақулов (ишончномасиз) иштирокида ўзининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари, Фуқаролик кодекси, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179моддаларига асосан суд қ а р о р қ и л д и: Қарши даъво аризанинг жавобгар Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарор асосида “Ohangaron Milk Production” МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши даъво аризанинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиалига нисбатан Оҳангарон туман ҳокимининг 03.06.2021 йилдаги 796-сонли қарори асосида “Ohangaron Milk Production” МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш қисми ИПК 110-моддаси 1-банди асосида иш юритишдан тугатилсин. Қарши даъво ариза учун тўланган давлат божининг 2.250.000 сўм қисми “Ohangaron Milk Production” МЧЖ аризаси асосида ўзига қайтарилсин. 12 Қарши даъво ариза учун тўланган давлат божининг 750.000 сўм қисми ва 24.000 сўм почта харажати “Ohangaron Milk Production” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Тошкент вилоят прокурорининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “Ohangaron Milk Production” МЧЖ Оҳангарон тумани А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Бирлик ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727контурларидаги жами 528,75 гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилсин. Оҳангарон тумани А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Бирлик ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425контурларидаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75 гектар ер майдони туман давлат захирасига қайтарилсин. Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига А.Навоий ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Бирлик ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С.Рахимов ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75 гектар ер майдонини туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “Ohangaron Milk Production” МЧЖ ҳисобидан: -даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги фойдасига 24.000 сўм почта харажати : -республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов 13