Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2649 Дата решения 09.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Техно брс хусусий корхонаси
Source ID 936346 Claim ID 2963125 PDF Hash 6b18df79a2cbcc4c... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПКнинг 222-моддаси ИПКнинг 222 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2022 йил ----------- 4--------------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси -------- судья ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида ---------------нинг “---------------” МЧЖга нисбатан 9.531.547,89 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили --------(ишончнома асосида), жавобгар вакили ----- (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: --------------- (кейинги ўринда аризачи ёки солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “---------------” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) нисбатан 9.531.547,89 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили низога сабаб бўлаётган ушбу импорт шартномаси бўйича хитойлик ҳамкор товарни етказиб бера олмагани сабабли “---------------” МЧЖ фойдасига Тошкент вилоят судининг қарори билан 11.04.2022 йилда 4-11-2012/85-сонли ижро варақа берилгани, бугунги кунда ушбу ижро варақанинг ижросини таъминлаш чоралари кўрилаётгани, бундай ҳолда, “--------------” МЧЖга нисбатан қўлланилаётган жаримани кечиктириб туришни сўради. Суд тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани қаноатлантиради. Аризага кўра жавобгарнинг (идн 204121671305478152180200001) “Sishui Spark Hardware Factory” (Хитой) хорижий ҳамкори билан 05.11.2018 йилда тузилган SHF-20181105-сонли импорт шартномаси бўйича 17.590 АҚШ доллари муддати ўтган дебитор қарзи мавжуд (ариза Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 12.09.2022 йилдаги 13-27/134 ХДФУ хати иловаси асосида). Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг (кейинги ўринда Низом деб юритилади) 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилгани ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги кўрсатилган. Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабнома”ни 10.02.2022 йил куни жавобгарга шахсий кабинет орқали юборган ва бу ҳақдаги далилларни даъво аризага илова қилган. Бироқ, солиқ органининг ушбу талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг, солиқ органи жавобгарга нисбатан жарима қўллаш масаласини ҳал этиш учун судга ариза киритган. 08.11.2022 йил ҳолатига Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги онлайн маълумотда жавобгарнинг идн 2041216713054781521 80200001 бўйича муддати ўтган 17.590 АҚШ доллари дебитор қарзи мавжуд. Бундай ҳолда суд солиқ органининг аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан 9.529.382,5 сўм жарима қўллашни лозим топади (17.590 х 10.835 = 190.587.650 х 5 %). Гарчи, “---------------” МЧЖ фойдасига 4-11-2012/85-сонли иқтисодий иш бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 11.04.2022 йилда ижро варақа берилган бўлсада, суд ушбу ижро варақа “---------------” МЧЖга жарима қўллашни кечиктиришга асос бўлмаслиги ҳақида хулосага келади ва жавобгар вакилининг бу ҳақдаги илтимосномасини қаноатлантирмасдан қолдиради. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган деб белгилангани учун тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан солиқ органи фойдасига ундириб беришни лозим топади. ИПКнинг 222-моддаси 4-қисмига кўра, суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин 10 кун ўтгач қонуний кучга киради. Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори ҳамда ИПКнинг 170, 186, 215-222-моддалари асосида суд қ а р о р қ и л д и: Жавобгар вакилининг илтимоси қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “---------------” МЧЖга 9.529.382,5 сўм жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш --------------- зиммасига юклатилсин. Жавобгар “---------------” МЧЖ ҳисобидан --------------- фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ------------------------