← Назад
Решение #744830 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 220 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| нинг | 112 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
161200, Yangiqo’rg’on shaharchasi,
Chortoq ko’chasi, 15-uy
161200, Yangikurgan town,
Chаrtаk street, 15
Тel: 0(369) 63-22-559
0(369) 63-21-796
0(369) 63-21-886
Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.yangiqurgon@ud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 09 ноябрь
4-1604-2202/2959-сонли иш
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.Т.Тўхтабоев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи АААААААААААнинг жавобгар БББББББББББББББ масъулияти
чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи
вакили Ф.Ғофуров (2022 йил 13 майдаги 23-25835-сонли ишочнома асосида)
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, суднинг ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ААААААААААА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
томонидан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган БББББББББББББББ
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)нинг фаолият кўрсатаётганлиги ва мавжудлиги ўрганилган.
Ўрганиш давомида жавобгар рўйхатдан ўтган манзилида фаолият
кўрсатмаётганлиги ва мавжуд эмаслиги аниқланган.
Аризачи томонидан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
банк операциялари чиқим қисмини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниб, жавобгарнинг шахсий
кабинетига хабарнома юборилган.
Жавобгар томонидан хабарномага муносабат билдирилмагач, аризачи
судга ариза киритиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ўз талабини қўвватлаб, жавобгар ўзи
кўрсатган манзилда эмаслигини, бу тегишли МФЙда тузилган далолатнома
билан ўз тасдиғини топишини, жавобгар солиқ ҳисоботларини тақдим
этмаётганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади ёки вакил
иштирокини таъминламади ҳамда ариза талаби юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларида бундай ҳолда иш
жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, ИПК 220-моддасининг
биринчи қисмида эса, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд
уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шунга асосан, суд мазкур ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди:
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг 4-бандига кўра, юридик шахслар ва якка
тартибдаги
тадбиркорларнинг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган
манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан жавобгарнинг
фаолият кўрсатаётганлиги ва мавжудлиги ўрганилган.
Ўрганиш давомида жавобгар рўйхатдан ўтган манзилида фаолият
кўрсатмаётганлиги ва мавжуд эмаслиги аниқланган. Бу ишда мавжуд
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Аризачи томонидан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
банк операциялари чиқим қисмини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисида 2022 йил 27 октябрда 01-67332-сонли қарор қабул
қилиниб, жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган.
Жавобгар томонидан хабарномага муносабат билдирилмагач, аризачи
судга ариза киритиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйишни сўраган.
Юқоридагиларга асосан суд аризани қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга асосан, суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни
лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186, 220,
222-моддаларини қўллаб, суд
АААААААААААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
БББББББББББББББ масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин.
СҚнинг 112-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) у маълум қилган манзилида йўқлигининг
асослилиги солиқ органи томонидан эътироф этилган кундан кейин бир
кундан кечиктирмасдан жавобгарга банкдаги барча ҳисобварақлари бўйича
операцияларига рухсат берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Т.Тўхтабоев