← Назад
Решение #744847 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
ААААААААААААА даъвогар “ББББББББББББ” АТБ манфаатида жавобгар
“СССССССССССС” хусусий корхонасидан 191 430 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг асосий қарзи, 6 562 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи,
434 211 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 632 203 000
сўм ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган “Кислородный модул ва
башнный кран”ларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Мамажонов (2022 йил 9 августдаги 03/382сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Палата ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, ААААААААААААА (бундан буён
матнда Палата деб юритилади) “ББББББББББББ” АТБ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “СССССССССССС” хусусий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 191 430 000 сўм
муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 6 562 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоизи, 434 211 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи
жами 632 203 000 сўм ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган
“Кислородный модул ва башнный кран”ларга қаратиб беришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
Палата вакили иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, 2022 йил
9 ноябрь ҳолатига маълумотнома тақдим қилиб, даъво талабларини
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ҳамда жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади. ИПКнинг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини
инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб
1
чиқишни лозим топади. Бироқ, аввалги суд мажлисларида жавобгар жамият
рахбари даъво талабларига ўз эътирозларини билдириб, ҳақиқатдан ҳам
кредитдан бўлган қарздорлиги мавжудлигини, кредит учун олинган
стоматалогия дастгоҳлари олиб келиб ўрнатилганлигини, аммо пандемия
сабабли ишлашнинг имкони бўлмаганлигини, стоматалогия ишга
туширилганлигини ва келгусида тўлаб бериш чорасини кўришини билдирган.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича,
“ББББББББББББ” АТБ Косонсой филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил 28
февралда 2-сонли кредит шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1, 1.2 ва
1.3-бандига мувофиқ, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га 60 ой муддатга,
йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан “Кислородный модул ва башнный
кран сотиб олиш” учун жами 500 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Шартноманинг 3.6-бандига кўра, “Қарз олувчи” кредит суммасини ва
унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг 1.2 ва 3.5-бандларидаги
муддатларда ўз вақтида тўлов топшириқномаси ёки банк мемориал ордер
орқали тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Жавобгар кредит шартномасининг кредитнинг асосий қарзи ва унга
ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш графигида белгиланган шартларни
бузган ҳолда шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан бир
неча ойдан бери ўз вақтида ойма-ой тўловларни амалга оширмаган. Натижада
2022 йил 22 августь ҳолатига кредит шартномаси бўйича 191 430 000 сўм
муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 6 562 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоизи, 434 211 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи
жами 632 203 000 сўм кредитдан бўлган қарздорлик вужудга келган.
Жавобгарга кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз
тўловларини қайтариш графигида белгиланган шартлар бузилаётганлиги ва
тўловларни амалга ошириш лозимлиги ҳақида “ББББББББББББ” АТБ Косонсой
филиали томонидан 2022 йил 1 августда талабнома хати, Палата томонидан
2022 йил 3 августда медиация хатлари юборилган. Бироқ, талабнома ва
медиация хатлари жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
Даъвогарнинг 2022 йил 9 ноябрдаги маълумотномасига асосан 191 430
000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 6 562 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоизи, 434 211 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи
2
жами 632 203 000 сўм кредитдан бўлган қарздорлик мавжудлигини маълум
қилган.
Кредит шартномаси 5.9-бандига биноан, “Қарз олувчи” шартноманинг
3.5-3.11-бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаган, шунингдек
кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи
ёмонлашганда, ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб
тартиблари бузилган тақдирда берилган кредитни муддатидан олдин
ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни “Банк” талаб қилишга ҳақлигиги
белгилаб қўйилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 734-моддасига биноан, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 738-моддасига мувофиқ, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шу боис, суд даъвогарнинг кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи,
муддати ўтган кредитнинг фоизи ва муддати келмаган кредитнинг асосий
қарзини ундириш тўғрисидаги талабларини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
жавобгар ҳисобидан 191 430 000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи,
6 562 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 434 211 000 сўм муддати
келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 632 203 000 сўм ундиришни лозим деб
топади.
“ББББББББББББ” АТБ Косонсой филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил
21 февралдаги реестр № 20200043300 1279-сон билан расмийлаштирилган
ипотека шартномасига 2020 йил 10 марда қўшимча келишув битими тузилиб,
унинг 1-бандига кўра кредит ҳисобига олинган 2020 йил 4 мартдаги ҳисоб варақ
фактурага асосан жавобгарга тегишли “Кислородный модул ва башнный
кран”лар қўшимча гаровга қўйилган.
Тарафлар ўртасидаги мазкур қўшимча келишув битими нотариал идора
томонидан рўйхатдан ўтказилиб, таъқиқ қўйилган.
Косонсой туманидаги хусусий нотариал идораси нотариуси
М.Шарипованинг томонидан 2022 йил 9 ноябрдаги 170-сонли маълумотнома
асосан, 2020 йил 4 мартдаги ҳисоб варақ фактурага асосан жавобгарга тегишли
3
“Кислородный модул ва башнный кран”лар бир жойда турувчи, ўзи юрар
бўлмаганлиги сабабли агрегат рақамлари мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) 16-бандининг иккинчи
хатбошисига мувофиқ, гаровга қўювчи асосий мажбурият бўйича қарз олувчи
бўлган ҳолларда, агар гаров шартномасида асосий мажбуриятни тартибга
соладиган ва тегишли шартларни ўз ичига олган шартномага ҳавола қилиш
кўрсатилган бўлса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг моҳияти,
миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги шартлар келишилган деб тан
олиниши белгилаб қўйилган.
Пленум қарори 13-бандининг биринчи хатбошисида, қонун
ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият
гаров билан таъминлашини мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган,
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув
қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот,
жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул
маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин.
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида, қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи
шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
ФК 270-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров
тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал
тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома
рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан
бошлаб вужудга келади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Жавобгар томонидан кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи ҳамда унга
ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликлар муддатларида қопланмаганлиги
сабабли суд ундирувни 2020 йил 4 мартдаги ҳисоб варақ фактурага асосан
жавобгарга тегишли “Кислородный модул ва башнный кран”ларга қаратишни
лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 191 430 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг асосий қарзи, 6 562 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи,
434 211 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 632 203 000
сўм ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли “Кислородный модул ва
башнный кран”ларга қаратишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур модданинг
учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
4
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
12 644 060 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 270, 279, 734, 735, 738 ва 744-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори 13 ва 16бандларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ААААААААААААА даъвогар “ББББББББББББ” АТБ манфаатида
киритган даъвоси қаноатлантирилсин.
“СССССССССССС” хусусий корхонаси ҳисобидан:
- “ББББББББББББ” АТБ фойдасига 191 430 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг асосий қарзи, 6 562 000 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи,
434 211 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 632 203 000
сўм ва тўланган 24 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 12 644 060 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув “СССССССССССС” хусусий корхонасига тегишли бўлган
“Кислородный модул ва башнный кран”ларга қаратилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
5