← Назад
Решение #744991 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 114 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Олтинкўл тумани
4-1701-2202/4363-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар – Олтинкўл туман адлия бўлими «UZ AND QURILISH» МЧЖ манфаатида,
жавобгар Олтинкўл туман халқ таълими бўлимига нисбатан тақдим этилган
даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар адлия бўлими вакили С.Убайдуллаев
(ишончнома асосида), даъвогар жамият раҳбари Ж.Нишанов (ID карта асосида),
даъвогар вакили А.Пайзуллаев (ишончнома асосида), 3-шахс сифатида жалб
қилинган
Ғазначилик
бошқармаси
вакили
А.Атахонов
(ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Олтинкўл туманидаги 34-умумтаълим мактаби
биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Олтинкўл туман адлия бўлими (кейинги ўринларда матнда “Адлия
бўлими” деб юритилади), «UZ AND QURILISH» масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва Олтинкўл туман ҳалқ
таълими бўлими (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади)
ўртасида рақамсиз ва санаси кўрсатилмаган ҳолда 82 000 000 сўмлик қўрғон
деворини жорий таъмирлаш ишларини бажариш юзасидан пудрат шартномаси
тузилган.
Суднинг 2022 йил 7 октябрь кунги ажрими билан ишга мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Молия,
Андижон вилояти Ғазначилик ва Андижон вилоят ҳалқ таълими бошқармалари
жалб этилган.
Адлия бўлими вакили, даъвогар жамият раҳбари ва вакили суд мажлисида
кўрсатма беришиб, жавобгар билан пудрат шартнома тузилганлигини,
82 692 546 сўмлик ишлар бажарилганлигини, жавобгар томонидан бажарилган
ишлар далолатнома асосида қабул қилиб олинганлигини, жавобгарга
қарздорликни тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаат
қилинганига қарамасдан қарздорлик тўламаганлигини, жавобгар бюджет
ташкилоти эканлиги сабабли тузилган шартномани ўзи тегишли тартибда
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказиши лозим бўлганлигини билдиришиб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида ишга 3-шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят
Ғазначилик бошқармаси вакили А.Атахонов суд мажлисида кўрсатма бериб,
даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган санаси ва рақами кўрсатилмаган
шартнома
ғазначилик
бўлимида
тегишли
тартибда
рўйхатдан
ўтказилмаганлигини, ҳалқ таълими бўлимлари бюджет ташкилоти
ҳисобланишини билдириб, даъвони қонуний ҳал этишни сўради.
Жавобгар ҳамда Андижон вилоят ҳалқ таълими бошқармасининг
вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдиришмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд, юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар ва ҳалқ таълими
бошқармаси вакилининг иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Сайёр суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган Олтинкўл туманидаги
34-умумтаълим мактаби директори Эгамбердиев Шухратбек ҳақиқатдан ҳам
2018 йил июн ойларида даъвогар қурилиш ташкилоти томонидан мактаб
биноси ҳудудида 102 метр декоратив панелдан қўрғон девор қуриш, 180 кв
метрдан иборат синф хоналарини линолиум билан қоплаш смета ҳужжатлари
асосида тўлиқ бажарилганлигини билдириб, кўрсатма берди.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини, гувоҳнинг кўрсатмасини тинглаб,
иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
санаси ва рақами кўрсатилмаган ҳолда пудрат шартномаси имзоланиб,
шартномага асосан, даъвогар жавобгарга Олтинкўл туманидаги 34-умумтаълим
мактаби биносида 82 000 000 сўмлик қўрғон деворни жорий таъмирлаш
ишларини бажариб бериш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиб,
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
бажарилишига келишилган бўлса-да, тарафлар томонидан тузилган
далолатномага асосан 82 692 546 сўлик бажарилган ишлар жавобгар томонидан
қабул қилиб олинганлиги кўрсатилган бўлса-да, жавобгар бажарилган ишлар
учун тўловларни амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб аталади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогарнинг жавобгардан бўлган ҳақдорлиги тарафлар ўртасида
тузилган шартнома, тарафлар томонидан тасдиқланган бажарилган ишлар
тўғрисида солиштирма далолатнома, даъвогар, унинг вакили ва гувоҳларнинг
суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз исботини топади.
Шу билан бирга суд томонидан жойига чиқиб кўздан кечирилганда,
сметада кўрсатилган ишлар бажарилганлиги аниқланди.
Лекин, жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланиб, тузилган шартнома
ҳудудий ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши лозим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг 6-бандининг
1-хатбошисида “бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар)
етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари
мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга
оширилгандан кейин кучга киради” деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бюджетдан ажратиладиган маблағлар асосида белгиланган юридик
мажбуриятларни қабул қилиш учун лимит биринчи навбатда тегишли моддалар
бўйича молия йили бошида мавжуд бўлган, бюджетдан ажратиладиган
маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ва ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича юзага келган кредиторлик қарзи
суммасига банд қилиб қўйилади.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначиликда рўйхатдан
ўтказилмаган. Бюджет маблағларидан ташқари бошқа манбаалар ҳисобидан
қарз тўланиши лозимлигини исботловчи далиллар мавжуд эмас.
ФКнинг 112-моддасида “Битимнинг нотариал шаклига ва уни давлат
рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини
келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди” деб қайд
этилган.
ФКнинг 113-моддасида “Битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган
асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки
бундай топилишидан қатъий назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим) деб кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик органида рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, тегишли смета ҳужжатларида сарф харажатлар таркибига
ўзгартириш киритилмаганлиги сабабли ушбу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас
ҳисобланади.
ФКнинг 113-моддаси учинчи қисмига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар
қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз
ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
Мазкур Кодекснинг 114-моддасига асосан ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан
олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган
хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб, суд ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини ўз ташаббуси билан
қўллаб, бажарилган ишларни жавобгардан даъвогарга қайтариб беришни
имкони йўқлигини ҳисобга олиб, бажарилган ишларнинг ҳақи 82 692 546 сўмни
жавобгардан даъвогарга ундириб беришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, тарафлар ўртасида санаси ва рақами
кўрсатилмаган ҳолда тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги
сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 82 692 546 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни,
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, суд давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, судга
даъвогар тўланиши лозим бўлган давлат божи тўловини жамият зиммасига
юклаш ҳақида ариза тақдим қилганлигини инобатга олиб, даъвогардан
Республика бюджети фойдасига давлат божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал
қилув қарорини қабул қилади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 112, 113, 114, 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128 170, 176-179, 180-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
«UZ AND QURILISH» МЧЖ билан Олтинкўл туман халқ таълими бўлими
ўртасидаги санаси ва рақами кўрсатилмаган ҳолда тузилган шартнома ўзўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари
қўлланилиб, Олтинкўл туман халқ таълими бўлими ҳисобидан «UZ AND
QURILISH» МЧЖ фойдасига 82 692 546 сўм бажарилган ишлар қиймати
ундирилсин.
«UZ AND QURILISH» МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
ҳаражати зиммасида қолдирилсин.
«UZ AND QURILISH» МЧЖдан Республика бюджети фойдасига 1 653 850,92 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.Абдухаликов