Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4366 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Хамкорбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый GREENHILL GLORY хусусий корхонаси
Source ID 936714 Claim ID 2964878 PDF Hash b818f94d0004315e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Мазкур Кодекснинг 705-моддаси Мазкур Кодекс 705 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И Бўстон туман 4-1701-2202/4366-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, даъвогар- Чэт эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки жавобгар- «GREENHILL GLORY» хусусий корхонасига нисбатан соддалаштирилган тартиб асосида тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Чэт эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади), иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «GREENHILL GLORY» хусусий корхонаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан банк хизмати учун тўланмаган 1 800 000 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган. Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Асака филиали ва «GREENHILL GLORY» хусусий корхонаси ўртасида 2022 йил 11 январь кунги 32518-сонли ҳисоб-варағига хизмат кўрсатиш шартномаси имзоланган ва ушбу шартномада ҳисоб-варағига хизмат кўрсатиш шартлари бўйича банк хизмати кўрсатиб ўтилган. Шартноманинг 5-бандида банк хизматлари учун тўловларнинг миқдори ва тўлаш тартиби кўрсатиб ўтилган бўлиб, мазкур шартномага асосан кўрсатиладиган хизматлар учун мижоз банкка ушбу шартноманинг 1-иловасида келтирилган тариф режасига асосан ҳақ тўлаши, 5.1-бандида хизмат ҳақи банк томонидан ҳар бир тўлов учун ҳисоблаб борилиши ва ҳисобланган хизмат ҳақи кунлик мижоз томонидан тўлаб борилиши, 5.2-бандида ўз вақтида тўланмаган хизмат хақлари банк томонидан мемориал ордер асосида мижознинг ҳисоб-варағида турган пул маблағларидан ундириб олиниши, 5.3-бандида эса ҳисоб-варақда маблағ мавжуд бўлмаганда ёки маблағ етарли бўлмаганда, тўланмаган хизмат хақлари бўйича банк томонидан мижознинг 2-сонли картотекасига жойлаштириши ва ўрнатилган тартибда ижро этилиши белгилаб ўтилган. Жавобгар хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларни бажармаган ва банк хизматларини ўз вақтида амалга оширмай келмоқда. 2022 йил 3 октябрь кун ҳолатига ҳисоб-варағига хизмат кўрсатиш бўйича жавобгарнинг қарзи 1 800 000 сўмни ташкил қилмоқда. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 23 сентябрда юборилган 254513-02-70-сонли ва 2022 йил 26 сентябрда юборилган 2547/13-0201-70сонли талабномаларда 1 800 000 сўм банк хизмати учун ҳисобланган пул маблағларини қайтариш чораларини кўриш сўралган бўлса-да, жавобгар томонидан талабномалар эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш, буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур Кодекснинг 705-моддасига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 1 800 000 сўм ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардан Республика бюджетига 300.000 сўм миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 118, 176-180, 2035- моддаларини қўллаб, суд процессуал Даъво қаноатлантирилсин. «GREENHILL GLORY» хусусий корхонаси ҳисобидан: - Чэт эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки фойдасига кўрсатилган банк хизмати учун 1 800 000 сўм ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов