Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1387 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Капиталбанк давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый QURUVCHI SHER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 944281 Claim ID 2959170 PDF Hash 385f46d76a8d9526... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессул кодекси 157-моддасининг 1-қисми тисодий процессул кодекси 157 1 code_article
аролик Кодексининг 47-моддаси аролик Кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
илмаслик ИПК 154-моддаси илмаслик ИПК 154 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: +998 74 232 35 41, ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш ҳақида) Асака тумани 4-1702-2201/1387-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар АТБ “Капиталбанк” Андижон банк хизматлари марказининг жавобгар “QURUVCHI SHER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 571.000.841,64 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундириш ва ундирувни “DANIEL TEX” масъулияти чекланган жамиятига тегишли молмулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Б.Каримов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар АТБ “Капиталбанк” Андижон банк хизматлари маркази Асака туманлараро иқтисодий судига электрон тарзда даъво ариза билан мурожаат этиб жавобгар “QURUVCHI SHER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 571.000.841,64 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундириш ва ундирувни “DANIEL TEX” масъулияти чекланган жамиятига тегишли мол-мулкларга қаратишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ жавобгарнинг вакили судда иштирок этмади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга асосан иқтисодий иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Даъво аризада баён этилганларга кўра, 2021 йил 22 сентябрь куни АТБ “Капиталбанк” Андижон банк хизматлари маркази ҳамда “QURUVCHI SHER” масъулияти чекланган жамияти уртасида №МК40/А-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра филиал банк жавобгарга “айланма маблағни тўлдириш” учун йиллик 26 фоиз устама билан қайтариш шарти асосида 36 ой муддатга 600.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган. Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида “DANIEL TEX” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Мархамат тумани, “Ўзбекистон” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 80-уйда 600,08 кв.метр ер майдонида жойлашган, қурилиш майдони 600,08 кв.метр, фойдаланиш майдони 601,13 кв.метр бўлган бино ва иншоотлари гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаси шартлари банк томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан шартнома бўйича 32.231.085,86 сўм муддати ўтган асосий қарз, 18.754.762,10 сўм муддати ўтган фоиз ва 6.290.945,49 сўм пеня қарздорлик хосил бўлган. огоҳлантириш хатлари юборилган, аммо мазкур хатлар натижасиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар АТБ “Капиталбанк” Андижон банк хизматлари маркази судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан кредит қарздорлиги бўйича қолган барча суммани тегишли фоизлар билан бирга жами 571.000.841,64 сўм ундиришни, ундирувни “DANIEL TEX” масъулияти чекланган жамиятининг гаровдаги мол-мулклар ҳисобидан қаратишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессул кодекси 157-моддасининг 1-қисмига мувофиқ иқтисодий суд: 1) тузилиши мажбурийлиги қонунда назарда тутилган шартномани тузишда юзага келган келишмовчиликлар тўғрисидаги; 2) шартнома тарафлари томонидан кўриб чиқилиши судга ўтказилиши келишилган шартномани тузишда юзага келган келишмовчиликлар ҳақидаги; 3) шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги; 4) битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги; 5) мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги; 6) мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги; 7) мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги; 8) интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар, товарлар, ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги; 9) мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилганлиги тўғрисидаги; 10) зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги; 11) ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги; 12) ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақидаги; 13) агар қонунда жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш назарда тутилмаган бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахслар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги; 14) назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш ҳақидаги низоларни ҳал этади. Фуқаролик Кодексининг 47-моддасига мувофиқ, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Юқоридаги қонун нормасига асосан банк филиали томонидан судга даъво ариза тақдим этилганлиги боис низо иқтисодий судга тааллуқли ҳисобланмайди. Зеро, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 1-қисмига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги №13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 10-бандига иккинчи ва учинчи қисмига кўра, судлар назарда тутишлари керакки, агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида унинг номидан мурожаат этса, иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Бундай ишлар бўйича алоҳида бўлинма эмас, балки у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар ҳисобланади. Шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади. Агар юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси аъзоси бўлган бўлса, алоҳида бўлинма эмас, балки унинг юридик шахси палата аъзоси ҳисобланади. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан киритиладиган даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши шарт. Ушбу талабга риоя қилмаслик ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилишни рад этишга асос бўлади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилади, деб рахбарий тушунтириш берилган. Баён этилганларга асосан суд, низо бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, низо иқтисодий судида кўриш учун тегишли бўлмаганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг 18-моддаси 1-қисми бешинчи бандига асосан агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилади деб белгиланган. Бинобарин суд, Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195-197моддаларини қўллаб, ажрим қилди: АТБ “Капиталбанк” Андижон банк хизматлари марказининг жавобгар “QURUVCHI SHER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 571.000.841,64 сўм асосий қарз ва суд харажатлари ундириш ва ундирувни “DANIEL TEX” масъулияти чекланган жамиятига тегишли мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан белгиланган тартибда апелляция шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.С.Юлдашев