Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1768 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "МИКРОКРЕДИТБАНК" АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "BOYCHECHAK SIHAT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 965018 Claim ID 2943250 PDF Hash 1d74a54fba129816... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 127-моддаси тисодий процессуал кодекси 127 code_article
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
бандида ФК 736-моддаси бандида ФК 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддаси ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК 327 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И 2022 йил 8 ноябрь 4-1105-2202/1768-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар “Boychechak Sihat” МЧЖ ҳисобидан 461.747.413,22 сўм фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни “Boychechak Sihat” МЧЖга тегишли, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Чанги ҚФЙ, Сумча кўчасида жойлашган, 8.750 га ер майдонига эга, умумий майдони 2359,21 кв.м., фойдали майдони 23559,21 кв.м.дан иборат бўлган, код 0001 дан код 00017 гача бўлган биноларга (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ш.Махкамов (13.10.2022 йилдаги 02/951-сонли ишончнома), жавобгар вакиллари О.Нурматов (раҳбар), М.Пардаев (18.03.2022 йилдаги 2-сонли ишончнома ва ордер), учинчи шахс “Textile Cоmpus” МЧЖ вакили Э.Бакиев (раҳбар) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) “Микрокредитбанк” АТБ (матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Boychechak Sihat” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 461.747.413,22 сўм фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Чанги ҚФЙ, Сумча кўчасида жойлашган, 8.750 га ер майдонига эга, умумий майдони 2359,21 кв.м., фойдали майдони 23559,21 кв.м.дан иборат бўлган, код 0001 дан код 00017 гача бўлган биноларга (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) қаратишни сўраган. Суднинг 2022 йил 3 ноябрдаги ажрими билан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри агентлиги Паркент туман бўлими ва “Textile Campus” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Палата судга даъво талабини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 461.747.413,22 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Ундирувни жавобгарга тегишли биноларга қаратиш талабини чиқариб ташлаган. бўлсада, палата ва Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри агентлиги Паркент туман бўлими вакиллари иштирокини таъминламадилар. Палата даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни палата ва Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри агентлиги Паркент туман бўлими вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари судга ёзма эътирознома тақдим қилиб, банк томонидан ҳисобланган фоизлар тўланмаган асосий қарздорлик учун ёки тўланмаган фоиз қарздорлиги учун ҳисобланганлиги ҳолатига аниқлик киритиш лозимлиги, Пленум қарорида фоиз қарздорлиги фақат фойдаланилган тегишли пул маблағларига нисбатан ҳисобланиши лозимлиги, бунда пул маблағларидан фойдаланганлик учун ўрнатилган фоизларга фоиз ҳисобланмаслиги белгиланганлиги, банк томонидан нореал фоиз ҳисобланганлиги, гаровга қўйилган бино-иншоотлар бошқа тадбиркорга сотилганлиги, бу кадастр агентлиги томонидан расмийлаштириб берилганлини маълум қилиб, даъвогар зиммасига даъво талабларини исботлаш мажбуриятини юклаш тўғрисида илтимоснома тақдим этиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Учинчи шахс “Textile Cоmpus” МЧЖ вакили судга ёзма фикр тақдим қилиб, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган мол-мулклар “Textile Cоmpus” МЧЖнинг қонуний эгалигида эканлиги, мазкур мол-мулкларни электрон онлайн аукционда сотиб олганлиги, “Textile Cоmpus” МЧЖнинг номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади: ИПК 157-моддасига асосан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Шунга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 30 апрел куни 159-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг I бўлимига асосан кредит суммаси 2 500 000 000 сўм этиб белгиланиб, кредитдан фойдаланиш муддати 36ойга 6 ой имтиёзли муддатасосида, йиллик 25фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 жиҳозлашга 2022 йил 29 апрелгача ажратилган. Шартноманинг IV ва V бўлими шартларида томонларнинг мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит маблағлари бериш мажбуриятини, берилган кредитнинг ҳисоб-китобини олиб бориш учун қарз олувчига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очишни, шартнома имзолангандан кейин 3 иш кунида кредит ажратилмаса 0.01 миқдорида жарима тўлашни, жавобгар эса ўз навбатида олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда тўлов топшириқномаси орқали қайтариш ва кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш, берилган кредитнинг мақсадсиз ишлатилиш ҳоллари аниқланган тақдирда мақсадсиз ишлатилган сумманинг 25 % миқдорида жарима тўлаш ва кредит суммасини тўлиқ қайтарилишини таъминлаш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган Паркент тумани, Чанги ҚФЙ, Сумча кўчаси 8.750 га ер майдонида жойлашган умумий майдони 2359,21 кв.м, иборат бўлган код 001дан код 00017 гача бўлган бинолар гаровга тақдим этилган. Шунингдек, шартноманинг 2.7-бандига кўра қарз олувчи томонидан мазкур шартномада доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банк тақдим этилган кредитни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда тутилган тартибда муддатидан олдин ундиришга, шунингдек, ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўйилган ва гаровдан ҳоли ликвидли мол-мулкка қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шартноманинг 2.7-бандига мувофиқ кредит қарз олувчи томонидан муддатида қайтарилмаган ҳолда муддати ўтган кредит асосий қарздорлигига фоиз ҳисоблаш кредит шартномасида кўрсатилган фоиз миқдори даражасидан 1,5 баравар миқдорда амалга оширилади. Жавобгар мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвалига асосан кредит олингандан сўнг ойма-ой асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўловларни тўлаб бориш мажбуриятини олганлигига қарамай мажбуриятини бажармаганлиги сабабли кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш ва ундирувни гаров объектларига қаратиш ҳақида суд ҳужжати қабул қилинган, бироқ жавобгар суд қарорини ижро этмаган ва даъвогар томонидан жавобгарга фоиз тўловини тўлаши тўғрисидаги талаби оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилган кундан кредит қарздорлиги тўлиқ тўланган кунгача, яъни, 2021 йил апрель ойидан 2022 йил апрель ойигача 461.747.413,22 сўм қарздорлик ҳисобланган. Жавобгарга тегишли Тошкент вилояти, Паркент тумани, Чанги ҚФЙ, Сумча кўчасида жойлашган, 8.750 га ер майдонига эга, умумий майдони 2359,21 кв.м., фойдали майдони 23559,21 кв.м.дан иборат бўлган, код 0001 дан код 00017 гача бўлган бинолар суд ижро варақаси асосида Мажбурий ижро бюроси Паркент туман бўлими томонидан электрон онлайн аукционга сотувга қўйилган. 3 “Textile Cоmpus” МЧЖ томонидан мазкур бинолар 3.950.460.000 сўмга сотиб олинган. “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан 2022 йил 19 июлда “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида” ОА 1009-465041-сонли баённома расмийлаштирилиб, “Textile Cоmpus” МЧЖ томонидан сотиб олинганлиги маълум қилинган. Мажбурий ижро бюроси Паркент туман бўлими томонидан 2022 йил 10 августда сотилган мол-мулкни аукцион ғолибига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан ушбу бинолар “Textile Cоmpus” МЧЖга топширилган ҳамда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан 2022 йил 12 августда берилган маълумотга кўра мазкур молмулклар доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида “Textile Cоmpus” МЧЖга тегишли эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмида кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, 736-моддасининг учинчи қисмида эса агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 10-бандида ФК 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида 4 назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Гарчи кредит мажбурияти жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги учун кредит ва унга ҳисобланган фоизлар суднинг қарори билан муддатидан илгари қайтарилиши белгиланган бўлса-да, бироқ кредит қарзи амалда қопланмаган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан тарафлар ўртасидаги кредит шартномаси бекор қилинган, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 034 794 000 сўм асосий кредит қарздорлиги, 494 927 718 сўм фоиз қарздорлиги ва 19 600 сўм почта харажати ундирилган ҳамда ундирув гаров мулкига қаратилган. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки тарафлар ўртасида тузилган шартнома суднинг ҳал қилув қарори кучга кирган санадан бекор бекор қилинган давр учун шартнома шартларига кўра 25 фоиз миқдорида фоиз ҳисоблаши лозим эди. Ундан кейинги даврлар учун қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда 15 фоиздан ҳисоблаши лозим эди. Шунда 2 034 794 000 сўм қарздорлик учун 2021 йил май, июнь, июль, август ойлари учун қопланмаган сумманинг 25 фоиздан жами 169 566 166,68 сўм, 2021 йилнинг сентябридан то 2022 йилнинг январь ойлари учун 15 фоиздан 127 174 625 сўм ҳамда 2022 йил феврал ойида 554 125 760 сўм тўланганидан кейин қолган 1 480 668 240 сўмга нисбатан 15 фоиздан то қоплангунга қадар 55 525 059 сўм, жами 352 265 850,68 сўм фоиз ҳисобланиши лозим эди. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини 352 265 850,68 сўм фоиз қисмини асосли деб ҳисоблайди ҳамда ушбу суммага қаноатлантиришни, қолган қисмини эса рад қилишни лозим топади. Суд даъвогарнинг даъво талабига ўзгартириш киритилганлиги сабабли даъво талабидаги ундирувни гаровга қаратиш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, суд жавобгарнинг даъвогар зиммасига даъво талабларини исботлаш мажбуриятини юклаш тўғрисида илтимосномасини муҳокама этиб, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланганлиги боис, бундай илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини 5 қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Демак, ИПК 118-моддасига асосан даъво қисман асосли деб ҳисобланганлиги боис 7 045 317 сўм давлат божи жавобгар зиммасига, 2 189 631,25 сўм қисми эса даъвогар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 127-, 128-, 170-, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талабларини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинсин. “Boychechak Sihat” МЧЖнинг даъвогар зиммасига даъво талабларини исботлаш мажбуриятини юклаш тўғрисида илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Boychechak Sihat” МЧЖ ҳисобидан: - “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 352 265 850,68 сўм фоиз қарздорлиги ва 24.000 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 7 045 317 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ ҳисобидан: - республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 2 189 631,25 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган фоиз қисми ҳамда Ундирувни гаровга қаратиш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 6