Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1807 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Янги ғишт сервис масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый RUXI BUSINESS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 946959 Claim ID 2943212 PDF Hash 419166a8a53d340f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 8 ноябрь 4-1105-2202/1807-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Yangi G’isht Servis” МЧЖ манфаатида жавобгар “Ruxi Business” МЧЖ ҳисобидан 268.760.750 сўм асосий қарз ва 134.380.375 сўм пеня, жами 403.141.125 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили Н.Қодирова (раҳбар) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) “Yangi G’isht Servis” МЧЖ (матнда даъвогар ёки етказиб берувчи деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Ruxi Business” МЧЖ (матнда жавобгар ёки харидор деб юритилади) ва даъвогар ўртасида 2021 йил 16 апрелда 7-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан даъвогар 625.025.500 сўмлик маҳсулот етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлиги, даъвогар томонидан олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиб, жавобгарга 268.760.750 сўмлик маҳсулотлар етказиб берганлиги, маҳсулот етказиб берилганлиги ҳисоб-фактуралар ва таққослаш далолатномаси билан тасдиқланганлиги, бироқ, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги натижасида 268.760.750 сўм асосий қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан 268.760.750 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 134.380.375 сўм пеня, жами 403.141.125 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида палата ва даъвогар вакиллари иштирок этмадилар. Палата даъво аризасида, даъвогар эса алоҳида ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзларининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга асосан суд низони даъвогар ва палата вакиллари иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъвогар томонидан етказиб берилган ғишт маҳсулотлари фойдаланишга яроқсиз эканлиги, қурилишда фойдланиб бўлмаслиги, бир йилдан буён фойдаланилмасдан ётганлиги, даъвогар етказиб берган яроқсиз маҳсулотларини олиб кетиши мумкинлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 16 апрелда 7-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар ҳар бир донаси 1087 сўмдан 500.000 дона 543.500.000 сўмлик, ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда жами 625.025.500 сўмлик ғишт маҳсулотларини жавобгарга етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. 2021 йил 31 майда 8-сонли ҳисоб-фактурага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 197.000 дона 214.139.000 сўмлик, ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда 246.259.850 сўмлик, 2021 йил 27 августда 16 сонли ҳисоб-фактурага асосан 18.000 дона 19.566.000 сўмлик, ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда 22.500.000 сўмлик, жами 268.760.750 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов қилинмаган. Мавжуд қарздорлик 2021 йил 20 сентябрда икки томонлама имзоланган таққослаш далолатномаси билан жавобгар томонидан тан олинган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан жавобгар маҳсулотлар суммасининг 50 фоизини олдиндан тўлаши, қолган қисмини маҳсулотлар қабул қилиб олингандан сўнг 10 банк иш куни ичида тўлаши лозимлиги белгиланган. 2 Жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 50 фоиз олдиндан тўлов қилинмаган. Маҳсулотлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотларнинг ҳақи тўлаб берилмаган. Шартноманинг 6.3-бандига асосан низо келиб чиққан тақдирда келишув йўли билан ҳал қилиниши лозимлиги, келишув йўли билан ҳал қилиб бўлмаганда талабнома тартибига амал қилган ҳолда етказиб берувчи жойлашган жойдаги иқтисодий судда кўриб чиқилиши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 10 ноябрда 49-сонли талабнома юборилиб, унда юзага келган қарздорликни 10 кунлик муддатда тўлаб бериш сўралган. Мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси ҳамда жавобгар берган тушунтиришларга асосан 268.760.750 сўм асосий қарз мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво талабларида 134.380.375 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандида харидор тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0.4 % миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан 3 даъвогар фойдасига 20.000.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Суд юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 8.062.822,5 сўм давлат божи, жавобгардан даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ruxi Business” МЧЖдан: - даъвогар “Yangi G’isht Servis” МЧЖга 268.760.750 сўм асосий қарз, 20.000.000 сўм пеня ҳамда 24.000 сўм почта харажати; - республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 8.062.822,5 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 4