← Назад
Решение #745327 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд даъвогарга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2022 йил 8 ноябрь
4-1107-2202/686-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида даъвогар Тошкент вилоят Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “Yangi Angren IES” АЖдан
3.538.038.718 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
жавобгар вакили Е.Рахимбердиев (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг
биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг 02.12.2021 йилдаги рухсати ҳамда Тошкент вилоят Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (қуйида даъвогар деб юритилади) нинг
03.12.2021 йилдаги буйруғи асосида 2021 йилнинг 14-23 декабрь кунлари “Yangi
Angren IES” АЖ (қуйида жавобгар ёки жамият деб юритилади) нинг 2019-2021
йиллардаги фаолияти текширилган.
Текшириш натижаси бўйича акт тузилган. Актда жамият бир қатор ҳолларда
экология соҳасидаги қонун ва Ҳукумат қарорлари талабларига риоя қилмагани
кўрсатиб ўтилган ва аниқланган ҳар бир ҳолат учун қўшимча компенсация
тўловлари ҳисобланган (жами компенсация тўловлари 3.538.038.718 сўмни
ташкил этади).
Шунингдек, актда даъвогар томонидан берилган кўрсатмаларни келгусида
бажариш муддатлари ва чора-тадбирлари ҳам кўрсатиб ўтилган. Жумладан, актда
3.538.038.718 сўм қўшимча компенсация тўловларини 31.12.2021 йилгача бўлган
муддатда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ
ишларни амалга ошириш жамғармасига ихтиёрий тўлаш ҳақида кўрсатма
берилган. Бироқ, компенсация тўловлари жамият томонидан ихтиёрий
тўланмаган, берилган огоҳлантириш оқибатсиз қолдирилганидан сўнг даъвогар
судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида даъвогар вакили тилхат орқали
хабардор қилинган бўлсада, бугунги суд мажлисида унинг вакили иштирок
этмади (олдинги суд мажлисида иштирок этган вакил Б.Умарханов даъво
талабларини қувватлаб, уларни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраган). Шу
сабабли суд даъвогарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси асосида унинг
иштирокисиз кўриб чиқади.
1
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тўлиқ рад
этишни сўради.
Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва суд харажатларини қаноатлантирилган ва рад этилган
талабларга мос равишда тарафларнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарори билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги
ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.
Ушбу низомнинг 3-бандига кўра, ифлослантирувчи моддаларни атмосфера
ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг
норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар
ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан
ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни
ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация
тўловлари (қуйида компенсация тўловлари деб юритилади) объекти ҳисобланади
ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:
турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера
ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига
оқизиш массаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз
чиқиндилар массаси;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал
канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча
оқизилган массаси.
Низомнинг 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловчи субъектларга қуйидагилар киради :
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
ифлослантирувчи
моддалар
ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни
оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари
коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан
ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Низомнинг 6-бандида атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар
ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча чиқарганлик ва
оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва лимитдан ортиқча
жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори атроф-муҳитга таъсир
кўрсатишнинг I - IV тоифаларига мансуб компенсация тўловчи субъектлар
томонидан ушбу Низомга 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга асосан белгиланган базавий
ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар
ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ
2
аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик нормативларга асосланган ҳолда
мустақил равишда белгиланади.
Хусусан, текширишда жамиятнинг электрофилтрлардан ушлаб қолинган кул
чангини сув билан аралаштириб ариққа йўналтириш қисмида вақти-вақти билан
қувур тўлиб қолиши натижасида атмосфера ҳавосига тўғридан-тўғри кул чанги
ташланиш ҳолати аниқланган. Бунга сабаб қувур қопқоғи тозалаш учун
очилганида тозалаш ишлари якунига етгунича бир соат давом этиши ва ҳафтасига
уч мартадан содир бўлиши, ушбу ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг
12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарорига мувофиқ атмосфера ҳавосига
ташланмаларнинг ҳисобга олинмаган манбасидан ташланаётган ташланмалар
учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганда 960.040.512 сўмни ташкил
этган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ушбу ҳолатларнинг
асоссизлигини билдирди.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи
орган зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва
суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва
у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Текшириш даврида иштирок этган жамият вакили С.Хамроев 1-энергоблок
электрофилтрларидан ушлаб қолинган кулни сув билан ҳайдаш қурилмаси
тиқилиб қолганлиги сабабли ва унинг туйнуги вақтида ёпилмаганлиги сабабли
атмосфера ҳавосига вақтинча кул чанги чиқишини, ушбу ҳолатлар ҳафтада ўрта
ҳисобда уч марта содир бўлиши мумкинлигини ва буни бартараф қилиш учун бир
соат вақт кетишини тасдиқлаб кўрсатма берган.
Текшириш актида 960.040.512 сўмнинг ҳисоб-китоби алоҳида қайд
этилмаган, бироқ суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ушбу
компенсация тўловининг ҳисоб-китобини кўрсатиб берди ва ҳисоб-китоб айнан
жамият вакилининг кўрсатмаси асосида олиб борилганини, жамият вакиллари
текширув ўтказилган пайтда атмосфера ҳавосига вақтинча кул чанги чиқиши
ҳафтада ўрта ҳисобда қанча вақт давом этишини ва буни бартараф қилиш учун
қанча вақт сарфланишини бошқа ҳужжатлар билан асослаб бермаганини маълум
қилди.
Бундай ҳолда суд жавобгар вакилининг важлари билан келишмайди ва унинг
ушбу компенсация тўлов ҳисоб-китобига оид судга тақдим этган маълумотлари
билан келишмайди. Шунинг учун суд даъво аризанинг жавобгар ҳисобидан
3
960.040.512 сўм компенсация ундиришга оид қисмини қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, текширув актида 2-сонли кўмир кули (зола) ташлаш қисмида
қувурдан келаётган оқова сув авариявий ташланма тўғридан-тўғри жой рельефига
ташланаётганлиги, бундаги таҳлил натижасига кўра ифлослантирувчи
моддаларнинг белгиланган меъёрдан ортиб кетганлиги ҳолати юзасидан Вазирлар
Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарори асосида 302.042.494 сўм
компенсация, ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлаётган оқова сувларнинг чиқиш қисми
Оҳангарон ўнг қирғоқ магистрал каналидан (АПМК) дан таҳлил намуналари
олинганда оқова сув таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг белгиланган
меъёрдан ортиб кетганлиги бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги
202-сонли қарори асосида 24.264.577 сўм компенсация тўлови ҳисоблангани
кўрсатилган.
Жой рельефига тўғридан-тўғри ташланаётган ҳамда ишлаб чиқаришдан
ҳосил бўлган оқова сув таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг белгиланган
меъёрига нисбатан ортиқчалиги даъвогар томонидан олиб борилган лаборатория
хулосалари билан тасдиқланади ва унга оид далиллар иш ҳужжатларига илова
қилинган. Шу сабабли суд давъо аризанинг ушбу қисмини ҳам асосли деб
ҳисоблайди ва жавобгар ҳисобидан 326.307.071 сўм компенсация тўлови
ундиришни лозим топади (302.042.494 + 24.264.577).
Текшириш актида жамиятнинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган
кўмир кули (золошлак угля) махсус йиғиладиган жойга йўналтирилмасдан
марказий таъмирлаш цехига қарашли бўш ҳудудга жойлаштирилгани, ушбу
жойнинг узунлиги 80 метр, эни 85 метр, бўйи эса 1,5 метрни ташкил этиши,
бундай ҳолда кўмир кулининг ҳажми 10.200 м 3 дан иборатлиги, бундай ҳолда
ушбу ҳолатлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли
қарори асосида 541.987.200 сўм компенсация тўлови ҳисоблангани кўрсатилган.
Шунингдек, ушбу актда жамиятнинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил
бўлган суюқ ҳолатдаги кўмир кули (золошлак угля) махсус йиғиладиган жойга
йўналтириладиган қувурлар носозлиги сабабли кўмир кули махсус сақланадиган
ҳудуддан ташқарида белгиланмаган жойга йиғилиб қолгани, ушбу ҳудудда ўлчов
ишлари олиб борилганида белгиланмаган жой узунлиги 50 метр, эни 60 метр,
бўйи 3 метрни ташкил этиши, бундай ҳолда кўмир кулининг ҳажми 9.000 м 3 дан
иборатлиги, бундай ҳолда ушбу ҳолатлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг
12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарори асосида 478.224.000 сўм компенсация
тўлови ҳисоблангани кўрсатилган.
Бундан ташқари, текширув актида ёқилғи узатиш цехи (ТТЦ) ҳудудида
белгиланмаган жойларга ҳар хил турдаги чиқиндилар шу жумладан, маиший,
қурилиш, тиббий чиқиндилар аралашган ҳолда, чиқиндиларнинг асосий қисмини
ишлаб чиқариш чиқиндилари яъни, кўмир кули тўпланиб қолгани аниқлангани,
олиб борилган ўлчов ишларида чиқиндиларнинг жами ҳажми 11.588 м 2 майдонда,
баландлиги 2 метр, умумий ҳажми 23.176 м3 миқдордалиги аниқлангани, бундай
ҳолда ушбу ҳолатлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202сонли қарори асосида 1.231.479.936 сўм компенсация тўлови ҳисоблангани
кўрсатилган.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жамият ҳудудида
белгиланмаган жойларга тўпланиб қолган барча чиқиндиларнинг ҳажми махсус
4
инструментлардан фойдаланмаган ҳолда жамият вакиллари берган кўрсатмалар
асосида ўлчанганини маълум қилган.
Бироқ, суд даъвогар ваклининг ушбу важлари билан келишмайди. Чунки,
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарори билан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 16-бандида атроф табиий
муҳитга ифлослантирувчи моддалар авария ҳолатида ва бирваракайига чиқариб
ташланган, оқизилган ва чиқиндилар жойлаштирилган ҳолатларда уларнинг
миқдори инструментал усулда аниқланади.
Агар атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида
чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш миқдорини
инструментал усулда аниқлаш мумкин бўлмаса, уларнинг миқдори ишлаб
чиқаришнинг технологик тартиб-қоидасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб усули
билан аниқланади, дейилган.
Қолаверса, суд жараёнида тайинланган маркшейдерлик мутахассиси ҳам
суднинг ажримида қайд этилган ҳудудларда (ушбу ҳудудлар текшириш акти
асосида белгиланган) чиқиндиларнинг бартараф этилганини, шунинг учун
белгиланган жойга тўпланган чиқиндиларнинг ҳажмини ўлчовдан ўтказиб бу
ҳақда судга хулосаларини тақдим этган.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди,
деб белгиланган.
Ушбу кодекснинг 74-моддасида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан
тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга
топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар
бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва
ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот
қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас, дейилган.
5
Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб суд даъвогар томонидан
жамият ҳудудида белгиланмаган жойларга ташланган (ёки тўпланган)
чиқиндиларнинг
ҳажмини
аниқлашда
махсус
асбоб-ускуналардан
фойдаланилмаганини инобатга олади ва унинг натижасида олинган далилларни
мақбул далил ўрнида қабул қилмасликни лозим топади.
Шунинг учун суд даъво аризанинг белгиланмаган жойга чиқинди
жойлаштиргани учун жавобгар ҳисобидан 2.251.691.136 сўм (541.987.200 +
478.224.000+1.231479.936) компенсация ундиришга оид қисмини рад этади.
Бинобарин, ИПК 72-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъво аризани қисман қаноатлантиришни
ва жавобгар ҳисобидан 1.286.347.583 сўм (960.040.512+302.042.494+24.264.577)
компенсация тўловини ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини эса рад
этишни лозим топади.
Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб
чиқиб қаноатлантирилган талабга мос 25.726.951,66 сўм давлат божини ва 21.600
сўм почта харажатини жавобгар “Yangi Angren IES” АЖ зиммасига юклашни,
қаноатлантириш рад этилган талабга мос 45.033.822,7 сўм давлат божини эса
даъвогар Тошкент вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси зиммасига юклашни, бироқ “Давлат божи тўғрисида”ги қонун билан
даъвогар Тошкент вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси давлат божи тўловидан озод этилгани сабабли ундан ундирмасликни
лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд ИПК 68, 72, 118, 178-179-моддалари
асосида
қарор қилди:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Yangi Angren IES” АЖ ҳисобидан:
-даъвогар Тошкент вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси фойдасига 1.286.347.583 сўм компенсация тўлови ва 21.600 сўм
почта харажатлари ;
-республика бюджетига 25.726.951,66 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Даъвогар Тошкент вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси давлат божи тўловидан озод этилгани инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Каримов
6