← Назад
Решение #745492 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| ушбу кодекс | 985 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2022 йил 8 ноябрь
4-1107-2201/738-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти бошқармасининг даъвогар “Toshkent suv ta`minoti” МЧЖ
манфаатида жавобгар “Guli Lola” МЧЖ ҳисобидан 15.669.996 сўм зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ё.Давлатова
(ишончнома асосида), назоратчи М.Раимқулов иштирокида ўзининг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Toshkent suv ta`minoti” МЧЖ (қуйида- таъминотчи ёки даъвогар)
Оҳангарон шаҳар филиали ва “Guli Lola” МЧЖ (қуйида-абонент ёки
жавобгар) ўртасида ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни чиқариш
хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра таъминотчи абонентнинг буюртмасига мувофиқ
унга белгиланган миқдорда ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова
сувларини қабул қилишни таъминлаш, жавобгар эса ушбу сув ва
хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Таъминотчи корхонанинг мутахассислари томонидан 17.03.2022 йилда
абонентнинг Оҳангарон шаҳар, А.Темур кўчасидаги биносида сувдан
фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Ўрганишда д-20 мм қувурга ўрнатилган
36847929 рақамли сувни ҳисобга олиш приборидаги пломбалар жойидалиги,
бироқ ушбу прибор ишламаётгани, шунингдек абонент ўз сув қудуғига эга
бўлиб д-15 мм қувур орқали таъминотчининг оқова сувига улангани
аниқланган ва 36847929 рақамли приборни 30 кун ичида таъмирлатиш ва
навбатдан ташқари қиёсловдан ўтказиш ёки алмаштиришга шунингдек, оқова
сув тизимига ноқонуний уланганлик ҳолатини бартараф этишга кўрсатма
берилган (бу ҳақда абонент вакили А.Қодиров иштирокида TST vil 014884сонли акт тузилган).
Шундан сўнг прибор ишламаётгани ҳолати бўйича 13.806.775,68 сўм,
оқова сув тизимига ноқонуний уланиш ҳолати бўйича 1.936.876,67 сўм
қўшимча ҳисоб-китоб қилинган ва абонентга 14.04.2022 йилда талабнома
берилган. Бироқ, талабномани абонент оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг
даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 23.06.2022 йилдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 13.806.775 сўм зарар, 21.600 сўм почта
харажати, республика бюджетига 313.400 сўм давлат божи ундирилган.
Суднинг ҳал қилув қарор қонуний кучга кирганидан сўнг 25.07.2022
йилда ижро варақаси берилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
13.09.2022 йилдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилиб, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 23.06.2022
йилдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқиш учун
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили абонентга тегишли
36847929 рақамли прибор 17.03.2022 йилдан бошлаб 30 кун ичида навбатдан
ташқари қиёсловдан ўтказилмагани учун абонентга нисбатан 13.806.775,68
сўм зарар асосли ҳисобланганини маълум қилди ва 13.806.775 сўм зарарни
ундириб беришни сўради.
Маълумот учун: оқова тизимга ноқонуний уланиш учун ҳисобланган
1.936.876,67 сўм зарар олдинги суд муҳокамасида сўндирилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажримни жавобгар вакили
шахсан олган ва бунга оид далиллар ишда мавжуд бироқ, жавобгар вакили
бугунги суд мажлисида иштирок этмади (олдинги суд мажлисида иштирок
этган жавобгар вакили Ф.Комилов (ишончнома асосида) 17.03.2022 йилда
ўтказилган текширишда ва ундан олдинги 3 ой давомида таъминотчининг
совуқ сувидан абонент фойдаланмай келгани, чунки совуқ сув нархлари
қиммат бўлгани учун ўзларининг қудуқларидаги сувдан фойдаланиб келгани,
36847929 рақамли прибор текшириш ўтказилган пайтда ҳам ишлаб тургани,
бироқ таъминотчи вакиллари абонент вакилларини ўзлари тузган актга қўл
қўйдириб кетгани, абонентнинг 04.04.2022 йилдаги аризаси асосида 36847929
рақамли прибор таъминотчи вакиллари томонидан 05.04.2022 йилда ечиб
берилгани ва абонент томонидан қиёсловдан ўтказиш учун “Ўзбекистон
миллий метрология институти” ДМ Олмалиқ филиалига тақдим этилгани,
қиёслов органининг хулосаси асосида 36847929 рақамли прибор “ишга
яроқли” деб топилгани, бундай ҳолда таъминотчининг 13.806.775,68 сўм
зарарни ҳисоблашга ҳаққи йўқлигини билдирган ва даъво талабларининг
ушбу қисмини рад этишни сўраган). Шу сабабли суд жавобгар навбатдаги
суд мажлиси ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган деб ҳисоблайди ва
унга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида кўриб чиқади.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг важини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни
ва суд ҳаражатларини тарафларнинг зиммасига юклашни лозим топади.
ФК 478-моддаси 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва
нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФК 6-параграфи 468-478моддалар) қоидалари қўлланади.
ФК 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда
энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган
ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан
тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматларини кўрсатиш Қоидаларининг 68-бандига асосан ИСКХ ташкилоти
вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги
аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари
узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома
тузилади
ҳамда
ИСКХ
ташкилоти
томонидан
истеъмолчига
(субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида
навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат
кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади.
Берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган тақдирда I гуруҳ
истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик бандига
кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса 87-банднинг “б” кичик бандига кўра
амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар
бартараф этилмагунгача ёки янги сувни ҳисобга олиш асбоби
ўрнатилмагунгача давом этади, дейилган.
Суд мажлисида абонентга тегишли 36847929 рақамли прибор
абонентнинг 04.04.2022 йилдаги аризаси асосида таъминотчи томонидан
05.04.2022 йилда навбатдан ташқари қиёсловдан ўтказиш учун ечиб
олингани (иш ҳужжатларининг 14 ва 17-варақлари), шундан сўнг
абонентнинг мурожаати асосида 36847929 рақамли прибор “Ўзбекистон
миллий метрология институти” ДМ Олмалиқ филиалига навбатдан ташқари
қиёсловдан ўтказиш учун тақдим этилгани аниқланди.
“Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ Олмалиқ филиалининг
07.11.2022 йил куни судга тақдим этган 05-50-02-сонли ёзма хатига кўра,
36847929 рақамли прибор қиёсловдан ўтказиш учун 05.05.2022 йилда
метрология ташкилотига келиб тушгани, ушбу прибор Oz DST 8.047:2016
меъёрий ҳужжат талабларининг 5.1-банди (ташқи кўрик), 5.2-банди
(герметиклиги), 5.4-банди (метрологик характеристикаси) талаблари асосида
текширилгани, приборнинг яроқлилиги аниқланиб бу ҳақда 03.0006776-2022сонли сетификат берилгани кўрсатилган (яъни, қиёсловдан ўтказиш
жараёнида 36847929 рақамли приборнинг ишлатишга яроқлилиги ҳақида
хулоса қилинган).
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили абонентга тегишли
36847929 рақамли прибор 17.03.2022 йилдан бошлаб 30 кун ичида навбатдан
ташқари қиёсловдан ўтказилмагани учун март ойидаги 31 кун учун абонентга
13.806.775,68 сўм қўшимча ҳисобланганини маълум қилди (иш ҳужжатининг
15-варағи).
Бироқ, суд прибор 30 кун ичида қиёсловдан ўтмагани учун март ойидаги
31 кунга 13.806.775,68 сўм ҳисоблаганига оид даъвогар вакилининг важлари
билан келишмайди.
Чунки, Қоидаларнинг 84-бандида сувни ҳисобга олиш асбоби
истеъмолчининг айбисиз носоз бўлган тақдирда сарфланган сув миқдори
олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисобкитобнинг бундай тартиби бир ойдан кўп қўлланилиши мумкин эмас. Агар
сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсатилган муддат мобайнида ўрнатилмаса,
сарфланган сув миқдори I гуруҳ истеъмолчилари учун - ушбу Қоидалар 87бандининг “а” кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ушбу
Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинади,
дейилган.
Худди шу қоида Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги 698сонли қарори билан тасдиқланган Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш
ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича
давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 8-бандида ҳам
белгиланган бўлиб, унга кўра ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз
вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда,
етказиб берилган ичимлик ва иссиқ сув учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш
бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб
ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби
бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас, дейилган.
ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилиши
кўрсатилган.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 985-моддаси 1-қисмига кўра,
ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки
мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар,
шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ
ҳажмда қопланиши лозим.
Абонентга тегишли 36847929 рақамли прибор метрология соҳасидаги
ваколатли орган томонидан навбатдан ташқари қиёслов натижасида “яроқли”
деб топилгани, 17.03.2022 йилда ўтказилган текширишда ушбу прибор гарчи
ишламай тургани визуал аниқланган бўлсада, бунда абонентнинг айби
таъминотчи томонидан суд жараёнида исботлаб берилмагани (чунки,
Қоидаларнинг 68-бандига асосан ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни
ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш
тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу
ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади деб белгиланган
бўлсада, таъминотчи томонидан 36847929 рақамли прибор айнан нима
сабабдан ишламаётгани ҳолатига 17.03.2022 йилдаги акт билан аниқлик
киритилмагани) сабабли суд даъво аризанинг жавобгар ҳисобидан 13.806.775
сўм зарар ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этади.
Шунингдек, суд абонент томонидан таъминотчининг оқова сув тизимига
ноқонуний уланиши натижасида ҳисобланган 1.936.876,67 сўм тўлов олдинги
суд мажлисларида сўндирилгани сабабли даъво аризанинг ушбу қисмини ҳам
рад этишни лозим топади.
Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси асосида 37 264,42
сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни, 276.135,5 сўм
(13.806.775,68х2%) давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини эса
даъвогар зиммасига юклашни лозим топади ва ИПК 68, 72, 118, 170, 176-179,
186-моддалари, ФК 333, 985-моддаларини қўллаб
қарор қилди:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Toshkent suv ta`minoti” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 276.135,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “Guli Lola” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 37 264,42
сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндагн тўланган 24.000 сўм почта харажати даъвогар “Toshkent suv
ta`minoti” МЧЖ зиммасида қолдрилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Каримов