Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1415 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Мингбулоқда парранда томорқа хизмати масъулияти чекланган жамияти
Source ID 944037 Claim ID 2963509 PDF Hash 0bd2721fd7e23037... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон туман 4-1703-2202/1415-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогарАТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар- «Мингбулоқ парранда томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили М.Аскаров (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари Д.Нуралиевларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- «Мингбулоқ парранда томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 257 234 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 5 609 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга имтиёзли шартлар асосида кредит маблағи берилганлигини, бироқ жавобгар кредит тўловларини сурункали равишда келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилганлигини, суд кунига қарздорлик ортганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, кредит маблағлари олинганлигини, олиб келинган зотдор товуқлар нобут бўлганлигини, масъул ходимлар хабардор этилганлигини, жамият молиявий ҳолати оғирлигини, кредит қарздорлигини тўлашга имконияти йўқлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Улуғнор филиали ва «Мингбулоқ парранда томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 25 февралда №54-4-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, филиал жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан минитрактор, мотокультиватор, уруғлик ва кўчат, инқуватор ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 300 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал асосида 300 000 000 сўм кредит асосий ва унга хисобланган фоиз тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 7 март кунги №1, №2, №3-сонли тўлов топшириқномалари билан шартномада келишилган 300 000 000 сўм тўловни амалга оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил сентябрь ойи ҳолатига 5 609 000 сўм фоиз қарз ташкил этиши, шу сабабли барча кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ундириб беришликни сўраган. Шартноманинг 4.7-бандига кўра, қарз олувчи шартноманинг 3.5-3.11-бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда, муддатидан олдин кредит асосий қарз ва хисобланган фоизлари билан банк қайтаришни талаб этишга ҳақли эканлиги белгиланган. Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда ҳамда қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 257 234 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 5 609 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. «Мингбулоқ парранда томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 257 234 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 5 609 000 сўм фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 5 256 860 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат да шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов