← Назад
Решение #745563 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 8 ноябрь
4-1703-2202/1419-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар- «Magic
Black Oil” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- Улуғнор туман
йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Мадаминов (ишончнома асосида),
жавобгар вакили К.Вахобов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа воситаси орқали
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Magic Black Oil” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб юритилади) ва Улуғнор туман йўллардан фойдаланиш унитар
корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида
2022 йил 17 январда № 31-сонли шартнома (кейинги ўринларда “Шартнома” деб
юритилади) тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга 2 850 000 150
сўмлик нефт махсулотларини улгуржи етказиб бериш ва етказиб берилган
махсулотларни ушбу шартнома спецификацияси ва нарх протоколида
кўрсатилган миқдор, нарх, сумма бўйича етказиб бериш, жавобгар эса
белгиланган миқдорда, тартибда ва муддатда товар баҳосини тўлашга
келишилган.
Даъвогар томонидан 85 025 004 сўмлик махсулот жавобгарга етказиб
берилган, бироқ жавобгар етказиб берилган махсулотлар учун тўлиқ тўловни
амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйганлик важи билан даъвогар судга
жавобгардан 51 025 004 сўм асосий қарз, 25 512 502 сўм пеня, 24 000 сўм почта
харажатини ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар томонидан
шартнома талаблари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида ҳақиқатдан ҳам даъвогардан
жавобгарнинг махсулот етказиб бериш шартномаси бўйича қарздорлик
мавжудлигини, асосий қарздорликка нисбатан эътирози йўқлигини, даъвогар
25 512 502 сўм миқдорида пеня ундиришни талаб қилаётганлигини билдириб,
пеня миқдорини камайтириб беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 июндаги
№ 345-сонли “Таъсисчи бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга
ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарорига асосан Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги
барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан
хизмат кўрсатилиши белгиланган.
Суднинг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан Улуғнор туман молия ва
Ғазначилик бўлимлари ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб этилиб, ишни кўриш 2022 йил 8 ноябрь кунига
қолдирилган.
Учинчи шахс сифатида жалб қилинган Улуғнор туман молия ва Ғазначилик
бўлимлари вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келишмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдиришмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни Улуғнор туман молия
ва Ғазначилик бўлимлари вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган
бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга махсулот етказиб бериш,
жавобгар эса етказиб берилган махсулотлар учун тўлиқ тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
2022
йил
19
январдаги
48-сонли
ҳисоб-фактурага
асосан
17 005 000 сўмлик, 2022 йил 20 январдаги 50-сонли ҳисоб-фактурага асосан
17 005 000 сўмлик, 2022 йил 23 январдаги 53-сонли ҳисоб-фактурага асосан
17 005 000 сўмлик, 2022 йил 29 январдаги 66-сонли ҳисоб-фактурага асосан
17 005 000 сўмлик, 2022 йил 10 февралдаги 82-сонли ҳисоб-фактурага асосан
17 005 000 сўмлик жами 8950 литр дизел ёқилғи махсулоти етказиб берилган,
жавобгар етказиб берилган махсулот учун 34 000 000 сўм тўлаган, 51 025 004
сўм тўловларни амалга оширмаган.
Даъвогар
мавжуд
қарздорликларни
тўлаб
бериш
юзасидан
2022 йил 13 июлдаги №9-ТМ-сонли талабномаси жавобгарга почта алоқа
хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришликни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 5.1-бандида етказиб берилган махсулот ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида
тўланмаган сумманинг 0.4 фоизи миқдорида, лекин жами тўлов кечиктирилган
сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаланиши
кўрсатилган.
Даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун
25 512 502 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Жавобгар вакили суд мажлисида берган кўргазмасида даъвони пеня
ундириш ҳақидаги қисми бўйича пеня миқдорини камайтиришни сўрасада,
жавобгарнинг ҳозирги кунда мулкий аҳволи яхши эмаслиги ҳақида бирор бир
ёзма ҳужжат тақдим этмади.
Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарнинг
фойдасига 51 025 004 сўм асосий қарз, 25 512 502 сўм пеня, судга мурожаат
қилишда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, шунингдек, ишни
кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети фойдасига
1 530 750,12 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига
чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни,
гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа
тараф ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128,170, 176-180 моддаларини қўллаб
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Улуғнор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан:
- «Magic Black Oil” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 51 025 004 сўм
асосий қарз, 25 512 502 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 11 530 750,12 сўм давлат божи;
- Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов