Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2652 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Аммафос максам акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Интер-пласт масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936323 Claim ID 2964148 PDF Hash 6391df42c908809f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 2035-моддаси ИПК 2035 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ------------------------ -----------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси -------- даъвогар “-------------------” АЖнинг жавобгар “--------------------” МЧЖдан воситачилик учун тўланган 1.062.000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “--------------------” АЖ судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “--------------------” МЧЖдан воситачилик учун тўланган 1.062.000 сўм зарар ундиришни сўраган. ИПК 2034-моддасида, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, деб белгиланган. Суднинг 26.10.2022 йилдаги ажрими жавобгар “--------------------” МЧЖнинг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 13-даҳа, 59-уй, 40-хонадаги манзилига юборилган бироқ, қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда топилмаганига оид почта маълумоти судга тақдим этилган. Натижада даъво ариза юзасидан жавобгар “--------------------” МЧЖнинг қўшимча фикр мулоҳазалари судга келиб тушмади. Шу сабабли суд даъво аризани унга илова қилинган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва уни қуйидаги асосларга кўра қаноатлантиради. Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 833-сонли қарори билан тасдиқланган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомнинг 21-бандида буюртмачилар, бюджет буюртмачилардан ташқари, ва етказиб берувчилар харидларда иштирок этишдан олдин ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига товар (иш ва хизматлар) бошланғич қийматининг 1,1 фоизи миқдорида авансни жойлаштиради. Аванс шартнома суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалат ҳамда шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдоридаги операторнинг воситачилик йиғимини ўз ичига олади. Бунда мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркалари доирасида хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача бўлган шартномалар бўйича иштирокчилардан аванс талаб этилмайди ҳамда улардан воситачилик йиғими олинмайди, дейилган. Низомнинг 22-бандида буюртмачилар (давлат буюртмачилари бундан мустасно) Порталда товар жойлаштирган етказиб берувчилар билан автоматик равишда электрон тарзда шартнома тузади. Порталда рўйхатдан ўтказилган иштирокчиларнинг ҳеч бири дастлабки таклифдан пастроқ нархни таклиф қилмаса, Портал буюртмачи ва етказиб берувчи ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказиши кўрсатилган. Полипропилен қопларни етказиб бериш тўғрисида буюртмачи “-------------------” АЖ ва етказиб берувчи “--------------------” МЧЖ ўртасида 03.08.2022 йилда 0127881-сонли шартнома тузилган (ид № 0127881). Шартнома қиймати 1.062.000.000 сўмни ташкил этади (3.540 сўм х 300.000 дона қоп). Низомнинг 30-бандида портал электрон харидларнинг якунларига кўра буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг ҳар биридан битим суммасининг 0,1 фоизи миқдоридаги операторнинг воситачилик йиғимини ушлаб қолади. Шу сабабли, оператор буюртмачи “--------------------” МЧЖдан 1.086.000 сўм воситачилик йиғимни ушлаб қолган (1.062.000.000 х 0,1 %). Шартномага кўра, етказиб берувчи товарни 5 иш куни ичида буюртмачига етказиб беришни зиммасига олган. Бироқ, товар етказиб берилмагани, иш ҳужжатларида эса буюртмачининг талабномасини етказиб берувчи томонидан оқибатсиз қолдирилгани ҳақида маълумотлар мавжуд (иш ҳужжатларининг 5-10 ва 20- бетлари). “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида” қонуннинг 24-моддасига кўра тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф: бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Шунингдек, ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Товар етказиб бериш мажбурияти жавобгар “--------------------” МЧЖ томонидан лозим даражада бажарилмагани сабабли, суд даъвогарнинг савдо ташкилотчиси учун тўлаб берган 1.062.000 сўм воситачилик йиғимини даъвогарга етказилган зарар деб ҳисоблайди ва уни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган. Шунга кўра, суд ушбу иш бўйича ҳисобланган 300.000 сўм давлат божини ҳамда 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди. ИПК 2035-моддаси 1-қисмига кўра соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Қайд этилганларга кўра, ФК 14-моддаси, ИПК 176-177, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “--------------------” МЧЖ ҳисобидан: даъвогар “--------------------” АЖ фойдасига 1.062.000 сўм воситачилик йиғими ва 24.000 сўм почта харажатлари; республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ------------