Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1467 Дата решения 08.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый DIYOR BUNDEKS MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936719 Claim ID 2963669 PDF Hash d4419bbcb195afaa... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И Бўстон туман 4-1703-2202/1467-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар- АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар- «DIYOR BUNDEKS» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан соддалаштирилган тартиб асосида тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «DIYOR BUNDEKS» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 3 226 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 770 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Бошқарув йиғилишининг 2019 йил 1-ноябрдаги 109/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш тўғрисидаги тартиб”га асосан банкнинг мобил иловаси дастури асосида тарафлар ўртасида 2020 йил 7 декабрь куни № 25145-сонли “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш бўйича оммавий оферта” шартномаси расмийлаштирилган. Оферта шартномасига мувофиқ даъвогар “Agrobankmobile” мобил иловаси асосида қарз олувчининг сўнги 6 ойдаги пул тушумининг ўртача 1 ойлик миқдорида кредит ажратилиши, қарз олувчи йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 йил муддатга кредит маблағини ажратиш белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома асосида 3 561 000 сўм кредит маблағлари жавобгарга чакана савдо корхоналарига айланма маблағларни тўлдириш учун ўтказиб берилган. тўловларини белгиланган муддатларда амалга оширмасдан 2022 йил 29 сентябрь ҳолатига 3 226 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 770 000 сўм фоиз қарздорликни вужудга келтирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 3 226 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 770 000 сўм фоиз қарздорликларни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардан Республика бюджетига 300.000 сўм миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2035- моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қаноатлантирилсин. «DIYOR BUNDEKS» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 3 226 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 770 000 сўм фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов